6. Инсон ва цивилизациянинг кейинги истиқболлари. Инсон ҳаёти маъноси муамолари


ҳаётда инсон учун қулай шарт-шароитлар яратиб бериш ҳақида ғамхўрлик қилишни


Download 0.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/45
Sana31.01.2024
Hajmi0.57 Mb.
#1831514
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   45
Bog'liq
axloqiy

ҳаётда инсон учун қулай шарт-шароитлар яратиб бериш ҳақида ғамхўрлик қилишни
ифодаловчи олижаноб туйғулар, қарашлар мажмуидир.
«Инсонпарварлик» ахлоқий принцип сифатида кишиларнинг хулқини бир-бирига
ҳурмат ва ғамғўрлик, инсоннинг куч-қудратига ишонч руҳида тартибга солиб борадиган
хатти-ҳаракатларни билдиради.
Инсонпарварлик принципининг ахлоқий мазмунини қуйидагилар ташкил этади:
1
Ўзбек тилининг изоҳли луғати. Ж.3. – Т.: « Ўзбекистон миллий энциклопедияси» Давлат
илмий нашриёти, 2007. – Б.309.
204


– инсонни олий даражадаги қадрият деб тушуниш, унинг ижодий куч ва қобилиялари,
имкониятлари чексиз камол топишига ишониш;
– ҳар бир инсоннинг қадр-қимматини, шахсий дахлсизлигини, эркин яшашини, моддий
ва маънавий эҳтиёжлари қондирилишини, бахт-саодатга эришишини талаб қилиш;
– ҳар бир инсонни – ёши, жинси, ирқи, миллати, тили ва динидан қати назар моддий ва
маънавий қадриятлар яратувчиси сифатида ҳурмат қилиш;
– эркак ва аёлларни, қария ва болаларни, барча ирқ ва миллат вакилларини уларнинг
инсонийлигига қараб ҳурмат қилиш;
– ўзгалар тақдирига бефарқ бўлмаслик, инсониятнинг бахт-саодати йўлида тинмай
меҳнат қилиш, керак бўлса ўзини қурбон қилишга тайёрлик ва ш.к.
Инсонпарварлик принципи ўзининг ҳуқуқий ифодасини «Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон
декларатцияси» (1948 йил 10 декабрь), «Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси»
(1992 йил 8 декабрь) каби хужжатларда топган.
«Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларатсияси»да: «Ҳамма одамлар ўз қадр-қиммати
ҳамда ҳуқуқларида эркин ва тенг бўлиб туғиладилар. Уларга ақл ва виждон ато қилинган,
бинобарин бир-бирларига нисбатан биродарларча руҳда муносабатда бўлишлари керак»
(1-модда); «Ҳар бир инсон яшаш, эркин бўлиш ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқларига
эгадир» (3-модда); «Ҳеч ким қийноққа ёки шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни
хўрловчи муомала ва жазога дучор этилмаслиги керак» (5-модда); «Ҳеч ким асоссиз
қамалиши, ушланиши ёки қувғин қилиниши мумкин эмас» (9-модда) дейилган бўлса
1
,
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида «Яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг узвий
ҳуқуқидир. Инсон ҳаётига суиқасд қилиш энг оғир жиноятдир» (24-модда); «Ҳар ким ўз
шаъни ва обрўсига қилинган тажовузлардан, шахсий ҳаётига аралашишдан ҳимояланиш
ва турар жойи дахлсизлигига эга» (27-модда); «Ҳамма учун виждон эркинлиги
кафолатланади. Ҳар бир инсон хоҳлаган динига эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга
эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга. Диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл
қўйилмайди» (31-модда) дейилган. Булар Конституциямизнинг ниҳоятда инсонпарвар
руҳдаги қонун эканлигини кўрсатади.
Ўзбекистонда демократик ҳуқуқий давлат барпо этишнинг маънавий негизларидан
бирини инсонпарварлик ташкил этади. Инсонпарварлик принципини амалга оширмасдан
туриб халқимизнинг азалий орзуси бўлган адолатли жамиятни барпо этиб бўлмайди.
Инсонпарварлик хислатлари эса халқимизнинг қон-қонига, жон дилига сингиб кетган.
Инсонпарварлик ўзбек халқининг барча ҳаёт жабҳаларига кириб кетган бўлиб, унинг
қонун-қоидалари масалан, касб соҳасиходимларининг фуқаролар билан, аҳолининг турли-
туман қатламлари билан бўладиган ахлоқий-маънавий муносабатларини қамраб олган
ҳолда уларни тартибга солиб турувчи, бошқарувчи восита ҳисобланади.
Умуминсоний ахлоқ принципларига кирувчи инсонпарварлик касб соҳаси
ходимлари,масалан, шифокорларнинг аҳоли соғлигини сақлаш фаолиятида ўзига хос
тарзда намоён бўлади. Ушбу хусусият қуйидагиларда кўринади:
1. Касб соҳаси ходимлари фаолияти ўз мазмунига кўра инсонпарварлик хусусиятига эга.
Чунки бу муассасалар кишиларнинг яшаши, меҳнат қилиши, ижод билан шуғулланиши,
дам олишини таъминлаш учун уларни ҳар хил юқумли касалликлардан ҳимоя қилиш,
уларнинг шахсий, мулкий, сиёсий ҳақ-ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган.
Шунга кўра, умуминсоний ахлоқ принципи бўлган инсонпарварлик касб соҳаси
ходимларининг фаолиятида ёмонликка, ёвузликка қарши курашувчи, шахс ва жамият,
давлат манфаатларини ҳар хил ғайринсоний тажовузлардан ҳимоя қилувчи, жамиятда
ўрнатилган ҳуқуқ ва ахлоқ нормаларининг оғишмай амалга оширилишини таъминловчи,
ҳар бир инсонннинг бахтли-саодатли ҳаёт кечириши ва келгусида камол топиши учун
1
Инсон ҳуқуқлари: Универсал халқаро ҳужжатлар тўплами. – Т.: Ўзбекистон, 1996. – Б.
10-12.
205


шарт-шароит яратиб беришга хизмат қилувчи касб ахлоқи принципи шаклида намоён
бўлади.
2. Касб соҳаси ходимларининг хизмат фаолиятида инсонпарварликнинг касб ахлоқи
сифатида амал қилишини кўрсатувчи омиллардан бири уларнинг ҳар хил
касалликларнинг олдини олишга қаратилган хатти-харакатлари ва ўтказадиган тадбирлари
ҳисобланади. Бу хатти-ҳаракат ва тадбирларнинг замирида ётувчи инсонпарварлик ғояси
қуйидагиларда ифодаланади: ахлоқий назоратдан четда қолган шахсларни аниқлаш ва
улар орасида таълим-тарбия ишлари олиб бориш; балоғат ёшига этмаган ёшларнинг
меҳнат қилиш, дам олиш, қадриятлардан фойдаланиш ҳуқуқларини ҳимоя қилиш; юқумли
касалликлар келтириб чиқарувчи сабабларни тезликда аниқлаш ва уларни тугатиш
чораларини кўриш, аҳолининг барча қатламлари ўртасида мунтазам соғлом турмуш
тарзини тарғибот ва ахлоқий тарбия ишларини ташкил қилиш.
Шундай қилиб, касб соҳаси ходимлари ўз фаолияти билан инсонпарварликка хизмат
қиладилар, яъни инсоннинг соғлигига зарар этказувчи қонунбузар шахсларни жамиятда
қарор топган ҳуқуқий ва ахлоқий нормалар асосида тарбиялаш ва қайта тарбиялаш орқали
эркин ижобий ҳаётга, олижаноб инсонлар даврасига қайтариш вазифаларини бажаради.
3. Жамият ва давлат томонидан ўрнатилган ҳуқуқий ва ахлоқий нормаларни бузиб,
жиноят содир этганларни ҳам, энг аввало, инсон деб билган ҳолда, қайта тарбиялаб, ҳалол
меҳнат қучоғига қайтариш асосида иш юритиш ўзбек қонунчилигининг ва қонун
ижросини таъминловчи касб соҳаси ходимларининг фаолиятидаги инсонпарварликнинг
асл моҳиятини ташкил этади.
4. Касб соҳаси ходимлари фаолиятидаги инсонпарварлик касб соҳаси билан боғлиқ
юқумли касалликларни тарқатувчи ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларга қарши курашда
қўлланиладиган усул ва воситаларда ўз ифодасини топган бўлиб, аввало ишонтириш,
сўнгра мажбур қилиш воситаларини қўллашда кўринади.
Ишонтириш усули ҳар бир инсонни ўрнатилган ҳуқуқ ва ахлоқ нормаларига амал
қилишга, қонун талаблари ва тартиб-интизомни бузмасликка, бордию уларни бузса,
албатта қилмишига яраша жазо олиши муқаррарлигига иқрор этишда намоён бўлади.
Мажбурлаш – ишонтириш усули иш бермай қолганида қўлланиладиган восита. Унинг
амалда қўлланиши шахснинг конститутсиявий ҳуқуқларини у ёки бу тарзда чеклашни
англатади.
Ишонтириш ва мажбурлаш усулларини қўллашнинг ахлоқий-ҳуқуқий асосларини,
биринчидан, шахснинг жисмоний (ҳаёти ва соғлиғи), ахлоқий (шаъни ва қадр-қиммати),
маънавий (руҳий) дахлсизлиги; иккинчидан, уй- жойларининг; учинчидан, фуқароларнинг
шахсий ҳаётига оид сирларни сақлаш ҳуқуқларининг дахлсизлиги ташкил этади. Бу
нормалар касб соҳаси ходимларининг фуқаролар билан бўладиган муносабатларини
бошқарувчи, тартибга солиб турувчи восита вазифасини ўтайди. Худди шунга кўра, касб
соҳаси ходимларининг ушбу нормаларни бузган ҳар қандай ходими, эгаллаб турган
лавозимидан қатъи назар, интизомий, маъмурий ва жиноий жазога тортилади.
Ҳар бир инсонга, у ким бўлишидан қатий назар, тўғри муомала қилиш, яъни
уришмаслик, бақирмаслик, ҳақорат қилмаслик, шахсиятига тегмаслик керак. Одамлар
билан доимо яхши муомалада бўлиб, самимий мулоқот қилиш лозим. Бу, албатта, касб
соҳаси ходимлари ҳар қандай қабиҳликни кечиришлари кераклигини эмас, балки ҳар бир
масалани қонуний асосда, шошмасдан, бафуржа ҳал этишлари зарурлигини билдиради.
Инсонпарвар ҳуқуқий демократик давлат қуриш ва фуқаролик жамияти бунёд этиш
жараёнида инсоннинг соғлигини, унинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш энг долзарб
масалалардан бирига айланиб бормоқда. Бу эса, айни вақтда Касб соҳаси тизими
фаолиятини тубдан қайта қуришни, инсонийлаштиришни тақозо этмоқда.
Касб соҳаси тизими фаолиятини инсонийлаштириш икки йўналишда олиб борилиши
керак: биринчидан, соғлиқни сақлашнинг бутун фаолиятини; иккинчидан, ҳар бир
ходимни инсонийлаштириш зарур, чунки инсонийлаштириш инсонпарварликнинг
амалдаги ифодасидир.
206



Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling