6. Инсон ва цивилизациянинг кейинги истиқболлари. Инсон ҳаёти маъноси муамолари


Адолат ғояси, унинг генезиси ва эволюцияси


Download 0.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/45
Sana31.01.2024
Hajmi0.57 Mb.
#1831514
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   45
Bog'liq
axloqiy

1. Адолат ғояси, унинг генезиси ва эволюцияси. Жамиятда адолат икки хил
кўринишда:
биринчидан, адолат – бу жамиятда кишилар ўртасида бўладиган барча ижтимоий
муносабатларнинг мезони;
иккинчидан, адолат – бу кишиларнинг жамиятда келгусида қарор топажак энг олижаноб
эзгу истакларини ўзида ифода этувчи бунёдкор ғоя сифатида ўзлигини намоён қилади.
Унинг бу хилдаги кўринишлари диалектик тарзда бир бирларини тўлдириб туради.
Адолат ғоясининг генезисини: биринчидан, инсониятнинг пайдо бўлиши билан
ижтимоий-иқтисодий муносабатларга киришган одамлар ўртасидаги алоқаларни ахлоқий
нормалар орқали тартибга солиш заруратининг пайдо бўлганлиги; иккинчидан, катта-кичик
уруғ ва қабилаларни бошқаришда ижтимоий-ахлоқ нормаларининг кенг қўлланила
бошланиши; учинчидан, одамларнинг мавжуд ижтимоий тартиб-қоидалардан розилиги ёки
нарозилиги ўртасида зиддиятларнинг келиб чиқиши ва кучайиб бориши; тўртинчидан,
кўпчиллик томонидан эътироф этилган ижтимоий-ахлоқий нормаларнинг қонун даражасига
ўсиб ўтиши; бешинчидан, ижтимоий-ахлоқий нормалари билан ҳуқуқий нормалар
ўртасидаги муносабатларнинг ҳукумрон доиралар манфаатидан келиб чиққан ҳолда
уйғунлаштирилиши кабилар билан ифодалаш мумкин. 
Адолат ғоясининг эволюциясини масалан, қадимги даврларда яшаган мутафаккирлар
томонидан «адолат» ҳақида айтилган қуйдаги фикрлар мисолида кўриш мумкин.
Зардуштийлик динининг муқаддас китоби «Авесто»да:” Биз адолат истовида бу ерга
келдик. Биз бу ерда адолатни истаймиз. Агар сен озурда бўлмасанг,адолат истагувчини
мақсад манзилига этказасан.Захмларга ҳаммадан яхши малҳам бўлурсан. Ўғри ва
қароқчиларни ҳаммадан кўра яхшироқ нобуд айлагайсан
1
.  Ҳар бир зардуштий
адолатли,сулҳпарвар ҳамда некандеш бўлмоғи лозим”
2
,– деган кўплаб адолат кўплаб
фикрлар баён қилинганлигини кўриш мумкин.
Қадимги юнон файласуфларидан бирибиринчи муаллим» номига мушарраф бўлган
мутафаккир Платон ( миллоддан аввалги 428-347 йилларда яшаб ўтган) адолат ҳақида
ўзининг “Давлат” номли мунозара.баҳслардан иборат бўлган тўпламида” Адолат –
олтиндан қимматлидир. Энг кучли нарса – адолатнинг ўзидир. Ҳар кимнинг ўз иши билан
шуғулланиши адолатдир. Ҳар кимга ўзига муносибини бериш – адолатдир”
3
, – деган эди.
Қадимги юнонистоннинг яна бир машҳур файласуфи Аристотель (миллоддан аввалги
384-322 йилларда яшаб ўтган): ” Икки хил адолатлилик бор. Бири қонунга мувофиқликдир.
1
Қаранг: Авесто. Тарихий-адабий ёдгорлик.Асқар Маҳкам таржимаси. – Т.: «Шарқ»,
2001.– Б.250.
2
Қаранг: Ҳомидий Ҳ. «Авесто»дан «Шоҳнома»га . – Т.: «Шарқ», 2007.– Б.155.
3
Қаранг: Афлотун. Давлат: насрий достон. – Т.: Янги аср авлоди. – Б.20-44.
218


Қонун буюрганини қилиш адолатли ҳисоб- ланади (агар адолатли қонун бўлса). Қонун
(яхши, яъни илоҳий қонун) одамлардан мард, оқил ва фозил бўлишни талаб қилади.
Шунинг учун ҳам одиллик - энг мукаммал фазилатдир. Модомики, адолатлилик (яхши,
илоҳий) қонунларга мувофиқ яшаш экан, қонун эса барчадан фазилатлар билан яшашни
талаб қилар экан, қонунларга мувофиқ, адолатли иш тутувчи одам энг фозил одамдир.
Адолатлилик (одиллик) энг яхши фазилатдир. Адолатлиликнинг бир тури мана шудир.
Қонун талабларига мувофиқ яшашдан фарқланувчи иккинчи хил адолат бошқа
одамларга нисбатан адолат қилишдир. Бошқа одамларга адолат қилувчи одам ўз-ўзига
адолат қилмаслиги ҳам мумкин. Ўзгаларга муносабатда адолатли иш тутиш, аслини олганда
тенгликка амал қилишдир. Чиндан ҳам тенгсизлик адолатсизликдир: баъзи одамлар ўзига
яхши нарсаларни кўпроқ, ёмон нарсаларни камроқ оладилар. Мана шу тенгсизликдир, шу
тенгсизлик туфайли бу одамлар ўзгаларга адолатсизлик қиладилар. Ёки шу туфайли ўзгалар
адолатсизлик, ноҳақликдан жабр кўрадилар. Модомики, адолатсизлик - тенгсизлик
(ноҳақлик) экан, адолат ва одиллик (ҳар икки томоннинг ўз мажбуриятларига ) тенг риоя
қилишида кўринади.
Шу маънода адолатни ҳам ортиқчалик ва етишмовчиликнинг, кўплик ва озликнинг
ўртаси дейиш мумкин. Адолатсизлик (ноҳақлик) қилувчи одам (яхши нарсалар -
неъмаларни) ўзига кўпроқ, яъни ортиқча олади: адолатсизликка учраган, жабр кўрган эса,
керагидан камроқ олади. Мана шу, ортиқчалик ва камликнинг ўртаси - тенглик ва мана шу
тенглик адолатдир. Аввал айтганимиздек, тенглик камлик билан ортиқчаликнинг ўртасидир
ва мана шу ўрталик адолатдир. Одил одам эса барчани тенг кўрувчи, тенгликка риоя
қилувчи одамдир. Демак, ўзгаларни ўзига тенг кўрувчи одам одил одамдир. Модомики,
адолат тенгликда экан, мутаносиблик (про- порсионаллик) ҳам адолатлидир. Жамият
ҳаёти - ижтимоий ҳаёт шундай мутаносиблик асосига қурилади . Адолат ҳам
мутаносибликдир, шу маънода жамият ҳаёти ҳам адолат асосига қурилмоғи керак”
1
, – деган
эди.
Ўрта асрларга келиб адолат ғояси Марказий Осиёлик мутафаккирлар ижодининг асосий
қисмига айланади. Бунинг мисолини Амир Темурнинг давлатни адолатли бошқариш
асосида жамиятда адолатпарварликнинг қарор топтириши борасида қилган саъи-
ҳаракатларида кўриш мумкин

Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling