Мутафаккирлар қонун ва қонунчилик ҳақида:
– Халқ қонунни ўз таянчи, ўзини муҳофаза қилувчи девор си-
фатида ҳимоя этмоғи лозим.(Гераклит)
– Қонунни ҳимоя қилолмайдиган, журъатсиз одамлар учун қо-
нун беҳудадир.(Т. Маколей)
– Қонун ортида уни қўллаб-қувватлайдиган мажбурловчи куч
бўлмаса — у қонун эмас.(Ж. Гарфилд)
– Одатлар — бу одамлардир, қонунлар эса — мамлакатнинг ақли. Одатлар кўпинча
қонунлардан кўра шафқатсизроқдир. Аксари номақбул одатлар қонунлардан устун
келади. (0. Бальзак)
– Қонунга риоя қилмайдиган одамдек ёвуз ҳайвон йўқ. (Ж. Савонарола)
– Қонунга хилоф ҳаракат ҳеч кимнинг обрўйини оширмайди ва ўзига ҳурмат ҳам
уйғотолмайди.(Л.Казбеги)
– Қонун инсоний доноликнинг юксак ифодаси бўлиб, у одамлар тўплаган тажрибадан
жамият фаровонлиги йўлида фойдаланади.(С.Жонсон)
– Ҳеч бир қонунга бўйсунмаслик ўзини нажотбахш ҳимоядан маҳрум этиш деган сўз,
зеро, қонунлар бизни бошқалардангина эмас, ўзимиздан ҳам асраб турмоғи керак.
(Г.
Гейне)
– Қаерда қонун тугаса, у Ерда зўрлик бошланади.(У. Питт)
Агар қайси ерда ғариб хўрланур,
У хил мамлакат тезда вайрон бўлур.( Саъдий)
– Қонунлар иллатларга барҳам бериб, яхшиликка йўл очмоғи керак. (Ситсерон)
– Қонунлар барчага баробар бўлиши зарур. (Ш. Монтескье)
– Фуқароларнинг ҳақиқий тенглиги шундаки, улар қонунларга бир хилда итоат
этмоқликлар лозим.(Ж. Даламбер)
– Қонун – майда пашшалар илиниб, йириклари қутулиб кетадиган тўр эмас.
(0.
Бальзак)
– Имтиёз – қонуннинг ашаддий душмани. (М. Эбнер-Ешенба)
– Мен учун қайси томон кучлилигининг аҳамияти йўқ; муҳими
ҳуқуқ ким томондалигида.(В. Гюго)
Do'stlaringiz bilan baham: |