6-боб. Ахборот хизматининг замонавий турлари


Download 0.72 Mb.
bet18/44
Sana17.06.2023
Hajmi0.72 Mb.
#1549064
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   44
Кодлаштириш учун тез-тез ишлатиладиган иборалар тупламини уз ичига олувчи китоб ёки жадваллардан фойдаланилади. Бу иборалардан хар бирига, куп холларда, ракамлар туплами билан бериладиган ихтиёрий танланган кодли суз тутри келади. Ахборотни кодлаш учун худди шундай китоб ёки жадвал талаб килинади. Кодлаштирувчи китоб ёки жадвал ихтиёрий криптографии узгартиришга мисол булади. Кодлаштиришнинг ахборот технологиясига мос талаблар — каторли маълумотларни сонли маълумотларга айлантириш ва аксинча узгартиришларни бажара билиш. Кодлаштириш китобини тезкор хамда ташки хотира к;урилмаларида амалга ошириш мумкин, лекин бундай тез ва ишончли криптографик тизимни муваффак;иятли деб булмайди. Агар бу китобдан бирор марта рухсатсиз фойдаланилса, кодларнинг янги китобини яратиш ва уни хамма фойдаланувчиларга таркатиш зарурияти пайдо булади.
Криптографик узгартиришнинг иккинчи тури шифрлаш уз ичига — бошлангич мать белгиларини англаб олиш мумкин булмаган шаклга узгартириш алгоритмларини камраб олади. Узгартиришларнинг бу тури ахборот-коммуникациялар технологияларига мос келади.
Бу ерда алгоритмни химоялаш мухим ахамият касб этади. Криптографик калитни кЯллаб, шифрлаш алгоритмининг узида химоялашга булган талабларни камайтириш мумкин. Энди химоялаш объекти сифатида факат калит хизмат килади. Агар калитдан нусха олинган булса, уни алмаштириш мумкин ва бу кодлаштирувчи китоб ёки жадвални алмаштиришдан енгилдир. Кунинг учун хам кодлаштириш эмас, балки шифрлаш ахборот-коммуникациялар технологияларида кенг куламда кулланилмокда.
Сирли (махфий) алокалар сохаси криптология деб айтилади. Ушбу суз юнонча «kripto» — сирли ва «logus» — хабар маъносини билдирувчи сузлардан иборат. Криптология икки йуналиш, яъни криптография ва криптотахлилдан иборат.
Криптографиянинг вазифаси хабарларнинг махфийлигини ва хакикийлигини таъминлашдан иборат.
Криптотахлилнинг вазифаси эса криптографлар томонидан ишлаб чикилган химоя тизимини очишдан иборат.
Хозирги кунда криптотизимни икки синфга ажратиш мумкин:
• симметрияли бир калитлилик (махфий калитли);
• асимметрияли икки калитлилик (очик калитли). Симметрияли тизимларда куйидаги иккита муаммо мавжуд:
1) Ахборот алмашувида иштирок этувчилар кзндай йул билан махфий калитни бир-бирларига узатишлари
мумкин?
2) Жўнатилган хабарнинг хакикйлигини кандай аникласа булади?
Ушбу муаммоларнинг ечими очик калитли тизимларда уз аксини топди.
Очик калитли асимметрияли тизимда иккита калит кулланилгди. Биридан иккинчисини хисоблаш усуллари билан аниклаб булмайци.
Биринчи калит ахборот жунатувчи томонидан шифрлашда ишлатилса, иккинчиси ахборотни кабул килувчи томонидан ахборотни тиклашда кўлланилади (2.9-расм) ва у сир сакланиши лозим.

Ушбу усул билан ахборотнинг махфийлигини таъминлаш мумкин. Агар биринчи калит сирли булса, у холда уни электрон имзо сифатида каллаш мумкин ва бу усул билан ахборотни аутентификациялаш, яъни ахборотнинг яхлитлигини таъминлаш имкони пайдо булади.
Ахборотни аутентификациялашдан ташкари куйидаги масалаларни ечиш мумкин:
• фойдаланувчини аутентификациялаш, яъни компьютер тизими захираларига кирмокчи булган фойдаланувчини аникдаш:
• тармок абонентлари алокасини урнатиш жараёнида уларни узаро аутентификациялаш.
Хозирги кунда химояланиши зарур булган йуналишлардан бири бу электрон тулов тизимлари ва Internet ёрдамида амалга ошириладиган электрон савдолардир.

Download 0.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling