6. Инсон ва цивилизациянинг кейинги истиқболлари. Инсон ҳаёти маъноси муамолари


Download 0.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/45
Sana31.01.2024
Hajmi0.57 Mb.
#1831514
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   45
Bog'liq
axloqiy

Мутафаккирлар жамоачилик ҳақида:
Икки киши бир кишидан яхши, уч киши икки кишидан яхши, тўрт киши уч кишидан
яхши, кўпчиллик билан бирга бўлинглар.(Ҳадис)
– Жамоат бўлмай якка яшаш даври ўтиб кетди. (Ҳадис)
– Ходимларингиз биродарларингиздир. Уларга яхшилик қилинглар. Агар уларни
қийинчиликда кўрсанглар, ёрдамлашиб юборинглар.(Ҳадис)
– Одам табиатига кўра ижтимоий мавжудотдир. (Аристотель)
Киши узлатда яшай олмайди, унга жамоат керак.(И.Гёте)
– Киши жамият учун яралган. У бир ўзи яшашга қодир эмаслигидан ташқари, бир ўзи
яшашга жасорат ҳам қила олмайди..(У. Блекстоун)
– Якка одам узлатда қолган Робинзон сингари ожиздир; фақат бошқалар билан
ҳамкорликдагина у кўпгина ишларни қила олиши мумкин. (А.Шопенгауэр)
4. Қонунийлик принципи. Бу принципнинг моҳияти ҳақида И.А.Каримов: «Ҳеч бир
давлат органи, ҳеч бир хўжалик юритувчи ва ижтимоий-сиёсий ташкилот, ҳеч бир
мансабдор шахс, ҳеч бир киши қонунга бўйсуниш мажбуриятидан халос бўлиши мумкин
эмас. Қонун олдида ҳамма баробардир. Қонуннинг устуворлиги шуни билдирадики,
асосий ижтимоий, энг аввало иқтисодий муносабатлар фақат қонун билан тартибга
солинади, унинг барча қатнашчилари эса ҳеч бир истисносиз ҳуқуқ нормаларини
бузганлиги учун жавобгар бўлади»
2
, – деган эди.
Шунга кўра, қонунийлик бу – ижтимоий муносабатга киришган жамият аъзоларининг
ҳуқуқ нормаларига қатъий риоя қилган ҳолда уларни амалга оширишларидир. 
Юқорида баён этилган фикрлар асосида қонунийлик принципига қуйидагича таъриф
бериш мумкин.
Қонунийлик принципи деб уларнинг конститутсияда, қонунларда, фармонларда,
буйруқларда кўрсатилган ва белгилаб қўйилган ҳуқуқ нормаларининг талабларини
оғишмай амалга оширишлари, ўзига юклатилган хизмат вазифасини мавжуд
қонунларга қатъий бўйсунган ҳолда ҳолда бажаришларига айтилади.
Қонунийликнинг тўрт принципи мавжуд:
1) қонунийликнинг ягоналиги ва бир хилда тушунилиши;
2) қонуннинг устунлиги;
3) қонунларнинг ҳаққонийлиги ва мақсадга мувофиқлиги;
4) қонуннинг маданият билан боғлиқлиги.
Бу принципларнинг амал қилиши, бир томондан, жамоатнинг соғлиги хавфсизлигини
таъминлаш борасида фуқароларнинг, мансабдор шахсларнинг, жамоат ташкилотлари,
корхона ва муассасаларнинг ҳақ-ҳуқуқларини қонуний тарзда қўриқлашларини ўз ичига
олса; иккинчи томондан, тартиб-интизомни сақлаш, қонунийликни таъминлаш, қонунга
итоаткорлик жараёнларини қамраб олади. Бу эса ҳар бир фуқаронинг амалдаги
1
Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. – Т.: Маънавият, 2008. – Б.10.
2
Каримов И.А. Ўзбекистон – бозор муносабатларига ўтишнинг ўзига хос йўли // Унинг
ўзи. Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура. Т.1. – Т.: Ўзбекистон,1996 –
Б.321.
208


қонунчилик принципларини мукаммал билишлари ва уларни ўзларининг фаолиятларида
тўлиқ қўллашлари лозимлигини кўрсатади.

Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling