лозимлигига эмас, балки унинг қандай бўлиши кераклигига қўйиладиган талаб тарзида
намоён бўлади. Худди шунингдек, ахлоқий нормалар жамият, давлат ва хизмат
жамоаларининг ходимга муносабатини ифодалаб, унинг шахсига муайян баҳо беради
Шундай қилиб, ахлоқ нормалари айни вақтнинг ўзида талаб ва баҳо нормалари шаклини
олади, яъни жамият, давлат, хизмат жамоалари ёмонлик келтирадиган хатти-ҳаракатларни
улар орқали қоралайди ва яхшиликка эришишга қаратилган хатти-ҳаракатларни улар
орқали маъқуллайди. Бу билан ахлоқ нормалари нафақат ёмонлик йўлига тўсиқ, балки
айни пайтда ходимларни эзгу ишларга чорловчи маънавий-ахлоқий омил бўлиб ҳам
хизмат қилади.
Касб ахлоқининг нормаларига қуйидагилар киради: хушмуомалалик ва одоблилик,
оддийлик ва камтарлик, ҳалоллик ва ростгўйлик, очиқкўнгиллик ва дангаллик, сахийлик
ва мурувватлилик, ўзаро ҳурмат, дўстона муносабат, самимийлик, сиполик, катталарни
ҳурмат қилиш ва бошқалар.
1. Хушмуомалалик ва одоблилик. Хушмуомалалик – ўзга кишиларга бўлган
ички ҳурматнинг ташқи кўринишидир. Унинг ўнта белгиси бор. Улар қуйидагилар:
инсоф, ақл, илм, ҳилм
1
, олижаноблик, кўркам феъл, яхшилик, сабр, шукр, мулойимлик.
Мана шуларга амал қилган ҳар бир ходим ҳамиша ва ҳар қандай ҳолатда фуқаролар билан
одоб доирасидан чиқмасдан мулоқотда бўлади.
Касб эгаларининг хушмуомалалиги – ҳар бир ходимнинг ўз хизмат вазифасини
Do'stlaringiz bilan baham: