6. Инсон ва цивилизациянинг кейинги истиқболлари. Инсон ҳаёти маъноси муамолари


Download 0.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/45
Sana31.01.2024
Hajmi0.57 Mb.
#1831514
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   45
Bog'liq
axloqiy

4. Ахлоқий амалиёт. Касбий соҳа ходимларининг касб ахлоқи асосларидан бирини
ходимларнинг ахлоқий амалиёти ташкил этади. Маълумки, ҳар бир фаолиятда аниқ бир
мақсадни кўзлаб, тегишли восита ва усуллар орқали ҳаракат қилинади ҳамда маълум
натижаларга эришилади. Демак, мақсад, восита ва натижалар инсон фаолиятининг,
жумладан  ахлоқий амалиётининг таркибий қисмлари ҳисобланади.
Ҳар бир амалий фаолият бирон-бир м а қ с а д г а хизмат қилади, яхшилик ёки ёмонлик,
адолат ёки разолат, самимият ёки ғаразгўйлик каби ахлоқий баҳога эга бўлади. Бу эса ҳар
қандай мақсаднинг ахлоқий мазмунга эгалигидан дарак беради Мақсадсиз фаолият
бўлмаганидек, ахлоқий мазмунсиз мақсад ҳам бўлмайди.
Яхши ёки ёмон, адолатли ёки разолатли, самимий ёки ғаразли мақсадлар маълум в о с и
т а л а р орқали амалга оширилади. Уларни, ахлоқий мазмунига кўра, қўлланиши мумкин
бўлган ёки мумкин бўлмаган воситаларга ажратиш мумкин. Масалан, терговчи жиноятни
очиб, адолатни қарор топтириш мақсадида, бир томондан, қўлланиши мумкин бўлган,
инсонийликка мос келувчи ишонч, ўзаро ҳурмат, хушмуомалалик, самимият каби
воситалардан; бошқа томондан, аксинча, қўлланиши мумкин бўлмаган ғайринсоний,
ғайриахлоқий воситалардан, яъни қўрқитиш, руҳий тазйиқ ўтказиш, таъқиб қилиш,
ҳақоратлаш, уриш кабилардан ҳам фойдаланиши мумкин. Бу ҳол мақсадни амалга
оширишда қўлланиладиган ҳеч бир восита ахлоқий мазмунсиз бўлмаслигини кўрсатади.
Мақсадлар воситалар орқали амалга оширилар экан, муайян натижалар ҳам беради
Олинган натижаларнинг ахлоқий мазмунига кишилар орзу-умидларининг рўёбга
чиқишида ёрдам берувчи яхши ёки ёмон, қулай ёки ноқулай оқибатларни келтириб
чиқариш хосдир.
Мана шу уч томоннинг ўзаро бирлиги ахлоқий амалиётнинг мазмунини ташкил қилади.
Шунинг учун ахлоқий амалиёт баъзан амалда намоён бўладиган ёки амалий ахлоқ деб ҳам
аталади.
5. Ахлоқий муносабатларИжтимоий муносабатларнинг таркибий қисмларидан бири
сифатида ахлоқий муносабатлар жамият ҳаётида ўзига хос ўринлардан бирини эгаллайди.
200


Касбий соҳа ходимларининг ахлоқий муносабатлари деб уларнинг аҳоли гуруҳлари,
меҳнат жамоаларида амал қиладиган, қонунлар ва буйруқларда ўз ифодасини топган
ҳамда ахлоқ нормалари билан чегараланган алоқалари, боғланишлари, таъсир ва акс
таъсирларига айтилади.
Касбий соҳа ходимларининг ахлоқий муносабатларини, улар муносабатга киришадиган
объект турига кўра, учта катта гуруҳга ажратиш мумкин.
Б и р и н ч и г у р у ҳ г а касб соҳиблари фаолиятининг объектини ташкил этувчи
қуйидаги шахслар билан бўладиган ахлоқий муносабатлар киради:
– ҳар хил тоифадаги одамлар;
– ҳуқуқ-тартиботни бузишга мойил бўлганлар;
– мурожаат қилган фуқаролар;
– жабрланувчилар, бевосита гувоҳлар, холислар;
мансабдор шахслар;
– чет эл фуқаролари ва ҳ.к.
И к к и н ч и г у р у ҳ г а касб соҳиблари ўртасида юзага келадиган ахлоқий
муносабатлар кириб, улар асосан:
1) бошлиқлар ва бўйсунувчилар, унвони катталар ва кичиклар; 
2) хизмат лавозимлари ва унвонлари тенг ходимлар ўртасидаги мулоқотлардан ташкил
топади.
У ч и н ч и г у р у ҳ г а Касбий соҳа ходимларинингбевосита ўз хизмат вазифаларини
бажаришлари билан боғлиқ бўлмаган, хизматдан бўш вақтларида, яъни оилада, турмушда
юз берадиган ахлоқий муносабатлари киради.
6. Ахлоқий ва ҳуқуқий муносабатлар. Касбий соҳа ходимларинингахлоқий
муносабатлари бевосита уларнинг ҳуқуқий муносабатларида намоён бўлади.
Касбий соҳа ходимларининг ҳуқуқий муносабатлари деб уларнинг қонунда кўрсатилган
ҳуқуқ ва бурчларини амалга ошириш юзасидан барча фуқаролар билан бўладиган
алоқаларига айтилади. Бинобарин, ҳуқуқий муносабат, биринчи навбатда, юридик
нормаларни амалга оширишнинг, ҳуқуқ амал қилишининг натижасидир. Ҳуқуқ айнан
ҳуқуқий муносабатлар орқали амал қилади.
Шундай экан, Касбий соҳа ходимларининг ахлоқий ва ҳуқуқий муносабатлари ўзаро
узвий бирликда бўлиб, бу бирлик, ахлоқ ва ҳуқуқнинг:
биринчидан, касб соҳиблари билан жамият, давлат ўртасидаги ўзаро манфаатлар
нисбатини тўғри белгилашида;
иккинчидан, касбий соҳа ходимларининг ахлоқий муносабатлари ҳамда ҳуқуқий
муносабатларини тенглик принципи асосида уйғунлаштиришида;
учинчидан, ҳар бир фуқаронинг миллати, ирқи, ижтимоий келиб чиқиши, эгаллаб турган
мавқеидан қатъи назар, уларга нисбатан бир хил талаблар қўйишида; 
тўртинчидан, касбий соҳа ходимларининг ҳар бир фуқаронинг хулқ-атворини
баҳолашда асосий мезон бўлган адолат принципининг талаблари асосида ёндашишида; 
бешинчидан, ахлоқий ва ҳуқуқий тарбиянинг энг мақбул воситаларидан бири бўлган
ишонтириш усулидан кенг фойдаланишларида яққол кўринади.
Айни вақтда ахлоқий ва ҳуқуқий муносабатлар ўртасида муайян фарқ ҳам мавжуд
бўлиб, у қуйидагилардан иборат:
1) ҳуқуқий муносабатлар давлат томонидан, ахлоқий муносабатлар эса жамоатчилик
томонидан ўрнатилади ва эътироф этилади;
2) ҳуқуқий муносабатлар давлатнинг мажбурлов кучи билан қўриқланса, ахлоқий
муносабатлар ҳар бир инсоннинг ички эътиқоди, иймони ҳамда жамоатчилик фикри ва
унинг таъсир кучи билан муҳофаза қилинади;
3) ҳуқуқий муносабатлар давлат томонидан чиқарилган қонунлар ва бошқа норматив
ҳужжатларда ўз аксини топса, ахлоқий муносабатлар кўпинча «ёзилмаган қонунлар»
шаклида бўлади;
201


4) ҳуқуқий муносабатлар қонунда белгиланган ҳуқуқ ва бурчлар орқали бошқариб
турилса, ахлоқий муносабатлар кўпинча умуминсоний қадриятлар асосида тартибга
солиб турилади;
5) ҳуқуқий муносабатларни бузганлик учун давлат мажбурлов чоралари кўрилса,
ахлоқий муносабатларни бузганлик учун жамоат таъсири кўрсатилди.
Ахлоқий муносабатларни ҳуқуқий муносабатларга мутлақо қарама-қарши қўйиб
бўлмайди, чунки улар ўзаро узвий бирликда бўлиб, бир-бирини тўлдиради. Бу бирлик
ахлоқий муносабатлар талабининг ҳаёт синовларидан ўтиб, ҳуқуқда ўз аксини топганлиги
ҳамда ҳар қандай ҳуқуқий муносабатларнинг чуқур халқчил ахлоқий мазмун касб этган
ҳолда халқнинг кундалик ҳаётидан ўрин олишида намоён бўлади.
Умуман олганда, ахлоқий ва ҳуқуқий муносабатлар ўз мазмунига кўра икки хил –
бошқариш ва қўриқлаш вазифаларини ўтайди. Касбий соҳа ходимларининг ахлоқий ва
ҳуқуқий муносабатлари учун умумий бўлган жиҳат она Ватанга, давлат, халқ, унинг урф-
одатлари, анъаналари, маънавий-маданий ва ҳуқуқий қадриятларига содиқ бўлган ҳолда
мамлакатда озодлик ва ободлик, адолат, тенглик, қонун устуворлиги, инсонпарварлик,
халқлар ўртасида дўстликни қарор топтиришдан иборатдир.

Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling