6- мавзу. Ахлоқ ва қадриятлар фалсафаси (Этика)


Download 334.19 Kb.
Pdf ko'rish
bet19/22
Sana18.06.2023
Hajmi334.19 Kb.
#1594750
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22
Bog'liq
6- мавзу. Ахлоқ ва қадриятлар фалсафаси (Этика).

Оилавий анъаналар. Ҳар бир халқнинг ижтимоий-маданий ҳаётида азалий анъана, урф-
одат, маросим, байрамлар алоҳида ўрин тутади. Улар кишилар турмуш тарзининг ўзига хос 
ҳодисаси сифатида намоён бўлади. “Анъана”, “одат”, “маросим” бевосита “байрам” тушунчаси 
билан боғлиқ. 
Ўзбек халқ ининг оилавий маросимлари ҳам тарихий зурурият асосида вужудга келган ва 
замон чиғириқ ларидан ўтиб, муҳим маънавий қадрият сифатида равнақ топган. Оилавий 
маросимлар халқ маънавиятининг таркибий қисми, муҳим ахлоқий қадрияти, таъсирчан тарбия 
воситаси саналади. Оилавий маросимлар жараёнида намоён бўладиган ахлоқ-одоб, меҳр-оқибат 
каби хислатлар ёшлар маънавияти шаклланишида муҳим аҳамиятга эга.
Фарзанд туғилмасдан аввал қилинадиган урф-одатлар. Ҳалқимиз ҳомиладор аёлни 
асраб авайлайди. Бу ота-оналаримиздан бизгача етиб келган одат. Ҳомиладор аёлга ёмон 
гапириш, қўполлик қилиш энг катта гуноҳ саналади, ҳомиладор аёлларнинг асабийлашиши, 
оғир юк кўтариши, зўриқишига асло йўл қўйиш мумкин эмас. 
“Чилла” даврида она махсус гигиенага риоя қилган, у ўз боласини касаллик, “ёвуз 
кучлар”дан, “ёмон кўз”лардан асраб-авайлаган. У ўз фарзандини бу ёруғ дунёга мослашиши 
учун замин яратган. Тиббиёт ходимлари фикрича, чилла даврида касал бўлмаган чақалоқ
улғайганда ҳам соғлом бўлади. 
Исм қўйиш одатлари. Чақалоқ га исм қўйиш инсон ҳаётидаги энг муҳим воқ еалардан 
ҳисобланади. Қадимдан болага исм қўйиш маъсулиятли иш саналган. Исм бола табиатига мос 
келмаса, ундан яхши инсон чиқмайди ёки у касалликка чалинаверади дейилган. Чақалоққа исм 
қўйиш вазифасини ҳар кимга ҳам ишонилмаган.


69 
Мучал ёши. Халқимизда мучал ёшини нишонлаш анъанавий маросимга айланган. Мучал 
ёшини нишонлаш умрнинг бир давридан иккинчисига ўтиш – болаликдан ўсмирликга ўтиш 
тантанаси сифатида байрам қилинган. Чунки бу даврдан сўнг бола вужудида жиддий табиий 
ўзгаришлар содир бўлади. У жисман ва маънавий улғаяди. 
Ўзбек тўйлари. Тўй – ҳаётнинг катта шодиёнаси, оила бахт саодати ва фаровон турмуш 
рамзи, ҳаётнинг энг қувончли дамларидир. Халқимизда қадимдан “Бешик тўйи”, “Никоҳ тўйи”, 
“Пайғамбар ёши тўйи” кабилар бўлгани маълум. ҳозирда никоҳ тўйларининг янгича, замонавий 
шакллари қарор топмоқда. Тўйларни ўзига хос байрам тарзида ташкил этиш, уларни тартибга 
солиш, ихчамлаштириш айниқса бадиий жиҳатдан бойитиш давр талабидир.

Download 334.19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling