6. Инсон ва цивилизациянинг кейинги истиқболлари. Инсон ҳаёти маъноси муамолари


Download 0.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/45
Sana31.01.2024
Hajmi0.57 Mb.
#1831514
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   45
Bog'liq
axloqiy

2. Касб ахлоқининг нормалари. Касб ахлоқи принциплари амалда ахлоқ нормалари
орқали намоён бўлади. 
Касб ахлоқининг нормалари деб жамият, давлат, вазирлик томонидан ишлаб
чиқилган, масъул ходимларининг хулқи, феъл-атворларини тартибга солувчи,
бажарилиши шарт бўлган ахлоқий-ҳуқуқий талаблар мажмуига айтилади.
Касб ахлоқининг нормалари умумийликдан хусусийликка ва ундан алоҳидаликка қараб
амал қилган ҳолда ходимнинг ўз хулқий хатти-ҳаракатларини содир этишда нима қилиши
211


лозимлигига эмас, балки унинг қандай бўлиши кераклигига қўйиладиган талаб тарзида
намоён бўлади. Худди шунингдек, ахлоқий нормалар жамият, давлат ва хизмат
жамоаларининг ходимга муносабатини ифодалаб, унинг шахсига муайян баҳо беради 
Шундай қилиб, ахлоқ нормалари айни вақтнинг ўзида талаб ва баҳо нормалари шаклини
олади, яъни жамият, давлат, хизмат жамоалари ёмонлик келтирадиган хатти-ҳаракатларни
улар орқали қоралайди ва яхшиликка эришишга қаратилган хатти-ҳаракатларни улар
орқали маъқуллайди. Бу билан ахлоқ нормалари нафақат ёмонлик йўлига тўсиқ, балки
айни пайтда ходимларни эзгу ишларга чорловчи маънавий-ахлоқий омил бўлиб ҳам
хизмат қилади.
Касб ахлоқининг нормаларига қуйидагилар киради: хушмуомалалик ва одоблилик,
оддийлик ва камтарлик, ҳалоллик ва ростгўйлик, очиқкўнгиллик ва дангаллик, сахийлик
ва мурувватлилик, ўзаро ҳурмат, дўстона муносабат, самимийлик, сиполик, катталарни
ҳурмат қилиш ва бошқалар.

1. Хушмуомалалик ва одоблилик. Хушмуомалалик – ўзга кишиларга бўлган
ички ҳурматнинг ташқи кўринишидир. Унинг ўнта белгиси бор. Улар қуйидагилар:
инсоф, ақл, илм, ҳилм
1
, олижаноблик, кўркам феъл, яхшилик, сабр, шукр, мулойимлик.
Мана шуларга амал қилган ҳар бир ходим ҳамиша ва ҳар қандай ҳолатда фуқаролар билан
одоб доирасидан чиқмасдан мулоқотда бўлади.
Касб эгаларининг хушмуомалалигиҳар бир ходимнинг ўз хизмат вазифасини

Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling