6 – Маъруза. Инфокоммуникация тизимлари электр станциялари ва подстанциялари Режа


Download 349 Kb.
bet2/3
Sana11.02.2023
Hajmi349 Kb.
#1189178
1   2   3
Bog'liq
6-маъруза

Таянч подстанция (опорная ТП) электр энергияни ташқи электр тақсимоти тармоғидан сони икки ва ундан ортиқ бўлган 35 кВ, 110 кВ ёки 220 кВ кучланишли ҳаво электр узатиш йўллардан олади ҳамда транзит, шоҳобчаланган ва тупиксимон подстанцияларнинг электр таъминоти тармоғини электр энергия билан таъминлайди.
Транзит-оралиқ подстанция (промежуточная ТП) таянч подстанциялар ички электр таъминотининг икки тармоғидан электр энергияни олиб, тармоқларнинг таянч подстанциялари оралиғини энергия билан таъминлайди.
Шохобча подстанция (ответвленная ТП) ёпиқ шохобчаланган бўлиб, таянч подстанциялар ички электр таъминотининг икки тармоғидан электр энергияни олиб, тармоқларнинг транзит подстанциялари оралиғини энергия билан таъминлайди.
Боши берк подстанция (тупиковая ТП) бошқа подстансиялар электр таъминотининг икки тармоғидан электр энергияни олиб, тармоқларни мазкур подстанциягача бўлган оралиғини энергия билан таъминлайди.
Пасайтирувчи подстанция электр қурилмаларининг электр таъминотига ва электр истеъмолчиларга мўлжаллангандир.
Электр энергиядан кенг фойдаланишнинг асосий сабаби унинг бошқа энергияларга нисбатан қуйидаги афзалликларидир:
-электр энергия ишлаб чиқариш учун кўпчилик табиий энергия манбаларидан, биринчи навбатда, ёқилғи ва сув манбаларидан фойдаланиш имконияти;
-электр энергияни унча кўп маблағ сарфламасдан узоқ масофага сифатли узатиш имконияти;
-электр энергияни жойлашиши ва қуввати турлича бўлган истеъмолчилар орасида бемалол тақсимлаш имконияти;
-электр энергияни бошқа хил энергияга: иссиқлик, механик, ёруғлик, юқори частота, магнит импулси, гидроимпулъс, кимёвий ва бошқа энергияга айлантиришнинг осонлиги ва юқори самарадорлиги.





Ҳаво электр узатиш йўллари ток ўтказувчи кўп томирли алюмин-пўлат симлардан; осма изоляторлар ва изолятор гирляндалари ёки таянч изоляторларидан; ёғоч, бетон ёки металл конструкцияли таянч устунлардан; изоляторларни тутиб турувчи конструкциялардан; яшиндан ҳимояловчи тросслардан ташкил топган бўлади. Ҳаво электр узатиш йўллар бир ёки икки занжирли бўлиб, туман, аҳоли пунктлари, истеъмолчи худудларида жойлашган бўлади.
Электр схемалар блок схема, принципиал-тамоил схема ва монтаж схемаларга бўлинади, ҳамда бирламчи ва иккиламчи улама шохобчалар орқали ифодаланади.

Download 349 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling