6. Инсон ва цивилизациянинг кейинги истиқболлари. Инсон ҳаёти маъноси муамолари


Download 0.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/45
Sana31.01.2024
Hajmi0.57 Mb.
#1831514
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   45
Bog'liq
axloqiy



6. Инсон ва цивилизациянинг кейинги истиқболлари.
7. Инсон ҳаёти маъноси муамолари.
8. Шахснинг эркинлиги ва жавобгарлиги.
9. Биоэтиканинг актуал муамолари.
10. Жамият ижтимоий тизим сифатида. Жамият ривожланиш қонунлари ва хусусиятлари
11. Қадриятлар ижтимоий ҳаётнинг регулятори сифатида. Тоталитар ва демократик
жамият
12. Жамият ҳаёти структураси ва соҳалари . 
13.Тарих ривожининг маъноси ва ривожланишлари. Тарихий тараққиёт мумкинми?
14. Тарихий жараён ва жамият ривожи андозалари.
15. Тарихий детерминизм ва тарий тарақиётнинг ҳаракатлантирувчи кучлари.
16. Маданият тушунчаси, шаклари ва турлари. Маданиятнинг ижтимоий функциялари ва
аҳамияти.
17. Цивилизация тушунчаси.
18. Маданиятнинг кўпхиллиги ва маданиятлараро мулоқот.
19. Ҳозирги цивилизациянинг ривожланиш тенденциялари ва глобал муамолари
20. Дунё цивилизациясининг келажаги.
21.”...ўзбек тили таълимини такомиллаштириш,ёшларни миллий ҳамда умуминсоний
анъана,қадриятларга садоқат,улуғ аждодларимизнинг бой маънавий меросидан
ғурурланиш ва уларни янада бойитиш руҳида тарбиялаш”
1
учун қандай амалий ишларни
бажариш керак деб ўйлайсиз?
7-мавзу. АХЛОҚИЙ ҚАДРИЯТЛАР ФАЛСАФАСИ
1. Ахлоқ ва унинг жамият ҳаётида тутган ўрни

1. Ахлоқ ва унинг таърифи. Ҳеч бир инсон жамиятдан ташқарида, якка ҳолда
яшамайди. У одамлар орасида ўсади, улғаяди, ҳаёт кечиради, ўзининг бутун ҳаёти ва
фаолияти давомида ҳар хил тоифадаги кўплаб инсонлар билан, каттаю кичик меҳнат
жамоалари билан мулоқотда бўлади. Бу инсоннинг ўз кундалик ҳаётий эҳтиёжларини
қондириши зарурлиги билан боғлиқ.
Жамоа бўлиб яшаш жамиятда қабул қилинган урф-одат, анъана ва қонун-қоидаларга
амал қилишни талаб этади. Ана шу жараёнда инсон ва жамият ўртасида юзага келадиган
объектив алоқадорлик, яъни ижтимоий муносабат хулқ-атвор, одоб, хатти-ҳаракат
принцип ва нормаларининг мажмуи ахлоқнинг мазмун-моҳиятини ташкил этади.
Бинобарин, ахлоқнинг манбаи жамият эҳтиёжи ва манфаатларидан иборат.
Кишиларнинг кундалик ҳаётида одоб, хулқ-атвор, ахлоқ каби тушунчалар кўплаб
ишлатиладики, бунда одоб бирон кишининг ўзини тута билиши туфайли содир этадиган
оддий, чиройли, ёқимли хатти-ҳаракатини (масалан, ёшларнинг кексаларга салом бериши,
транспортда жой бериши кабиларни) англатса, хулқ-атвор эса кишига одат бўлиб қолган,
такрорланиб турадиган муомала, хатти-ҳаракат ва руҳий хусусият, феъл ва авзойининг
бир бутун мажмуини (масалан, муайян кишининг тўй-маракаларда очиқ кўнгил билан чин
дилдан хизмат қилишини) билдиради. Демак, «одоб» торроқ, «хулқ-атвор» эса унга
қараганда кенгроқ маъноларга эга тушунчалардир.
«Ахлоқ» – арабча сўз бўлиб, кишининг табиати, муомала, хулқ-атвор, юриш-туриш,
тарбия, адаб, хатти-ҳаракат одоби деган маъноларни англатади
2
. Ушбу тушунча
жамиятнинг ахлоқий ҳаётида юз берадиган барча жараёнларни ўзида мужассам этади.
1
2020-2030 йилларда ўзбек тилини ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш концепцияси.// 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 20 октябрдаги ПФ-6084-сон Фармонига 1-илова.
2
Ўзбек тилининг изоҳли луғати.Ж.1. – Т.: «Ўзбекистон миллий энциклопедияси» Давлат
илмий нашриёти, 2006. – Б.120.
194




Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling