6-dars. 11-sinf. 1-bo`lim. Fuqaro muxofazasi. 4-bob. Fvda aholini muxofaza qilqish


-модда. Вазирликлар ва идораларнинг фуқаро муҳофазаси соҳасидаги ваколатлари


Download 0.69 Mb.
bet7/12
Sana13.12.2022
Hajmi0.69 Mb.
#999969
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
11-sinf. 6-dars. Kengaytirilgan bayonnoma

9-модда. Вазирликлар ва идораларнинг фуқаро муҳофазаси соҳасидаги ваколатлари
Вазирликлар ва идоралар:
фуқаро муҳофазасининг тегишли режаларини ишлаб чиқадилар ва уларнинг амалга оширилишига раҳбарлик қиладилар;
ходимлар замонавий қирғин воситаларидан ҳимояланиш усулларига ва уруш даври шароитидаги ҳаракатларга тайёрланиши ва ўргатилишини ташкил этадилар;
замонавий қирғин воситалари тақдид солганда ва қўлланилганда тармоқ ходимларини муҳофаза қилиш тадбирларини амалга оширадилар;
уруш даврида тармоқ ва халқ хўжалиги объектлари барқарор ишлашини таъминлаш тадбирларини ишлаб чиқадилар ва амалга оширадилар;
ташкилотларни хавфсиз зоналарга эвакуация қилиш режалари ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини ташкил этадилар;
фуқаро муҳофазаси моддий-техника, тиббий ва бошқа хил воситалар захираларини яратадилар ҳамда уларнинг тўпланиши, сақланиши, янгилаб борилиши ва қўлланишга шай ҳолатда сақлаб турилиши устидан назоратни амалга оширадилар;
тармоқ фуқаро муҳофазаси аҳволи тўғрисида белгиланган тартибда ахборот тақдим этадилар;
фуқаро муҳофазаси соҳасида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ўзаро ҳамкорлик қиладилар;
хабар бериш тизимини, умумий ва якка муҳофазаланиш воситаларини вужудга келтирадилар ҳамда уларни доимий шай ҳолатда сақлайдилар;
фуқаро муҳофазасининг ҳолатини назорат қилиб борадилар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширадилар.
(9-модданинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
10-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фуқаро муҳофазаси соҳасидаги ваколатлари
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари:
фуқаро муҳофазаси режаларини ишлаб чиқадилар ва уларнинг тегишли ҳудудда амалга оширилишига раҳбарлик қиладилар;
тегишли ҳудуддаги ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан фуқаро муҳофазаси тадбирларининг бажарилишини ташкил этадилар ва назорат қилиб борадилар;
фуқаро муҳофазаси кучлари ва воситалари тайёрланишини ҳамда шай ҳолатда сақлаб турилишини таъминлайдилар;
ташкилотлар раҳбарлари ва аҳолининг замонавий қирғин воситалари қўлланилган пайтдаги ҳимояланиш усулларига ўргатилишини ташкил этадилар;
замонавий қирғин воситалари қўлланилган шароитда аҳоли ҳаёт фаолиятининг таъминланишини кафолатловчи фуқаро муҳофазасига оид мол-мулк, моддий-техника, озиқ-овқат, тиббий ва бошқа хил захиралар ҳажмларини белгилайдилар ҳамда уларнинг тўпланиши, сақланиши, янгилаб борилиши ва шай ҳолатда сақлаб турилиши учун жавоб берадилар;
уруш даврида, идоравий бўйсунувидан қатьи назар, ташкилотларнинг барқарор ишлашини таъминлаш тадбирларини ташкил этадилар ва амалга оширадилар;
фуқаро муҳофазаси соҳасида ахборотлар йиғиш ва алмашинишни, шунингдек замонавий қирғин воситаларининг қўлланилиш таҳдиди ёки қўлланилганлиги тўғрисида аҳолини ўз вақтида хабардор қилинишини таъминлайдилар;
аҳолини эвакуация қилиш ва бўлиб-бўлиб жойлаштиришга, унинг хавфсиз зоналарга ўрнашиб олишига тайёргарлик кўриш ҳамда шу ишларни ташкил этиш, даволаш муассасалари ва бошқа ташкилотлар ишини йўлга қўйиш тадбирларини амалга оширадилар;
қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни ташкил этадилар ва амалга оширадилар, ўз тасарруфларидаги ҳудудда жамоат тартиби сақланишини таъминлайдилар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширадилар.
(10-модданинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling