6. Инсон ва цивилизациянинг кейинги истиқболлари. Инсон ҳаёти маъноси муамолари


 Касб ахлоқи ва унинг жамият тараққиётидаги ўрни


Download 0.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/45
Sana31.01.2024
Hajmi0.57 Mb.
#1831514
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   45
Bog'liq
axloqiy

3. Касб ахлоқи ва унинг жамият тараққиётидаги ўрни. Жамиятда мутлақ, абадий
ва ўзгармас ахлоқ йўқ. Ахлоқ тарихан ўзгарувчан ва нисбий мустақилликка эга бўлган
ижтимоий ҳодисадир. Унинг бу хусусиятлари умумий ахлоқнинг таркибий қисмларидан
бири бўлган касб ахлоқида яққол намоён бўлади.
Жамият ривожининг тарихида ижтимоий меҳнат тақсимотининг (зироатчилик,
чорвачилик, ҳунармандлик, савдогарлик ва бошқа касбларнинг) пайдо бўлиши
меҳнатнинг бир тури билан банд бўлган кишилар гуруҳларининг касб-ҳунар жиҳатидан
ажралиб чиқишига ва шунга мувофиқ равишда турли мутахассисликларнинг вужудга
келишига сабаб бўлди. Бу эса ҳар бир кишининг қилаётган меҳнат турига, меҳнатни
ташкил этиш усулларига қараб, улардан муайян турдаги ҳаракатлар ва руҳий қувватларни
сарфлашни талаб этадиган такрорланмас, ўзига хос кўникмаларни вужудга келтирди.
Оқибатда бу кўникмалар ҳар бир касбда ички ва ташқи, асосий ва иккинчи даражали
асосий бўлмаган зиддиятлар келтириб чиқарди. Одамлар эса субъектив туйғулари ва
ахлоқий фикрларини уларни бартараф этишга сафарбар этадилар. Шу тариқа, касбий
муносабатлардаги хилма-хил холатлар орасидан ихтисоснинг нисбатан мустақиллиги
1
Қонун – муайян шарт-шароитда воқеалар ривожининг характер ва йўналишини
белгилайдиган, маълум бир қатъий натижани тақозо этадиган объектив дунёдаги
нарса ва ҳодисаларнинг муҳим, зарурий, умумий, нисбий, барқарор муносабатларидир.
(Туленов Ж. Диалектика назарияси. – Т.: Ўзбекистон, 2001. – Б. 106.)
196


хусусиятларини ифодаловчи энг типик ҳолатлар ажралиб чиқди. Улар, ўз навбатида,
меҳнат жараёнида иштирок этаётганларнинг ўзига хос хатти-ҳаракати, хулқ-атвор
нормаларини келтириб чиқарадики, натижада касбий муносабатлар сифат жиҳатдан
барқарорликка Эришиши биланоқ ҳар бир меҳнат турининг табиатига мувофиқ келувчи
ахлоқий дастурларнинг, яъни касб ахлоқининг юзага келишига олиб келади.
Йиллар ўтиши билан ишлаб чиқариш, фан ва техника ривожланиб, ижтимоий меҳнат
тақсимоти янада чуқурлашди. Бу жараённинг узлуксиз давом этиши эса, ўз навбатида, ҳар
бири муайян ижтимоий функцияни бажарадиган янгидан-янги фаолият соҳалари пайдо
бўлишига сабаб бўлди. Уларнинг соҳиблари эса шунга кўра муайян ижтимоий бурчларни
бажара бошлаганлар. Мазкур бурч ва мажбуриятлар муайян ахлоқий қоидалар ва хулқ-
атвор нормаларида ўз аксини топди.
Шундай қилиб, касб ахлоқи узлуксиз меҳнат тақсимотининг маҳсули, унинг ахлоқий
дастури, ахлоқий баҳоси сифатида пайдо бўлди ва фаолият кўрсата бошлади. 
Жамиятнинг ҳар бир касб-ҳунарга, ихтисосга берадиган ахлоқий баҳоси икки асосий
омил билан – биринчидан, мазкур касб-ҳунар вакилларининг жамият ривожланиши учун
объектив равишда нималар бериши билан; иккинчидан, жамиятнинг маънавий таъсир
кўрсатиш маъносида уларга субъектив равишда нималар бериши билан боғлиқ.
Ана шу ахлоқий баҳо омилларига кўра, касб ахлоқини ҳар бир касб- ҳунарнинг
ижтимоий ҳаётда тутган ўрни ва вазифаларига қараб бир неча турга ажратиш мумкин:
ўқитувчилик ихтисосига қараб – педагог ахлоқи; тиббиёт ихтисосига қараб – шифокор
ахлоқи; ҳуқуқни муҳофаза қилиш ихтисосига қараб – юрист ахлоқи; қуролли кучлар
ихтисослигига қараб – ҳарбийлик ва офитсерлик этикаси ва ҳ.к.
Шифокорлик ҳозирги замонда энг кўп тарқалган, ҳаёт учун энг зарур касблардан
бўлиб, бу касб ахлоқининг ҳусусиятларига қуйидагилар киради:
– беморларга ниҳоятда катта эътибор, ширинсўзлик ва одамшавандалик билан
муносабатда бўлиш ва ғамхўрлик қилиш;
– беморларнинг руҳиятига ижобий таъсир этиш, яъни уларни руҳий даволаш
усулларини пухта эгаллаш ва маҳорат билан қўллаш, одамларда тажриба ўтказиш
чегараларини аниқ билиш ва уни бузмаслик;
– беморлардаги касалликни, у келтириб чиқарадиган ёмон оқибатлар ва уни даволаш
сирларини ошкор қилмаслик, уни бемор ҳамда унинг қариндошларига ниҳоятда эҳтиётлик
билан маълум қилиш ва ҳ.к.
Шифокорлик касби ахлоқининг сир-асрорларини тиббиётда деонтология
1
фани
ўрганади. Бу фан ишлаб чиққан қоидаларга риоя қилмаслик, яъни беморларга қўпол
гапириш, ҳайқириш, уларнинг касалини кўриб, ошкора ҳайратга тушиш, изтироб чекиш,
ножўя хатти-ҳаракатлар, айниқса, тамагирлик қилиш бемор руҳиятига салбий таъсир
кўрсатади, «дард устига чипқон» бўлади. Бу эса беморни ҳам, шифокорни ҳам катта
фожиага дучор этиши мумкин.
Демак, шифокорлик касб ахлоқининг жамият тараққиётида тутган ўрни шундаки,
шифокор ўзининг юксак ахлоқий хислатларини намоён қилиб, беморларни ўз вақтида ва
тўғри даволаб, кишиларнинг жисмонан соғлом бўлишини таъминлаб, жамиятнинг янада
ривожланишига ҳисса қўшиши ёки, аксинча, ўзининг ношудлигидан, одамларни хаста,
ногирон ҳолга келтириши, баъзан эса уларнинг ўлимини тезлаштириб, жамият ривожига
тўсқинлик қилиши мумкин.
Ўқитувчилик шифокорлик каби жамият ривожига салмоқли ҳисса қўшувчи
касблардан бири ҳисобланади. Бу касб ахлоқининг хусусиятлари жумласига қуйидагилар
киради:
– ўқувчи-талабаларни энг замонавий билимлар билан қуроллантириш, уларга ушбу
билимларни ҳаётга татбиқ этиш йўлларини кўрсатиб бериш;
1
Деонтология – грекча deontos – тегишли ва logos – таълимот деган сўзлардан олинган
бўлиб, уни фанга инглиз файласуфи И.Бентам (1748 – 1832) киритган.
197


– уларга замонавий усуллар асосида таълим-тарбия бериш, талабчан бўлиш, ўқувчи-
талабларни ўз фарзандидек ардоқлаш;
– фикрини аниқ ифодалаш, ўз устида тинмай ишлаш, ўқувчи-талаблар қалбида билимга
чанқоқлик ҳиссини уйғотиш;
– турмушда ўз хулқ-атворини қаттиқ назорат қилиб, шу асосда ўқувчи-талабларга ҳар
соҳада доимо ибрат бўлиш ва ҳ.к.
Ўқитувчилар касб ахлоқининг жамият ҳаётида тутган ўрни ёш авлоднинг хат-саводини
чиқариш, уларга замонавий илм сирларини ўргатиш, ёшларга таълим-тарбия бериш ва шу
асосда уларда меҳнатсеварлик, инсонпарварлик фазилатларини тарбиялаш, умуминсоний
қадриятларни эъзозлаш, Ватанни муҳаддас деб билиш каби туйғуларни шакллантириш
билан белгиланади.
Ватанни ҳимоя қилиш энг шарафли касблардан биридир. Ушбу касб эгаллари
бўлмиш ҳарбий хизматчилар – аскар ва офитсерларнинг касб ахлоқи ватанпарварлик,
мардлик, жасурлик, энг замонавий жанг қуроллари, усул ва воситаларини билиш ва
қўллай олиш; жанговар ўртоқлик қоидаларига содиқ қолиш, жанг майдонини ташлаб
кетмаслик, асрга тушишдан ҳазар қилиш; ҳарбий қасамёдга содиқ қолиб, ҳарбий бурчни
ҳаётининг сўнгги дақиқаларига қадар бажариш каби хусусиятлари билан ажралиб туради.
Ҳарбий хизматчилар касб ахлоқининг асосий қоидалари уларнинг «ҳарбий
қасамёди» ва низомларида ўз ифодасини топган. Ҳарбий хизматчилар касб ахлоқининг
жамият ривожида тутган ўрни мазкур мамлакат аҳолисининг тинч-тотув яшаши учун
шароит яратиш, яъни уларни хавф-хатар ва душман тажовузлардан ҳимоя қилиш билан
боғлиқ.
Юқорида баён этилганлардан кўриниб турибдики, касб ахлоқи умумий ахлоқнинг
нисбатан мустақил қисмидир. У қуйидаги хусусиятларга эга:
– қадриятлар оламида жамият томонидан яратилаётган янги қадриятлар тизимининг
асосий йўналишларини белгилаб берувчи кўрсаткич эканлиги;
– жамият манфаати ва эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда муайян ижтимоий қатламларнинг
эҳтиёжларини қондирувчи маънавий озуқа эканлиги;
– ўта хавфли ва қийин, зиддиятли шароитларда ахлоқий танловни амалга ошириш
воситаси эканлиги;
– давлат маъмурий органлари, жамоат ташкилотларининг аҳолининг турли қатламлари
ўртасидаги кундалик турмуш муносабатларини тартибга солиб турувчи омиллардан бири
эканлиги ва ҳ.к.
Шунга кўра, касб ахлоқи,биринчидан, жамиятда қабул қилинган умумий ахлоқ
қоидаларининг маълум касб эгаси томонидан амалда қандай бажарилишини кўрсатувчи
хатти-ҳаракат, одоб, хулқ-атвор қоидаларнинг мажмуи вазифасини ўтаса; иккинчидан,
шахснинг характерини шакллантиришда бевосита иштирок этиб, касбий бурчини
муваффақиятли бажаришига кўмаклашади.
Шундай қилиб, касб ахлоқи – жамият томонидан қабул қилинган ахлоқ

Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling