6-dars. 11-sinf. 1-bo`lim. Fuqaro muxofazasi. 4-bob. Fvda aholini muxofaza qilqish


-модда. Фуқароларнинг фуқаро муҳофазаси соҳасидаги мажбуриятлари


Download 0.69 Mb.
bet9/12
Sana13.12.2022
Hajmi0.69 Mb.
#999969
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
11-sinf. 6-dars. Kengaytirilgan bayonnoma

14-модда. Фуқароларнинг фуқаро муҳофазаси соҳасидаги мажбуриятлари
Фуқаролар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
ушбу Қонунга ва фуқаро муҳофазаси соҳасидаги бошқа қонунчилик ҳужжатларига риоя қилишлари;
(14-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
фуқаро муҳофазаси тадбирларини бажаришда иштирок этишлари ва тегишли тайёргарликдан ўтишлари;
фуқаро муҳофазаси сигналларини, умумий ва якка муҳофазаланиш воситаларидан фойдаланиш қоидаларини билишлари;
жабрланганларга дастлабки тиббий ва бошқа хил ёрдам кўрсатишни билишлари;
давлат органларига, шунингдек ташкилотларга фуқаро муҳофазаси соҳасидаги вазифаларни ҳал этишда кўмаклашишлари;
фуқаро муҳофазаси объектлари ва мол-мулкини асраб-авайлашлари шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фуқаро муҳофазаси соҳасида фуқароларнинг зиммасида қонунчиликда назарда тутилган бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
(14-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
15-модда. Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг фуқаро муҳофазаси соҳасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар фуқаро муҳофазаси соҳасида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан тенг ҳуқуқларга эга бўладилар ва мажбуриятларни бажарадилар.
16-модда. Аҳоли ва мутахассисларни фуқаро муҳофазаси соҳасида тайёрлаш
Умумтаълим мактаблари, академик лицейлар, касб-хунар коллежлари, олий ўқув юртлари, ишлаб чиқариш ва яшаш жойларда аҳолини фуқаро муҳофазаси соҳасида ўргатиш умумий ва мажбурийдир.
Фуқаро муҳофазаси соҳасида раҳбарлар ва мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш малака ошириш муассасалари, махсус ўқув-услубиёт марказларида, курсларда, шунингдек иш жойида амалга оширилади.
Фуқаро муҳофазаси соҳасидаги билимларни тарғиб этиш давлат органлари, шунингдек одамларни муҳофаза қилиш ва қутқариш борасидаги тегишли жамоат бирлашмалари томонидан таъминланади. Билимларни тарғиб этиш учун оммавий ахборот воситаларидан фойдаланиш мумкин.

Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling