2. Касб ахлоқи касбий соҳа ходимларини ахлоқий жиҳатдан тарбиялаб, уларда шижоат,
жасурлик, адолат ва интизомлилик фазилатларини шакллантиради. Ушбу ахлоқий
хислатлар эса хизмат вазифасини бажариш, хасталикка қарши курашиш, яъни аҳолининг
соғлигини сақлаш учун зарур ахлоқий восита ҳисобланади.
3. Касбий соҳа ходимларининг касб ахлоқи касбий соҳа ходимларининг манфаатларини
жамият манфаатлари билан уйғунлаштириб туради.
4. Ҳуқуқий демократик давлат бунёд этиш касбий соҳа ходимларидан жамоатчилик
билан доимий ҳамкорлик қилишни тақозо этади. Касбий соҳа ходимлари ходимлари ўз
бурчларини бажаришлари учун доимо халққа таянишлари зарур, чунки халқнинг қўллаб-
қувватлашисиз аҳолининг соғлигини сақлашдаги хавфсизлигини таъминлаб бўлмайди.
5. Касбий соҳа ходимларининг касб ахлоқи уларнинг хизмат қийинчиликлари туфайли
касбий таназзулга учрашларининг олдини олишга хизмат қилади.
Инсон ва жамият ҳаётида ахлоқ қуйидаги функцияларни бажаради:
Ахлоқнинг тартибга солиш, бошқариш функцияси – одамлар ўртасидаги
муносабатларни жамият томонидан қабул қилинган, ўрнатилган ахлоқий нормалар орқали
тартибга солиниши ва бошқариши билан ифодаланади. Унда ахлоқий
муносабатларни
тартибга солувчи восита вазифасини ахлоқ тамойиллари, нормалари, жамоатчилик фикри,
эл-юрт ўртасидаги обрў-мартаба, анъана,
урф-одат, ўгит, панд-насиҳат ва бошқалар
ташкил қилади. Тартибга солиш, бошқариш эса бевосита мословчи-норма, талаб қилувчи-
норма, таъқиқловчи-норма,
чегараловчи-норма, намунали-норма ва ҳоказолар орқали
амалга оширилади. Қадрият мақомини олган ахлоқ ана шу жараёнда ўзининг ижобий
кучини намойиш қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: