6. Инсон ва цивилизациянинг кейинги истиқболлари. Инсон ҳаёти маъноси муамолари


Адолат тушунчаси ва унинг мазмун-моҳияти


Download 0.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/45
Sana31.01.2024
Hajmi0.57 Mb.
#1831514
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   45
Bog'liq
axloqiy

 5. Адолат тушунчаси ва унинг мазмун-моҳияти. 
Инсоният пайдо бўлибдики, у доимо Ер юзида адолат тантана қилиши учун курашиб
келади. Чунки, адолат ҳар қандай жамият ҳаёт фаолиятини, унинг келгусидаги
истиқболларини белгилашда буюк ҳакам вазифасини бажаради. Бунда оқсоч тарих қаерда
адолат бўлса,ўша жойда барқарор тараққиёт ва аксинча, адолат бўлмаган жойда эса
шахс,елат,миллат ва халқлар таназзулга гирифтор бўлганлигидан далолат беради
«Адолат» - арабча сўз бўлиб, одиллик, тўғрилик, ҳаққонийлик деган маъноларни
англатади
1
. Умуман олганда «Адолат» кенг қамровли тушунча сифатида жамиятдаги барча
муносабатларни ўз ичига қамраб олади. Шунга кўра адолат деб ижтимоий-иқтисодий,
сиёсий-хуқуқий, маънавий-ахлоқий муносабатларга киришган одамларнинг ўз бурч ва
вазифаларини жамият томонидан ўрнатилган ахлоқий, сиёсий, ҳуқуқий, маънавий
меъёрлар талабларидан келиб чиққан ҳолда тўғри, қонуний, ҳалол, виждонан, ҳаққоний ва
одилона бажаришларини ўзида ифодаловчи хатти-ҳаракатлар тизимига айтилади.
Адолат тушунчасининг мазмун-моҳияти инсонлар ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг
асосий мезони сифатида идрок этилгани учун ҳам доимо ижтимоий аҳамият касб этган
ҳолда ва «ижтимоий адолат» тарзида ифодаланиб келинади.
Ижтимоий адолат тушунчасининг мазмун моҳиятини:
– жамиятда демократиянинг мавжудлиги; 
1
Ўзбек тилининг изоҳяи луғати. Ж. 1. - Т.: «Ўзбекистон миллий энциклопедияси» Давлат илмий
нашриёти, 2006. — Б.41.
217


– инсоннинг ижтимоий ҳимоялангани; 
– барчанинг қонун олдида тенглиги; 
– фуқароларнинг иш билан таъминлангани; 
– малакали тиббий хизматнинг қандай йўлга қўйилганлиги;
– уй-жой билан таъминланиш имконияларининг бор ёки йўқлиги; 
– бепул таълим тизимининг ўрнатилганлиги; 
– маданий неъматлар ва маънавий қадриятларга дахлдорлиги;
– меҳнатга яраша ҳақ олиш тизимининг қониқтириши;
– жиноятга яраша жазонинг муқаррарлиги кабилар ташкил қилади.
Юқорида баён қилинган фикрлардан ҳам кўриниб турибдики ижтимоий адолат инсонлар
ҳаётида реал қадрият бўлиб, у адолатли ҳуқуқий демократик давлатни бунёд этиш ҳамда
фуқаролик жамияти шакллантириш ва ривожлантиришнинг узвий қисми ҳисобланади. Шу
нуқтаи назардан қараганда адолат юксак маънавий қадрият бўлиб, у «тинчлик»,
«ҳамкорлик», «бахт-саодат» каби инсоннинг азалий эзгу ниятларини ифодаловчи олижаноб
тушунчалар қаторига киради.

Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling