6. Инсон ва цивилизациянинг кейинги истиқболлари. Инсон ҳаёти маъноси муамолари


Ҳалоллик тўғрисида жаҳонга машҳур донишмандлар шундай деганлар


Download 0.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/45
Sana31.01.2024
Hajmi0.57 Mb.
#1831514
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   45
Bog'liq
axloqiy

Ҳалоллик тўғрисида жаҳонга машҳур донишмандлар шундай деганлар:
– Ақлнинг ҳалоллиги ҳақиқат олдида чекинмай, унга интилиш, ҳар қанча қийин бўлганда
ҳам уни топиш, энгил, қулай, ярим-ёрти хулосалар, ҳақоратли сохтагарчиликлардан
жирканишдадир. Мустақил изланиш, ҳукм чиқариш ва ўзича ҳал эта олиш журъатига эга
бўлишдадир. Мустақил фикрлаш журъатидадир. Инсон бўлишликдадир. (Р.Роллан)
– Ҳалол одамни таъқиб этиш мумкин, аммо бадном қилиб бўлмайди. (Ф.Вольтер)
– Одам қанчалик ақлли ва эпчил бўлса, ҳалоллигини йўқотиши билан шу қадар бадхоҳ,
адоватчи бўлиб қолади. (Цицерон)
– Ҳалоллик ҳар қандай мартабани безайди. (Ф.Шиллер)
– Ҳалоллик энг яхши ва айни пайтда энг тўғри фаолият тарзидир. (Ж.Леббок)
– Бир умр бахтли бўлишни истасанг – ҳалол одам бўл.(Т.Фуллер)
Ростгўйлик ҳалолликнинг бир кўриниши бўлиб, ҳақиқатни гапириш, ўзининг ҳам,
ўзгаларнинг ҳам қадр-қимматини тўғри баҳолаш, яхшини яхши, ёмонни ёмон деб
очиқчасига айтишдир.
Касб эгаси бўлган ходимларининг ростгўйлиги (ҳақгўйлиги) бу ҳар бир ходимнинг
ҳақиқатни гапириши, ўзининг ҳам, ўзгаларнинг ҳам қадр-қимматини тўғри баҳолаши,
нуқсонларини чин дилдан, очиқ-ойдин тан олиши, ҳақиқий аҳволни яширмаслигидир.
Ходимларининг ростгўйлиги:
– мавжуд вазият ҳақида ҳақиқатни гапиришида;
– керакли маълумотларни ўз вақтида етказиб беришида;
душманга сир бой бермаслигида;
– ишониш ва айни вақтда шубҳаланиши, огоҳлигида;
– жиноятчиларнинг ҳийла-найрангларига учмаслигида ва кўринади.
Юқоридаги фикрлардан ҳам кўриниб турибдики, масалан, касб соҳасиходимларининг
ростгўйлигида икки жиҳат мавжуддир. Биринчиси, хизмат жамоаси, иккинчиси эса
жамоадан ташқарида, айниқса жиноятчи унсурлар билан бўладиган иш фаолияти
доирасида бўладиган ростгўйликдир. Бу икки жиҳат бир бирини тўлдириб туради. 

Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling