6. Инсон ва цивилизациянинг кейинги истиқболлари. Инсон ҳаёти маъноси муамолари


Жаҳон мутафаккирлари инсонпарварлик ҳақида


Download 0.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/45
Sana31.01.2024
Hajmi0.57 Mb.
#1831514
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   45
Bog'liq
axloqiy

Жаҳон мутафаккирлари инсонпарварлик ҳақида:
– Одамлар, инсонпарвар бўлинг! Бу сизнинг биринчи бурчингиз. (Ж.Ж.Руссо)
– Инсон бўлиш – санъатдир.(Новалис)
– Ҳар бир киши – бутун бир китобдир, ҳамма гап уни ўқий олишда. (У.Ченнинг)
– Инсон бўлиш – курашчи бўлмоқликдир. (И.Гёте)
– Инсонни билиш учун уни севиш керак. (Л.Фейербах)
– Кимки ҳеч кимни севмаса, менимча, уни ҳам ҳеч ким севмайди. (Демокрит)
3. Жамоачилик принципи. Ҳеч бир одам ўзгалардан ажралган ҳолда яшамайди. У,
албатта, бошқалар билан ҳамкорлик қилган ҳолда жамоа-жамоа бўлиб яшайди ва меҳнат
қилади. Жамоа бўлиб яшаш – инсонларга хос хусусиятлардан бири. Бу хусусият асосида
ўзаро ёрдам, ҳамкорлик, қўллаб-қуватлаш, ҳамдардлик ётади.
Соғлиқни ходимларининг касалликларнинг олдини олиш, унга қарши курашиш,
инсонларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш каби вазифаларни бажаришларида, хизмат
жамоасидаги ҳамкорликнинг, ўзаро ёрдамнинг ўрни ниҳоятда катта бўлади. Хизмат
жамоаларига бирлашган ходимларнинг фаол ҳаракатисиз бу вазифаларни удалаб
бўлмайди. Бинобарин, хизмат вазифасини бажаришда муайян мақсадни кўзлаган, эҳтиёж
ва манфаатлардан келиб чиққан ҳолда ўзаро ёрдам ва ҳамкорлик асосида фаолият
кўрсатиш жамоачилик принципининг асосини ташкил қилади.
Жамоачилик принципи деб касбий соҳа ходимларининг ўз бурчини бажаришда
одамларнинг соғлиини таъминлаш ва ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишда шахсий
манфаатни кўпчилик манфаатига онгли равишда бўйсундиришга асосланган
ўртоқларча ҳамкорлик, ўзаро ёрдам муносабатлари билан боғлиқ ихтиёрий, онгли
хатти-ҳаракатларини белгиловчи қоидалар мажмуига айтилади.
Жамоачилик принципи касбий соҳа ходимларининг шахсий манфаатларини жамоанинг
манфаатлари билан уйғунлаштирувчи ва ходимларнинг ҳар томонлама ривожланишини
таъминловчи меҳнат қонун-қоидалари сифатида ҳар икки томонга (шахс ва жамоага)
муайян вазифа ва мажбуриятларни юклайди.
Ходимнинг хизмат жамоаси олдидаги вазифалари қуйидагилардан иборат:
1) хизмат жамоасининг кучига ишониш, уни ҳурмат қилиш, фикрига қулоқ солиш, унда
ўзининг бахтини тасаввур қилиш;
2) хизмат жамоасида бўлаётган ишларга ўзини ҳам масъул деб билиш, тартиб-
интизомни сақлашга, ўзаро ёрдам ва ҳамкорлик ишларига ҳисса қўшиш;
3) хизмат жамоасининг аҳиллигига путур етказувчи иллатлар бўлмиш
шахсиятпарастлик, сохта жамоачилик, амалпарастлик, «таниш-билишчилик»,
калондимоғлик, гуруҳбозликка қарши курашиш.
Хизмат жамоасининг ходимлари олдидаги вазифалари қуйидагилардан иборат: 
1) ҳар бир ходимнинг хизматини диққат билан кузатиш, жамоа ишига қўшган ҳиссасини
адолатли баҳолаш;
2) ҳар бир ходимнинг маънавий ва жисмоний имкониятларидан, тўплаган тажрибасидан
унумли фойдаланиш;
3) ҳар бир ходимнинг яхши турмуш кечириши учун ғамхўрлик қилиш, йўл қўйган
хатоларини тузатишида ёрдам бериш.
«Ўзбек халқи азалдан жамоа туйғусига мойил. Биз тўйда ҳам, азада ҳам ёнма-ён туриб,
оддий кунларда ҳам бир-бирининг ҳолидан хабар олиб, каттанинг ҳурматини, кичикнинг
иззатини жой-жойига қўйиб, бева- бечораларнинг, етим-есирларнинг бошини силаб,
хуллас, одамгарчиликни барча нарсадан устун қўйиб яшаган инсонларнинг фарзандлари
бўламиз
1
. Жамулжам бўлиб яшаш туйғуси биз учун ҳаёт фалсафасига, ҳаёт қоидасига
айланиб кетган. Замонавий тилда айтадиган бўлсак, бу миллий менталитетимизнинг
1
Каримов И.А. Истиқлол йўли: муаммолар ва режалар // Унинг ўзи.  Ўзбекистон: миллий
истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура. Т. 1. – Т.:Ўзбекистон,1996 – Б.11-12.
207


асосини ташкил этадиган, бизни бошқалардан ажратиб турадиган шундай бир хусусиятки,
уни сезмаслик, англамаслик, кўрмаслик умуман мумкин эмас”
1
, – деган эди И.А.Каримов.
Жамоачилик ахлоқий принципи сифатида, биринчидан, тарбиялаш, умуминсоний ахлоқ
принципилари ва нормаларини амалга ошириш, уларнинг авлодлар ўртасидаги
узлуксизликка асосланган ворисийлигини таъминлаш; иккинчидан, соғлом ахлоқий-руҳий
муҳитни вужудга келтириш; учинчидан, меҳнат ва хизмат интизомини мустаҳкамлаш;
тўртинчидан, ходимларни тақдирлаш, ахлоқий фаоллигини ошириш; бешинчидан,
оилавий-турмуш шароитларини яхшилаш, фарзандларни жамоа анъаналари руҳида
тарбиялаш; олтинчидан, демократияни ривожлантириш асосида бошқариш ишларини
такомиллаштириш вазифаларини бажаради.

Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling