– Сабрнинг аввали аччиқ, охири эса шириндир. (Муҳаммад Зеҳний)
– Сабр билан ишлар битар, шошқалоқлик бошга этар. (Ҳусайн Воиз Кошифий)
– Қаноат кишини қудратли қилур. (Саъдий Шерозий)
– Сабр – шикоятларни тарк этишликдир.(Рувайм ибн Аҳмад)
– Сабр шундай кучли нарсадирки, шаҳватни иффатга, ғазабни шижоатга, шиддатни
ҳилмга, катталикни тавозуга, ёмонликни яхшиликка айлантирмакка қуввати этади.
(Абдулла Авлоний)
Камтарлик деб кишининг ўзини табиий ҳолда, қандай бўлса шундайлигича, ҳамма
билан тенг, баб-баробар тутишига айтилади. Соҳа ходимининг камтарлиги бу уларнинг
хизмат бурчини ясамачилик, дабдабавозлик, иззатталаблик, мақтанчоқлик,
шуҳратпарастлик, хўжакўрсинлик, ҳашамдорликларга йўл қўймасдан,
содда табиатлик
билан бажаришларидир.
Камтарлик ҳақида донолар шундай деганлар:
– Кучли одамлар ҳамиша оддийдирлар. (Л.Н.Толстой)
– Камтарлик саховат кўркигина бўлиб қолмай, балки унинг соқчиси ҳамдир. (Ж.Аддисон)
– Камтарликнинг этишмаслиги ақлнинг этишмаслигидандир. (А.Поп)
– Ҳамма нарсада, ҳатто камтарликда ҳам меъёрни билиш керак. (А.Франс)
– Камтарликни пеш қиладиган камтарлик - камтарлик эмас, камтарлик жандасига
ўранган такаббурликнинг ўзгинаси, холос. (И.Бехер)
– Хўжакўрсинга камтарлик пардали мунофиқликдир. (Ф. Ларошфуко)
– Жоҳил кишилар олдида камтарлик қилмагил, акс ҳолда улар назарида сен тубан ва
шармандадирсан. Ҳақир ва нотавон кўринмай десанг, донолар олдида такаббур бўлма.
(Мажид Ҳавофий)
Халқимизнинг инсонпарвар ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятини
барпо этишга қаратилган ишларида ҳар бир соҳа ходимларининг ўз хизмат вазифаларини
касб ахлоқи принцип ва нормалари асосида бажаришлари катта аҳамият касб этиши
шубҳасиздир. Чунки ҳалол, ростгўй, собитқадам, сабр-қаноатли, камтар, шижоатли соҳа
ходимлари томонидан фуқароларимизнинг тинч-осуда яшашларини таъминлаш борасида
яратилаётган шарт-шароитлар
келажаги буюк давлатимизнинг, меҳнаткаш ўзбек
халқининг камолотини таъминлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: