6- мавзу. Ахлоқ ва қадриятлар фалсафаси (Этика)


Абдурауф Фитратнинг “Оила” асарида


Download 334.19 Kb.
Pdf ko'rish
bet18/22
Sana18.06.2023
Hajmi334.19 Kb.
#1594750
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22
Bog'liq
6- мавзу. Ахлоқ ва қадриятлар фалсафаси (Этика).

Абдурауф Фитратнинг “Оила” асарида.«Оила» асарида оилавий хаётнинг ислоҳотидан 
баҳс юритилиб, адиб нажот йўлларини ахтаради. Фитратнинг оилага нисбатан қарашлари 
заминини Қуръонда шу масала бўйича олға сурилган фикр ва ғоялар ташкил этади. Оила 
асосини тўғри қурмасдан ва ёш авлодни тўлақонли тўғри йўлда тарбияламасдан туриб
жамиятни ислоҳ қилиш, унинг ривожини тарққиёт сари йўналтириш мумкин эмас. Охир 
оқибатда миллат тақдири унинг оиласининг холатига боғлиқ. Оила, Фитратнинг талқинида, уч 
муҳим компонентдан иборат:
1) Эр. 
2) Хотин.
3) Фарзандлар.
Ана шу уч компонентнинг ҳар бири нозик, спецефик жиҳатларга эга. Чунки, эр ва хотин 
учун оила қуриш асосий муаммо бўлиши билан бирга, бу масала ўзининг мухим қирраларига 
хам эга.  
“Оила асаридаги ахлоқийлик ва миллий ўзликни англаш масалалари. Абдурауф 
Фитрат ушбу асарида ҳар бир янги оила учун қўлланма вазифасини ўташи мумкин бўлган 
масалаларни ёритади. У ватанпарварлик ва миллатпарварлик тамойилларидан келиб чиқиб, 
китобнинг биринчи қисмига, маълум маънода меъёрий дастуриламал тарзида тартиб беради. 
Китобнинг иккинчи қисми фарзанд тарбиясига бағишланган. Фитрат ҳам тарбияни 
анъанавий йўналишда талқин этади: жисмоний тарбия, ақлий тарбия ва ахлоқий тарбия. Ана 
шу уч тарбия уйғунлигида ҳақиқий инсон камол топади, деб ҳисоблайди.
Умуман олганда, Фитратнинг “Оила” асари том маънода ёш авлод учун ҳаётий қўлланма 
бўлувчи тарбиявий асардир. 
Ёшлар тарбиясида никоҳ ва оила ҳақидаги миллий ахлоқий қадриятларнинг ўрни. 
Ўзбек оиласи ўзининг анъана ва тарихига биноан фарзандларини миллий фаросат ва нафосат 
сарчашмаларидан баҳраманд қилиб тарбиялаб келганлар. Оила ёшларни ахлоқли-одобли, 
ростгўй, меҳнатсевар, халол ва самимий бўлиб вояга етишлари учун замин тайёрлайди. Оила 
тарбияси боланинг келажакда ким бўлиб етишишида муҳим ўрин тутади. Маълумки, ўзбек 
халқи азалдан ўзининг болажонлиги, оилапарварлиги билан ажралиб туради. Албатта, 
фарзандга меҳр қўйиш, уларнинг қорнини тўқ, устини бут қилиш ўз йўли билан, лекин 
болаларимизни ёшлик чоғидан бошлаб миллий тарбия, ахлоқ-одоб, юксак маънавият асосида 
вояга етказиш биз учун доимо долзарб аҳамият касб этиб келган.  

Download 334.19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling