6. Инсон ва цивилизациянинг кейинги истиқболлари. Инсон ҳаёти маъноси муамолари


бажаришда дилидаги ардоқли фикрларини, энг ноёб ҳис-туйғуларини, энг сара эзгу


Download 0.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/45
Sana31.01.2024
Hajmi0.57 Mb.
#1831514
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   45
Bog'liq
axloqiy

бажаришда дилидаги ардоқли фикрларини, энг ноёб ҳис-туйғуларини, энг сара эзгу
ниятларини одамлар билан баҳам кўриш асосида осойишталик, вазминлик,
хотиржамлик, одоб билан мулоқот қилиши демакдир.
Бирон-бир касб эгаларининг хушмуомалалиги:
биринчидан, ҳар бир ходимнинг ўзи ва сафдошларининг хизмат жамоасида ўрнатилган
интизом ва бошқа тартиб-қоида талабларига риоя қилишида кўринади, чунки интизомли
киши аксарият ҳолларда хушмуомала, интизомсиз одам эса қўпол ва ёлғончи бўлади;
иккинчидан, ҳар бир ходимнинг барча фуқаролар билан бўладиган муомалада уларнинг
ижтимоий мавқеи ва бошқа устунликларидан қатъи назар тенг ва илтифотли бўлишида
намоён бўлади, чунки хушмуомалалик хушнудликда, бошқа кишиларга нисбатан
ҳурматда намоён бўладиган инсонийликдир;
учинчидан, ҳар бир ходим фуқаролар билан бўладиган мулоқотда ҳеч қачон бошқа
кишиларни ноқулай аҳволга солиб қўймаслигида, уларнинг фикр мулоҳазаларига баҳо
беришда одобсизлик қилмаслигида, ўзининг ундан устунлигини асло пеш қилмаслигида
билинади;
тўртинчидан, ҳар бир ходимнинг ҳаётда учрайдиган у ёки бу масала юзасидан
бошқалар томонидан билдирилган фикрларининг нотўғри эканлигини, унга
қўшилмаслигини одоб билан тушунтиришида, керак бўлса исботлашга ҳаракат қилишида,
бинобарин, қўполлик қилмаслигида кўринади.
Хушмуомалалик ҳақида мутафаккирлар шундай дейишган:
– Ҳаётда муваффақият қозониш учун талантдан кўра кишилар билан
хушмуомалада бўлиш кўпроқ муҳимдир. (Ж.Леббок)
– Хушмуомалалик ва камтарлик кишининг чинакам маърифатлилигидан 
дарак. (О.Бальзак)
– Озгинагина хушмуомалалик ҳаётингизни ёқимли, кунни эса нурафшон 
этади.(К.Боуви)
– Хушмуомалалик энг зарур ва энг ёқимли эзгуликдир.(Ж.Локк)
– Ҳақиқий хушмуомалалик одамлар билан мурувватли муносабатдан 
иборатдир.(Ж.Ж.Руссо)
– Хушмуомалалик ҳеч нарса турмайди-ю, аммо кўп наф келтиради. 
(М.Монтегю)
1
Ҳилм – мулойим табиатлилик
212


Одоблилик – яхши тарбия кўрганликнинг намоён бўлиши, хатти- ҳаракатларда,
сўзлашувда меъёрни, чегарани, мувофиқлик ва номувофиқликни билишдир.
Одоблиликнинг асосий белгиси – ўзини тута билиш, ҳукм чиқаришда шошмаслик,
кишиларнинг орқасидан ғийбат қилмаслик, ўзгалар фикрини тинглай билиш,
ширинсўзлик ҳисобланади.
Касб эгаларининг одоби – бу ҳар бир ходимнинг ўз хизмат вазифасини бажаришда
ширинсўзлик, сиполик, босиқлик, хокисорлик, меҳр-мурувват ила ҳеч кимни
камситмасдан фуқаролар билан бўладиган мулоқотларининг яхлит кўринишидир.
Ходимларининг одоблилиги:
– одамлар орасида ўз таниши билан бошқалар билиши шарт бўлмаган ишлар ҳақида
овозни баланд қўйиб гаплашмаслигида;
– суҳбат чоғида ўзини босиқлик билан тута билишида;
– бошқа кишиларнинг хатти-ҳаракатлари ва характери ҳақида ҳукм
чиқаришда шошилмаслигида;
– кишиларнинг орқасидан ғийбат қилмаслигида;
– бировни ноҳақ хафа қилмаслигида;
– суҳбатдоши истамаган суҳбатни сиполик билан якунлаб қўя қолишида;
– ўзи ҳақида гапирмаслиги ёки жуда ҳам кам гапиришида кўринади ва ҳ.к. 

Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling