6. Инсон ва цивилизациянинг кейинги истиқболлари. Инсон ҳаёти маъноси муамолари


Ростгўйлик ҳақида донолар шундай деганлар


Download 0.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/45
Sana31.01.2024
Hajmi0.57 Mb.
#1831514
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   45
Bog'liq
axloqiy

Ростгўйлик ҳақида донолар шундай деганлар:
– Ростгўйлик – ҳаёт нафаси, ҳар қандай фазилатнинг негизи. (Т.Драйзер)
– Ростгўй одам тонг каби беғубордир. Ростгўй бўлишга ҳаракат қилсанг, ишинг
ўнгланиб, юришиб, жонинг осуда бўлади. (Хусайн Воиз Кошифий)
– Ростгўйликнинг энг паст даражаси ботин билан зохирнинг баробар бўлишидир.
(Абдулқосим Қушайрий)
– Ҳақгўйлик – ҳаёт нафаси, ҳар қандай фазилатларнинг негизи. (Т.Драйзер)
– Гуноҳсиз киши сўзга ботир бўлур. (Саъдий Шерозий)
– Ҳақиқатдан ёлғончилар ва сохта гувоҳлар қочиб қутулолмайди. (Гераклит)
– Ғанимнинг ёлғонига, лаганбардорнинг ширин суханига учма. Биринчиси, айёрлик
тўрини ташлаган, иккинчиси эса ёвуз жиғилдонини очиб турибди.(Саъдий Шерозий)
 – Ростгўйлик охират кунида нажотга муяссар қилур. (Хусайн Воиз Кошифий)
Ҳар бир ходимнинг касб ахлоқи нормаларидан ўрин олган ҳалоллик ва ростгўйлик,
биринчидан, ҳар бир ходимдан ўз сўзининг устидан чиқишни талаб қилади, бу эса
уларнинг ўз бурчини пухта бажаришларига ҳамда қонунбузарлар олдида ожиз
қолганларнинг уларга суянишига олиб келади; иккинчидан, ёлғончиликка, тамагирликка
ўрин қолдирмайди; учинчидан, ҳар қандай қийин шароитда ҳам зиддият ва
камчиликларни, жинояткорона қилмишларни очиб ташлайди; тўртинчидан, келгусида
бўладиган ҳийла-найрангларга йўл қолдирмайди.
214


3. Шижоат ва ҳушёрлик. Шижоат – ботирлик, довюраклик, мардлик дегани. Касб
ахлоқининг марказий нормаларидан саналмиш бу фазилат ҳақида Абдулла Авлоний
шундай деган эди: «Шижоат деб ботир ва юракли бўлмакни айтилур. Шажиъ киши ҳеч
нарсадан қўрқмайдурган ботир ва юракли бўлур. Шижоат инсониятнинг соф ойинаси,
иффат, ғайрат, истиқомат каби яхши хулқларнинг нуронийсидир. Шижоатнинг ҳақиқати
қалбнинг матонатиндан, руҳнинг саломатиндан иборатдур»
1
.
Демак, шижоатли бўлиш, энг аввало, ботир ва довюрак бўлишни талаб қилади. Бу эса
жонни сақлаб қолиш,яъни инсонни ҳаётга қайтариш учун кураш заруратидан келиб
чиқувчи ахлоқий талаб ҳисобланади. Фақат довюрак ва мард ходимгина хаста тана ва
руҳни тиклаш билан ҳаёт-мамот жангига киришишга қодир бўлади. 
Шунга кўра шижоатли ходим деб ҳеч кимдан, ҳеч нарсадан қўрқмасдан хасталикнинг
ҳар қандай кўринишларига даво топишни ўзига касб қилиб олган она-Ватанимизнинг
ботир, довюрак, мард фарзандларига айтилади. 
4. Жасорат. Жасорат – бу одамзотнинг ҳар қандай қийинчилик ва хавф-хатарларга
қарамасдан ўзининг зоҳирий ва ботиний кучини ишга солиб кўзланган мақсадга эришиш
йўлида қўрқмасдан мардонавор хатти-ҳаракатларни содир этиш фаолиятидир. Бу хусусда
И.А.Каримов: «Ер юзидаги барча ўлмас обидалар, инсоният ҳаётини тубдан ўзгартириб
юборган жамики улуғ кашфиётлар ва ихтиролар, мумтоз санъат ва адабиёт дурдоналари,
мардлик ва қаҳрамонлик намуналари одамзотнинг ақл-тафаккури, салоҳияти ва маънавий
жасорати маҳсулидир. Шунинг учун ҳам бу ёруғ оламда энг буюк жасорат нима, деган
саволга, ҳеч иккиланмасдан, энг буюк жасорат – бу маънавий жасорат, деб жавоб берсак,
ўйлайманки, янгилишмаган бўламиз”
2
, – деган эди.

Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling