6. Инсон ва цивилизациянинг кейинги истиқболлари. Инсон ҳаёти маъноси муамолари


Жамиятнинг ахлоқий ҳаёти деб кишиларнинг ишлаб чиқариш жараёнини


Download 0.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/45
Sana31.01.2024
Hajmi0.57 Mb.
#1831514
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   45
Bog'liq
axloqiy

Жамиятнинг ахлоқий ҳаёти деб кишиларнинг ишлаб чиқариш жараёнини
ташкил этишида, ижтимоий-сиёсий ва ҳуқуқий фаолиятида, оиласида ва кундалик
турмушида юзага келадиган муносабатлар; уларнинг хулқ-атвори, юриш-туриши;
адолат, садоқат, бурч, бахт каби бир қатор тушунчаларда ифодаланадиган
муносабатларининг мажмуига айтилади. Шундан келиб чиққан ҳолда, жамиятнинг
серқирра ва мураккаб ахлоқий ҳаётини акс эттирувчи «ахлоқ» тушунчасини категория
сифатида қуйидагича таърифлаш мумкин.

Ахлоқ инсон ва жамият ўртасидаги объектив алоқадорлик туфайли келиб
чиқадиган, шахсий ва умумий манфаатларни мувофиқлаштириб туриш асосида ҳар бир
шахснинг ҳаёти ва фаолиятини бошқарадиган, тартибга соладиган муайян хулқ-атвор,
одоб, хатти-ҳаракат принцип ва нормаларининг мажмуидир.
Ахлоқ ижтимоий ҳодиса бўлиб, жамоалар билан шахслар ўртасидаги эҳтиёж ва
манфаатларга хизмат қилувчи ижтимоий муносабат сифатида инсоният жамияти билан
бир вақтда вужудга келган. У ўзининг тарихий тараққиёти давомида қуйидаги
вазифаларни бажарган:
– умуминсоний маданиятнинг инсон табиий хислатларини ўзгартирувчи фаолият
шаклидаги таркибий қисми;
– жамиятда яшовчи ҳар бир шахсни ҳар томонлама камол топтирувчи маънавий-
ижтимоий омил асосларидан бири;
– кишиларларнинг ички туйғулари, ҳиссиётларини ўстириб, умуминсоний моддий ва
маънавий қадриятларни англаб этиш, асраш ва келгуси авлодларга этказиб бериш
йўлларидан энг афзали;
– оила ва кундалик турмушда мавжуд бўлган оилавий бурч, ўзаро ҳурмат, садоқат, ор-
номус каби анъаналарни авлоддан-авлодга ўтказиш асосида давом эттириш воситаси;
– адолатли жамият қуриш ва унда бой-бадавлат, тинч-тотув, бахтли яшаш ғояси ва ҳ.к.
Ахлоқнинг мазмунини жамиятнинг таркибий тузилиши, хусусан, ундаги мулкий
муносабатлар, меҳнат тақсимоти, аҳолининг ёши, кишиларнинг эҳтиёж ва манфаатлари
белгилайди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг асоси хилма-хил
шакллардаги мулклардан иборат бўлган бир вақтда уни ривожлантиришнинг маънавий-
ахлоқий негизларини: умуминсоний қадриятларга содиқлик, халқимизнинг маънавий
меросини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, ўз имкониятларини эркин намоён қилиши,
ватанварварлик ташкил этади. Шубҳасиз, ана шу негизлар асосида Ўзбекистон
халқларининг янгича мазмундаги маънавий-ахлоқий дунёси шаклланади ва қарор топади.
Бу эса, ўз навбатида, халқимиз ахлоқининг негизини белгилаб берадиган асосий
омиллардан бири ҳисобланади.
Юқорида баён этилган масалалар, яъни ахлоқ, унинг жамият ҳаётида тутган ўрни ва
роли каби муаммоларни ўрганиш билан бевосита ахлоқшунослик фани шуғулланади.
2. Ахлоқшунослик фани ва унинг ривожланиш қонуниятлари. 

Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling