6. Инсон ва цивилизациянинг кейинги истиқболлари. Инсон ҳаёти маъноси муамолари


Ахлоқшунослик – ахлоқнинг келиб чиқиши, моҳияти, хусусиятлари, жамият


Download 0.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/45
Sana31.01.2024
Hajmi0.57 Mb.
#1831514
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   45
Bog'liq
axloqiy

Ахлоқшунослик – ахлоқнинг келиб чиқиши, моҳияти, хусусиятлари, жамият
ривожидаги ўрни, тараққиёт қонуниятларини ўрганувчи ва ҳақиқатлиги амалда
исботланган билимлар мажмуидан иборат фан. У бошқа ижтимоий фанлар сингари ўз
қонун ва категорияларига эга бўлиб, улар орқали ўз хулосаларини баён қилади.
Ахлоқшунослик фани умумий этика назарияси, тарихий этика, норматив қадриятлар
этикаси, касб этикаси ва ахлоқий тарбия назарияси каби таркибий қисмлардан ташкил
топган.
Умумий этика назарияси ахлоқнинг табиати, моҳияти, хусусияти, таркибий қисмлари,
жамият тараққиётида тутган ўрнини ўрганади.
Тарихий этика ахлоқнинг келиб чиқишини, унинг тарихий тараққиёт қонунларини, ҳар
хил назарияларнинг тарихдаги ўрни, ривожланиш босқичлари ва тамойилларини тадқиқ
этади.
195


Норматив қадриятлар этикаси ахлоқ нормаларини, ахлоқий мажбурийлик
талабаларини, ахлоқий мерос сифатида шаклланиб, авлоддан-авлодга ўтиб келаётган
ахлоқий қадриятлар тизимини ўрганади.
Касбий этика ҳар бир касб-ҳунарга хос ахлоқий норма, принцип ва сифатларни
ўрганади ва ҳаётга татбиқ этади.
Ахлоқий тарбия назарияси ахлоқнинг жамият талаби, эҳтиёжи ва манфаатларидан келиб
чиққан ҳолда уни ҳаётга татбиқ этишнинг восита ва усулларини ўрганади.
Ахлоқшунослик фанининг таркибий қисмлари узвий бўлиб, бир-бирларини тақозо этади
ва тўлдириб туради.
Ахлоқшунослик фани фалсафа, ҳуқуқшунослик, психология, диншунослик,
сиёсатшунослик, педагогика каби фанлар билан алоқада бўлиб, унинг хусусиятлари, яъни
бошқа ижтимоий фанлардан фарқ қилувчи жиҳатлари қуйидагилардан иборат:
– ахлоқшунослик инсон фаолиятининг барча томонларини эмас, балки улардаги
ахлоқий хислатларнинг чегараларини изоҳлаб, кўрсатиб бериш билан шуғулланади;
– ахлоқшунослик инсондаги ахлоқийликни юқори даражадаги фозиллик деб билгани
ҳолда, келиб чиқиши, моҳияти, хусусиятлари, жамиятда тутган ўрни ва ривожланиш
қонуниятларини тушунтиради ҳамда ҳаётга татбиқ этади;
– ахлоқшунослик инсонлардаги ахлоқ-одоб, бурч, қадр-қимматни шунчаки акс
эттирмайди, балки танқидий баҳолайди ва таҳлил этади.
Ўзбекистонда ҳуқуқий демократик давлат барпо этиш ва фуқаролик жамиятини
шакллантириш жараёнининг изчиллик билан амалга оширилиши ахлоқшунослик фанидан
ҳам муайян қонуниятлар асосида воқеликдаги ахлоқий ҳодисаларни ўрганиш ва унинг
йўналишларини белгилаб беришни талаб этмоқда.
Фуқаролик жамиятини шакллантириш жараёнида ахлоқшунослик илми қуйидаги
қонунлар
1
асосида иш кўради ва ривожланиб боради:
1) маънавият ва ахлоқнинг бирлиги, ахлоқнинг маънавият ўзагини ташкил этиши;
2) инсон ва ахлоқнинг ажралмаслиги, ахлоқнинг инсон моҳияти ва хатти-ҳаракатини
белгилашдаги фаоллиги;
3) ахлоқ ва ҳуқуқнинг ўзаро алоқаси, ахлоқнинг ҳуқуққа инсоний мазмун бериб бориш;
4) ахлоқ ва иқтисоднинг ўзаро таъсири, иқтисоднинг тобора ахлоқийлашиб бориши;
5) ахлоқ ва сиёсатнинг ўзаро алоқадорлиги, ахлоқнинг сиёсат мазмунини белгилаб
бериши.

Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling