6. Инсон ва цивилизациянинг кейинги истиқболлари. Инсон ҳаёти маъноси муамолари


Download 0.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/45
Sana31.01.2024
Hajmi0.57 Mb.
#1831514
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   45
Bog'liq
axloqiy

5. Ҳаёлилик ва покизалик. Ҳаёлилик ва покизалик ҳам касб ахлоқининг
нормалари ҳисобланади.
Ҳаёлилик – бу уялиш, хижолат тортиш, ўзини ҳар хил ножўя хатти-
ҳаракатлардан тия олиш демакдир. Шунга кўра ҳаёли ходимлар бу ўзини зиёлиларнинг
вакили сифатида баъзи бир тарбиясиз одамларнинг ҳар хил ножўя хатти-ҳаракатлари,
беҳаё қилиқлари, сурбетликларидан хижолат тортиш ва уялиши туфайли уларни тартибга
чақириш, қилмишига яраша изза бериш ишларини амалга оширувчи ахлоқан маданиятли
посбонларидир.
 Бу тўғрида улуғ аждодларимиз шундай деганлар:
– Ҳаё - иймондандир. Ҳаёли, одобли бўлмоқ, ҳар вақт хайрли ишларга сабаб бўлади.
Ҳаёнинг турган-битгани яхшидир. Ҳаё фақат яхшилик келтиради. (Ҳадислардан)
– Вафосизда ҳаё йўқ, ҳаёсизда вафо йўқ. Ҳаёсиз инсон - имонсиздир. Имонсиз эса инсон
эмасдир. (Алишер Навоий)
– Иффатнинг пардаси, виждоннинг ниқоби ҳаёдир. Ҳаё пардаси ила ўралмиш
инсонларнинг иффат пардаси йиртилмас. (Абдулла Авлоний)
– Ҳаё – инсоннинг абадий гўзаллиги ва латофатидир. Ҳаёсиз юз жонсиз жасадга
ўхшайди. (Ибн Сино)
– Кишидан ҳаё кетса, тездагина бало этиб келади. (Муҳаммад Зеҳний)
– Агар орадан шарму ҳаё кўтарилса ва киши кишидан уялмаса, олам низомига халал
этади. (Хусайн Воиз Кошифий)
– Ҳаё кишиларни ёмон йўлдан қайтарувчи ва яхшилик сари ундовчидир, кимнинг ҳаёси
бўлмаса, унинг уяти бўлмайди. Барча қабиҳ ишларни қилишдан ҳам қайтмайди. Кишида
ҳаё бўлса, нафс унинг устидан ҳоким бўлолмайди ва ўз йўлига сололмайди.(Муҳаммад
Жавҳар Заминдор)
Покизалик – бу тозалик ва софлик дегани. Тозалик – инсон саломатлигининг гарови. У
касб ахлоқи нормаси сифатида ҳар бир ходимдан кийим-кечаги, афт-ангори, иш жойининг
покиза бўлишини ҳамда қалбининг пок бўлишини, эйиладиган таомларига ҳаром
аралашмаслигини, луқманинг ҳалол бўлишини талаб қилади.
6. Собитқадамлик, сабр-қаноат, камтарлик. Собитқадамлик – ният қилинган ишга
жиддий киришиш ва охирига этмагунча ундан чекинмаслик, бошланган ишни охирига
этказишдир. Ходимининг собитқадамлилиги бу унинг ўткинчи нарсаларга, яъни бир
лаҳзалик кайфиятга, «ошна-оғайнигарчиликка» берилмасдан бошлаган ишини қатъият
билан охиригача этказишидир.
Сабр-қаноат бошга тушган қийинчиликларни чидам билан энгишдир. Ходимининг
сабр-қаноати уларнинг хизмат ўташида учрайдиган барча уқубат, хавф-хатарларга
бардош бериши хизмат бурчини сабр-тоқат ва матонат билан бажариши демакдир. 

Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling