6-боб. Клиник фармакологиянинг ёшга боғЛИҚ хусусиятлари


Download 47.35 Kb.
bet3/12
Sana22.04.2023
Hajmi47.35 Kb.
#1378954
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Gazeta

Дори восипшларни трансдермал юборилишининг ўзига хос хусусиятлари. Катталардан
фарқпи, болаларда, айниқса, янги туғилган чақалоқларда ДВ тери орқали жуда осон
сўрилади, Бу янги туғилган чақалоқлар, айниқса, чала туғилган болаларнинг
терисидаги қон айланиши бир томондан жуда яхши ривожланганлиги, иккинчи
томондан, терининг
шох қобиғи жуда ингиЧка бўлиши билап боғлиқ. Янги туғилган
чакздоқларда тери ости ёғ қатлами деярли ривожланмаган бўлади. Буларнинг ҳаммаси
чақалоқчарда терига суртилган дорини қонга жуда осон ва тез сўрилишига олиб
келади ва қон плазмасида бола ҳаёти учун хавфли бўлган концентрация ҳосил
қилади. Масалан, янги туғилган, айниқса, чала туғилган чақалоқ терисига суртиш
учун қўлланадиган йоднинг спиртли эритмаси тез сўрилиб, қон плазмасида йоднинг
миқдорини кесқин ортиб кетиши ва шунинг натижасида қалқонсимон безнинг
секретор фаолиятини сўндирилишига олиб келиши мумкин. Чақалоқларда борат
кислота кукунини қўллаш ҳам хавфли ҳисобланади. Неонатал даврда боланинг
терисини қизарган соҳаларга ана шу кукун сепилганда борат кислота тез сўрилиб,
орган ва тўқималарда, айниқса, буйракда миқдори кескин ортиб кетади.

Борат кислота билан захарлаииш ривожланганда кунгил айниши, қусиш,
артериал босимни кескин тушиб кетиши, тугқаиоқтар, тепкисимон тошмалар пайдо
бўлэди. Борат кислота тутувчи кзтсунлар қўлланганида ўлим ҳолатлари ривожлангани
ҳақвда юздан ортиқ маълумотлар адабиётларда келтирилган. Боланинг терисига тушган
глюкокортикоид ва кимёвий моддаларнинг (масалағғ, кир ювиш кукуни таркибидаги
пентахлорфенол) токсик таъсири ҳақида ҳам маълумотлар мавжуд. Маҳаллий кўллаш
учун энг кам токсик таъсирга эга глюкокортикоид препарати танланади.

Ўз вақгида туғилган чақалоқларнинг тери қоплами туғилиш вақтига келиб ҳимоя
тўсиғи фаолиятини бажаради, бироқтана юзасининг тана вазнига кўра писбати
катталарникидан катта бўлади. Назарий нуқтаи назардан, агарда янги туғилган
чақалоқ ва катта одамнинг терисига тана юзасига нисбатан ҳисобланган бир хил
дозздадори воситаси суртилса, у ҳолда чақалоқнинг 1кгтана вазни ҳисобига нисбатан
суртилган дори дозаси катталарникига нисбатан 2-3 баробар кўп бўлади. Чала
туғилган чақалоқларда тери орқали сўрилишни камайтирувчи туғма тўсиқ (барьер)
фаолияти бўлмайди.

Ректал сўрилши. Агарда, бола дори воситасини оғиз орқали қабул қила олмаса,
вена ичига юбориш имкони бўлмаса, у ҳолда дорини ректал усулда юборилади.
Пастки ва ўрта ректал веналар бевосита пастки ковак венага тушэди, шунинг учун
дори воситаси жигарга етиб бормай, тизимли қон оқимига тушади. Бу оғиз орқали
қабул қилинганда тизим олди метаболизмига учрайдиган баъзи препаратлар
(лидокаин, пропранолол ва ҳ.) учун катта аҳамиятга эга. Ректал сўрилишга ҳам
препаратларни оғиз орқали қабул қилгандаги сўрилишига таъсир этувчи омиллар
таъсир кўрсатади. Липофил ДВ (барбитуратлар, бензодиазепинлар) ректал усулда

кўлланганда яхши сўрилади, чунки улар ионизанияланмаган шаклда бўлиб, ҳужайра
қобиғи орқали осон ўтади. Вена ичига инфузия қилиш имкони бўлмаганда ва
тугқаноқ хуружи бўлган ҳолатларда тез анестезияга эришиш учун тиопентал ва
бензодиазепамни ректал усулда қўлланади. Диазепамни ректал усулда юборилганда
(0,25 - 0;5 мг/кг) 2 ҳафталикдан 11 ёшгача бўлган болаларда қон зардобидаги
миқдори вена ичига юборилгандаги миқдори билан тенг бўлади. Препарат
юборилгандан кейин қон зардобидаги миқдори 6 мин чўққисига етади. Тутқаноққа
қарши самарали миқдори кўп беморларда 1 соатдан 3 соатгача ушланиб туриши
мумкин.
Дориларни ректал усулда юбориш жуда осон ва қулай усул бўлишига қарамай.
чақалоқаарда ичак бўшлиғида бир хил вақт мобайнида ушлаб турилмайди, бу
табиий, препаратнинг сўрилиш ҳажми ва қондаги миқдорига таъсир кўрсатади.
Бундан ташқари, чақдлоқлар ичагининг шиллиқ қобиғи жуда нозик бўлиб, ДВ унинг
таъсирланиши ва яллиғланишини чақириши мумкин.

Дори воситаларни ингаляцион юборилишининг ўзига хослиги. Янги туғилган
чақалоқларда ДВ ингаляцион усулда асосан ўпка касалликларида, масалан, чала
туғилган чақалоқпарда дистресс-синдромни даволашда қўлланади. Бу ҳолатда одатда
экзосурф — альвеолаларни коллапсга мойиллигини камайтирувчи препарат қўлланади.
Препарат ўпка тўқимасига бевосита маҳаллий таъсир кўрсатади. Бироқ ингаляцион
усулда резорбтив (тизимли) таъсирга эришиш учун кислород ингаляцияси ёки
ингаляцион наркоз ўтказилганда ҳам қўлланади.

Дори воситалар ингаляцион усулда юборилганда чақалоқтарда нафас йўллари-
нинг шиллиқ қобиғи жуда таъсирчан бўлиши ва нафас ютилганда юборилгап
препарат уни таъсирлаши, қизартириши, шикастлаши мумкинлигини назарда тугиш
керак. Масалан, кислород ингаляцияси юқори концентрацияда берилса, чақалоқларда
альвеолалар шикастланиши мумкин.

Дори воситаларни интраназал юборилишининг ўзига хослиги. Охирги вақтларда
липофил ДВ болаларга интраназал усулда юборилганда юқори даражада самара
бериши ҳақидаги маълумотлар кўплаб келтирилмоқда. Масалан, наркоздан олдин
премедикация учун интраназал усулда уйқу чақирувчи препарат — мидозоламни
юбориш жуда самарали қўлланилмоқда. Бунда препарат кам дозада берилади, аммо
самараси мушак ораси ёки ректал усулда юборилганга нисбатан тезроқ ривожланади.

Дори воситалари тақсимланишининг ўзига хос хусусиятлари
Дори воситаларининг бола организмида тақсимланишига қуйидаги омиллар
таъсир кўрсатади:


  • организмдаги сув миқцори ва уни бўшлиқпарга тақсимланиши;

  • ёғ тўқимаси миқдори;

  • модда алмашинуви даражаси;

  • қон айланиш тезлиги;

  • қон плазмасидаги оқсиллар миқдори;

  • ГЭТ фаолиятининг ҳолати.

Янги туғилган чақалоқлар организмидаги суюқлик миқдори катталарникига
нисбатан кўп бўлади, аммо у секин-аста камайиб бориб, пубертант даврга келганда
катталарникига тенг бўлиб қолади. Боланинг ёшига боғлиқ ҳолда организмидаги сув
ва ёғ миқдори қанча бўлиши 34-жадвалда келтирилган.


  • .Б.Белоусов ва бошқа олимларнинг маълумотига кўра, 4-12 ойда организмдаги
    сув миқдори 60% ташкил қилади, ундан 23% ҳужайра ташқарисидаги, 37% -
    ҳужалра ичидаги; пубертант даврда бу нисбат ҳужайра ичи суюқлиги томонига


34-жадвал
Ёшга боғлиқ ҳолда бола органпзмида сув ва ёғ миқдорининг нисбати
(Д.Г. Грэҳам-Смитт, Дж.К. Аронсон, 2000)


Download 47.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling