6. Инсон ва цивилизациянинг кейинги истиқболлари. Инсон ҳаёти маъноси муамолари


Ватанпарварлик ҳақида донишмандлар шундай деганлар


Download 0.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/45
Sana31.01.2024
Hajmi0.57 Mb.
#1831514
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   45
Bog'liq
axloqiy

Ватанпарварлик ҳақида донишмандлар шундай деганлар:
– Маърифатли халқларнинг ҳақиқий жасорати Ватан йўлида қурбон бўлишга ҳозир
эканликларида акс этади. (Г.Гегель)
– Кимки ўз юртини севмаса, у ҳеч кимни сева олмайди. (Байрон)
– Саховатнинг энг буюк жасурликлари Ватанга бўлган муҳаббат туфайли вужудга
келади. (Ж.Ж.Руссо)
– Ватан учун чала иш қилиш, унинг учун ҳеч нима қилмасликдир.(М. Робеспер)
– Ўз Ватанига доғ тушириш - уни сотиш деган сўз. (В.Гюго)
Шундай жиноят борки, уни оқлаб бўлмайди, – бу Ватанга хиёнатдир. (П.Буаст) .
– Ватан менинг жону таним саждагоҳимдур. У менинг тўлин ойим, тинч-омоним,
иззатим, шарафим. Каъбам, қиблам ҳамда гулистонимдур. (Фитрат)
Ўтар кунлар, ўтар замон,
эй Ватаним, бўлма ҳижрон!
Мен кетсам-да, сен бўл омон!
Омон – Ватан, Ватан – омон. ( А.Авлоний)
 
4. Умуминсоний ахлоқ нормалари 
1. «Умуминсоний ахлоқ нормалари» тушунчаси. Норма лотинча («норма» - меъёр,
ўлчов; қоида, қонун) сўз бўлиб, ўзбек тилида: 1) расмийлаштирилган қонун-қоида; 2)
умум томонидан қабул қилинган ва тан олинган, ҳамма учун мажбурий деб ҳисобланган,
қонун ҳукмига кирган тартиб-қоида; 3) бирор нарсанинг, ишнинг аниқ белгиланган
ўлчами, миқдори, меъёри деган маъноларни англатади
3
.
Жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий, ахлоқий-маънавий ҳаёти муайян
нормалар орқали тартибга солинади ва бошқарилади. Умуман олганда, жамият ҳаётида
амал қилувчи барча нормаларни техникавий ва ижтимоий нормаларга ажратиш мумкин.
Бунда техникавий нормалар инсон ва машина, ижтимоий нормалар эса инсон ва инсон
ўртасидаги муносабатларни тартибга солади. Ижтимоий нормаларнинг турларига
1
 Иброҳимов А., Султонов Х., Жураев Н. Ватан туйғуси – Т.: Ўзбекистон, 1996. – Б.146.
2
Иброҳимов А., Султонов Х., Жураев Н. Ватан туйғуси – Т.: Ўзбекистон, 1996. – Б.152–
153.
3
Ўзбек тилининг изоҳли луғати. Ж.3 – Т.: «Ўзбекистон миллий энциклопедияси» Давлат
илмий нашриёти, 2007. – Б.60.
210


қуйидагилар киради: ахлоқ нормалари, жамоат бирлашмалари нормалари, миллий урф-
одатлар, халқларнинг одатлари, анъана нормалари, сиёсий ҳаёт нормалари, ҳуқуқ
нормалари, диний нормалар.
Жамоат бирлашмаларшинг нормалари

жамоат бирлашмаларининг ўз фаолиятини
тартибга солиш ва ташкилотларнинг аъзолари ўртасидаги муносабатларни аниқлаш учун
ўрнатган хулқ-атвор қоидалари.
Одат нормалари 
— 
кишиларнинг кўп марта такрорлангани учун одатга айланган ва шу
тариқа авлоддан-авлодга ўтиб келаётган хулқ-атвор қоидалари.
Анъана нормалари — илғор анъаналарни асраш зарурати туфайли юзага
кел
ган
умумлашган ва барқарор хулқ-атвор қоидалари.
Маросим нормалари — кишиларнинг маълум расм-русумларни бажаришдаги хулқ-
автор қоидалари.
Диний нормалар — диндорларнинг худога, ибодатхонага бир-бирига муносабатини,
диний бирлашмаларнинг ташкил қилиниши ва фаолиятини тартибга солувчи хулқ-атвор
қоидалари.
Сиёсий нормалар — алоҳида шахслар ва сиёсий бирлашмаларнинг ҳокимиятга
муносабати масалаларини тартибга солувчи хулқ-атвор қоидалари.
Ҳуқуқ нормалари — давлат томонидан белгиланадиган умуммажбурий хулқ-атвор
қоидалари.
Юқорида келтирилган таъриф ва тавсифлардан ҳам кўриниб турибдики, барча
ижтимоий нормаларнинг мағзини ахлоқ (хулқ-атвор) нормалари ташкил қилади. Чунки, у
биринчилар қаторида башарият бешиги алласидан баҳра олган ҳолда шаклланган,
ривожланган ва узоқ вақтлар давомида кишиларнинг ижтимоий ҳаётини бошқариб
келаётган маънавий восита ҳисобланади.
Умуминсоний ахлоқ нормалари деб ҳар бир инсон, элат, миллат, халқ, давлат ва турли
хил шаклдаги моддий ва маънавий неъматларни ишлаб чиқарувчи ижтимоий
гуруҳларнинг иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий, техникавий муносабатларини жамиятнинг
ахлоқий ҳаёти талабларидан келиб чиққан ҳолда тартибга солувчи ахлоқий-маънавий
қонун-қоидаларнинг муайян тизимига айтилади. 
Ахлоқ нормалари икки хил кўринишда, яъни ахлоқий муносабатларнинг таркибий
қисми ва ахлоқий онг шаклларида мавжуд бўлади. Ахлоқ нормаларининг биринчи шакли
кўпчилик кишиларнинг бир хилдаги хатти-ҳаракатлари туфайли келиб чиққан ва
кейинчалик барча учун бажарилиши шарт қоидалар тусини олган нормалардир. Иккинчи
хил ахлоқий норма инсон онгида ўз аксини топган муайян қоида сифатида намоён бўлади
(масалан, «ўлдирма», «ўғирлама» ва ҳ.к.), яъни унда буйруқ майли хусусияти кўзга
ташланди.
Юқоридагилардан кўриниб турибдики, агар ахлоқ принциплари - умумлашган ахлоқий
тушунчалар бўлса, ахлоқий нормалар уларни аниқлаштиришга хизмат қилади, яъни
ахлоқий принципларга риоя қилиш учун қандай ахлоқий хислатлар зарурлигини, бунда
киши иродаси қай тарзда намоён бўлиши кераклигини кўрсатади.
Ахлоқ нормалари нафақат элементар ахлоқий онг, балки шу билан бирга, кишиларни
ҳаракатга ундовчи мотив ҳамдир. Улар маънавий ва амалий ҳодисаларнинг синтези
сифатида нима қилиш мумкин-у, нима мумкин эмаслиги, у ёки бу шароитда қандай
ҳаракат қилиш кераг-у, нимадан ўзимизни тийишимиз лозимлигини кўрсатган ҳолда
хулқимизни йўлга солади, яъни мумкин ва номумкинлик меъёрини белгилаб беради

Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling