6. Инсон ва цивилизациянинг кейинги истиқболлари. Инсон ҳаёти маъноси муамолари
Download 0.57 Mb. Pdf ko'rish
|
axloqiy
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ахлоқий онг даражалари.
Ахлоқий онгнинг тузилиши. Ахлоқий онг икки ажралмас қисмдан, яъни муайян бир
ходимнинг онги бўлган индивидуал онг ва бир қанча ходимлар бирлашмаси бўлган хизмат жамоаларининг онгини ўзида мужассамлаштирган ижтимоий онгдан иборат бўлади. Индивидуал ахлоқий онг таркибига – шахснинг ҳис-туйғуси, фикр-мулоҳазалари кабилар, ижтимоий ахлоқий онг таркибига эса жамият томонидан ишлаб чиқилиб, ҳаётга татбиқ этиладиган кодекслар, категориялар, нормалар, принциплар, мафкуравий ғоялар ва бошқа қонун-қоидалар киради. Ахлоқий онг даражалари. Касбий соҳа ходимларининг ахлоқий онги кундалик-ҳиссий ва ақлий-назарий даражаларга эга. Кундалик-ҳиссий даражадаги ахлоқий онгга ахлоқий туйғулар, ҳиссиётлар киради. Маълумки, ҳиссиёт инсоннинг мавжуд воқеликка муносабати унинг эҳтиёжи ва манфаатларига мувофиқ келиши ёки келмаслигини акс эттирувчи ички кечинмалари, ҳис- туйғулари бўлса, Касбий соҳа ходимларининг ахлоқий ҳиссиёти уларнинг ўзи ва бошқа одамлар томонидан бажарилган хатти-ҳаракат, иш, муомала, қилиқларга нисбатан пайдо бўлган ички, субъектив руҳий кечинмалари ҳисобланади. 3. Ахлоқий ҳиссиёт ва унинг вазифалари. Касбий соҳа ходимларининг ахлоқий ҳиссиёти – уларнинг ўзи ва бошқалар содир этган хатти-харакатларни, муомалаларни маъқуллашлари ёки қоралашлари, уларга нисбатан ахлоқий мамнуният ёки ахлоқий норозилик изҳор қилишларига қараб ижобий ва салбий турларга бўлинади. Касбий соҳа ходимларининг ахлоқий ҳиссиётлари ниҳоятда хилма-хил бўлиб, уларни қуйидаги гуруҳларга бўлиш мумкин: 1) Ватанга бўлган муҳаббат туфайли вужудга келадиган ватанпарварлик, касбий бурчга садоқат, жамият олдида масъуллик, миллий ифтихор, адолатпарварлик, инсонпаварлик туйғулари; 2) ходимларнинг шахсий хислатларини намоён қилишда пайдо бўладиган виждон, ор- номус, қадр-қиммат, ғурур, ўз хатти-ҳаракатларидан қониқиш, қилмишидан ҳижолат тортиш ҳиссиёти; 199 3) одамларга ёрдам бериш, уларнинг ҳожатини чиқариб, кўнглини олиш ҳамда бошқа хайрли ишлар қилиш жараёнида юзага келадиган яхшилик қилиш, эзгуликка интилиш фазилатлари; 4) ўзаро муносабат вақтида пайдо бўладиган ғамхўрлик, ишонч, ҳурмат, самимият, раҳмдиллик ҳиссиётлари. Касбий соҳа ходимларининг ахлоқий ҳиссиётлари жамият ривожида қуйидаги муҳим вазифаларни бажаради: биринчидан, улар кишилар томонидан содир этилган ахлоқий хатти- ҳаракатларга жамоат томонидан ишлаб чиқилган ва қабул қилинган ахлоқий норма, принцип ва қонун- қоидалар нуқтаи назаридан баҳо беради, улардаги ижобий ва салбий ахлоқий қадриятларни, инсоннинг уларга муносабатини кўрсатиб беради; иккинчидан, ахлоқий ҳиссиётлар одамлар ўртасидаги муносабатларни бошқарувчи ҳамда шахсийлик билан ижтимоийликни уйғунлаштирувчи восита вазифасини ўтайди; учинчидан, ахлоқий ҳис-туйғуллар туфайли қоида, норма ва принциплар инсоннинг ишонч-еътиқодига айлана боради, бу эса, ўз навбатида, инсоннинг ижодий фаоллигини оширишга хизмат қилади; тўртинчидан, ахлоқий ҳиссиёт нафақат бошқариш, уйғунлаштириш вазифаларини, балки шахснинг ўзлигини англаш, ички имкониятларини ҳар томонлама ривожлантириб, воқеликка айлантириш воситаси вазифасини ҳам бажаради. Юқоридагилардан кўриниб турибдики, ахлоқий ҳиссиётлар бўлмаса, шахслар ўртасида чинакам ахлоқий муносабатлар ҳам бўлмайди. Чунончи, ахлоқий ҳиссиётлар инсондаги ижтимоийликнинг ички кўриниши бўлиб, уларни тўлақонли шакллантириш ахлоқий тарбиянинг энг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади. Назарий-ақлий даражадаги ахлоқий онг норма, принцип, қоида ва ғоялар шаклида бўлади. Download 0.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling