6. Инсон ва цивилизациянинг кейинги истиқболлари. Инсон ҳаёти маъноси муамолари
Download 0.57 Mb. Pdf ko'rish
|
axloqiy
7. Касб ахлоқининг хусусиятлари. Ҳар қандай касб ахлоқида бўлгани каби Касбий
соҳа ходимлари касб ахлоқининг ҳам ўзига хос жиҳатлари мавжуд. Улар қуйидагилардан иборат. 1. Касбий соҳа ходимларига қўйиладиган ахлоқий талаблар ҳуқуқий асосга эга бўлади, яъни улар қонунлар, низомлар ва йўриқномалар тарзида расмийлаштирилади. Уларни бузган ходимлар интизомий жазога, ғайриқонуний иш кўрганлар эса маъмурий ва жиноий жавобгарликка ҳам тортиладилар. 2. Касбий соҳа ходимларининг касб ахлоқи, аввало, жасурлик, адолат ва садоқатга, ҳар бир ишга беғараз ва холис ёндашишга асосланади. Касалликка қарши курашиш, бошқа касблардан фарқли ўлароқ, ходимдан жасурлик, шижоат, топқирлик каби бир қатор юксак ахлоқий хислатларга эга бўлишни талаб қиладики, улар бошқа касбдагилар учун унчалик зарурий ҳисобланмайди. 3. Касбий соҳа ходимлари касб ахлоқининг нормалари инсоннинг қадр-қимматини ҳурмат қилиш ва қонунни бузганларга нисбатан инсоний муносабатда бўлишга асосланади, яъни умуминсоний ахлоқ нормаларини ўзида акс эттиради. Тўғри, касбий соҳа ходимлари хизмат заруриятидан келиб чиқиб, ҳамда давлат ва хизмат сирини сақлаш учун даволаш ишлари давомида йўриқномаларда кўрсатилган талаблар бўйича ёлғон гаплар, баъзи бир комбинатсияларни ишлатишлари мумкин. Аммо улар бу билан ҳақиқатга хилоф иш қилмайдилар, балки адолатни қарор топтириш учун хизмат қиладилар. 4. Касбий соҳа ходимлари жамиятнинг энг нуфузли вакили сифатида иш кўрар экан, уларнинг ахлоқи нуфузлилик ва тарбиявийлик хусусиятларига эга бўлади. Касбий соҳа ходимларинингахлоқий нуфузи қанчалик юқори бўлса, халқнинг давлатга, қонун кучига ишончи ҳам шунчалик кучли бўлади ва аксинча. Касбий соҳа ходимлари ўз табиатига кўра тарбиячидирлар, яъни хасталикларнинг олдини олиш, оилавий жанжалларни ижобий ҳал этиш, вояга этмаган болалар билан ишлаш, жамиятга зарар этказувчи бошқа ҳар қандай шахслар билан тарбиявий ишлар олиб бориш Касбий соҳа ходимлари кундалик фаолиятининг ажралмас қисми ҳисобланади. Касбий соҳа ходимларинингкасбий анъаналари ва урф-одатлари, хизмат хусусиятлари, норматив хужжатлар ва жамоатчилик фикри улар касб ахлоқининг асосий манбалари бўлиб хизмат қилади. Download 0.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling