6. Инсон ва цивилизациянинг кейинги истиқболлари. Инсон ҳаёти маъноси муамолари
Download 0.57 Mb. Pdf ko'rish
|
axloqiy
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ахлоқнинг мақсадга йўналтириш функцияси
- Ахлоқнинг билиш функцияси
- Ахлоқнинг тарбиявий функцияси
- Ахлоқнинг коммуникатив функцияси
Ахлоқнинг аксиологик функцияси - бу “ахлоқийлик ва ахлоқсизлик”, “яхшилик
ва ёмонлик” нуқтаи назаридан одамларнинг хатти-ҳаракатларига, нияти, мақсади, ўй- хаёлларига, важ-сабабларига, ахлоқий қарашлари ва шахсий хислатларига баҳо бериш асосида уларни қадрлашни амалга оширади. Ахлоқнинг ана шу функцияси ахлоқий қадриятларнинг қанчалик ҳаётий ёки ҳаётий эмаслигини ифодаловчи воситалардан бири ҳисобланади. Худди шу жойда ахлоқий ва эстетик қадриятларнинг уйғунлиги ҳам кўзга ташланади. Ахлоқнинг мақсадга йўналтириш функцияси - бу жамият ҳаётида устувор аҳамиятга эга бўлган ахлоқий қадриятлар тизимининг келгусидаги истиқболларини белгилаб берувчи йўлчи юлдуз ишини бажаради. Ахлоқнинг бу функцияси ҳар бир жамият учун ўта зарур бўлган ахлоқий қадриятлар тизимини ишлаб чиқиш билан шуғулланади. Шу туфайли баъзи бир ахлоқий қадриятлар умуминсоний ёки миллий даражага эга бўладилар. Ахлоқнинг билиш функцияси - бу одамлардаги яхши ва ёмон фазилатларни англаб олиш асосида воқелик тўғрисида муайян билимларни ҳосил қилиш ишини ўтайди. Маълумки, ахлоқий билим, принцип, норма, кодекс, низом ва бошқаларда ижтимоий ахлоқий қадриятлар ҳақида кўплаб ахборот-маълумотлар ўз аксини топган бўлади. Ана шу ахборот-маълумотларга эга бўлиш одам, жамият учун энг қийин, оғир дамларда бирдан бир тўғри ахлоқий танловни амалга оширишга ёрдам беради Ахлоқнинг тарбиявий функцияси – бу жамиятда мавжуд бўлган тарбия тизимини умуминсоният томонидан эътироф этилган ахлоқий норма, урф-одат, анъаналарга мослаштириш ва шу асосда фуқароларни ахлоқий жиҳатдан тарбиялаш ишларини ташкил этишни амалга оширади. Ахлоқнинг коммуникатив функцияси – бу умумий ахлоқий қадриятларни ишлаб чиқиш учун одамлар ўртасида фикр алмашиш, бир бирини тушуниб умумий хулосаларга келишда ўзаро алоқа қилиш воситаси вазифасини бажаради. Хуллас, ахлоқ туфайли халқлар, элатлар, миллатлар бир бирлари билан алоқада бўлиб, фикр алмашиб, ўзларига хос, манфаатларига мос келадиган умуминсоний ахлоқий қадриятларни ишлаб чиқадилар ҳамда уларга оғишмай амал қилишни йўлга қўядилар. 203 Юқоридаги фикрлар ахлоқнинг жамият ижтимоий ҳаётида муҳим ўрин эгаллашидан далолат беради Умуман олганда, ҳозиргиги кунда ахлоқ-одоб, нафосат, маънавият соҳасидаги асосий вазифа баркамол авлодни тарбиялаб,уларнинг озод ва обод Ватанда,эркин ва фаровон яшашдек бахтга сазовор бўлишини кўришдан иборат. Хулоса. Ёш авлодни касбий жиҳатдан ахлоқий-маънавий, эстетик тарбиялаш, уларга ҳуқуқий, сиёсий, иқтисодий, ғоявий-мафкуравий тарбия беришнинг ўзагини ташкил қилади. Чунки, ҳар қандай қонун, ҳуқуқий норма асосида ахлоқийлик ва улуғворлик яширинган бўлади, у амалиётда ўзини адолат тимсоли бўлган адолатли қонунлар шаклида намоён қилади. Шундай экан «Касб этикаси ва эстетик маданияти» фанини таълим-тарбия тизимида узлуксиз тарзда ўқитишни ташкил этиш,юксак ахлоқий фазилатларга эга бўлган, рақобатлашаётган дунё босимига қарши турадиган, сотилмас, қўрқмас, имон-еътиқодли, ҳақиқий халқпарвар, ватанпарвар Касбий соҳа ходимларининг янги авлодини тарбиялаб вояга этказиш жараёнининг узлуксизлигини таъминлашга хизмат қилади. Download 0.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling