6. Инсон ва цивилизациянинг кейинги истиқболлари. Инсон ҳаёти маъноси муамолари


Download 0.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/45
Sana31.01.2024
Hajmi0.57 Mb.
#1831514
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   45
Bog'liq
axloqiy

5. Ватанпарварлик принципи. «Ватан» арабча сўз бўлиб, ўзбек тилида «она юрт»
деган маънони англатади. «Ватан, – деган эди файласуф олим Ҳ.Пўлатов, – муқаддас
қадрият. Тараққиёт Ватандан бошланади. У инсоннинг киндик қони тўкилган жой,
инсонни ижтимоий этимликдан асровчи манзил, ҳар кимнинг бирлигини қадрловчи, ўз-
ўзига сиёсий беклигини ифодалавчи замин, маънавий камолот ва фуқаролик майдони,
ҳаёт мактаби, фаровонлик ва бахт-саодат ўчоғидир»
1
.
Шундай қилиб «Ватан – инсоннинг киндик қони тўкилган тупроқ, уни камол
топтирадиган,ҳаётига маъно-мазмун бахш этадиган табаррук маскандир. У аждодлардан
авлодларга қоладиган буюк мерос, энг азиз хотира. Ватан – ота-боболаримизнинг хоки
поклари жо бўлган, вақти-соати этиб ҳар биримиз бош қўядиган муқаддас заминдир.
Ватани бор одамнинг ғурури-ифтихори юксак,мақсад-муддаолари аниқ бўлади.Тоғдек
таянчи – Ватани борлигини ҳис этган инсон ҳаётнинг ҳар қандай синовларига доимо
тайёр туради»
2
. «Ватанни севмоқ иймондандир», –деган эдилар пайғамбаримиз Муҳаммад
алайҳиссалом. Ватанни севиш ватанпарварликнинг негизини ташкил қилади.
Касбий соҳа ходимларининг ватанпарварлиги деб она-Ватанга муҳаббат ва садоқат
билан хизмат қилиш, ҳар бир фуқаронинг соғлигини сақлаш йўлида ҳар хил
1
Пўлатов Ҳ. Мустақиллигимиз қадриятлари // Ўзбекистоннинг миллий истишлол
мафкураси – Т.: Ўзбекистон, 1993 – Б.76.
2
Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар. – Т.: Ўзбекистон, 2001. – Б. 51.
209


касалликларнинг хуружидан ҳимоя қилишга, керак бўлса, унинг мустақиллиги,
ободлиги, озодлиги, тинчлиги ва осойишталигини сақлаш, фуқароларнинг ҳақ-
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўлида жонларини фидо қилишга тайёр туришларига
айтилади.
Касбий соҳа ходимларининг ватанпарварлиги уларнинг Ватанни ҳис қилишида,
Ватанга бўлган туйғусида ифодаланган бўлади.
«Ватан ҳисси – шу Ватаннинг эгаси бўлмиш халқни билишдан, унинг қадрига этишдан,
нималарга қодир бўлганлигини тан олишдан, буюклигини эътироф этишдан бошланади.
Ватан ва халқ эгизак. Бирини ҳис этиш учун иккинчисини билмоқ керак. Ўзбекистон
деганда ўзбек халқини, ўзбек халқи деганда Ўзбекистонни тушунмоқ керак. Бирисиз
иккинчисини ҳис қилиш мутлақо мумкин эмас. Ўзбексиз Ўзбекистонни, Ўзбекистонсиз
ўзбекни хаёлга ҳам келтириб бўлмайди. ...Азал котиблари васиқани шундай битибдилар,
тақдир бизга кулиб боқибди, Ўзбекистон бизга Ватан бўлибди, биз унга фарзанди комил
бўлибмиз. Тоабад шундай бўлгай, иншоллоҳ!»
1
.
Ватан ҳисси – муқаддас туйғу. Ватан туйғуси – аждодларимизнинг Ватан дея, унинг
озодлиги ва мустақиллиги йўлида жон фидо қилганликларини, жабр-ситам, зулм-
истибдодга учраганликларини ёд этиш, мустақил, озод ва обод Ватанимизга юксак
эътиқод билан яшаш, унга ҳамиша садоқатли бўлишдир
2
.

Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling