6. Инсон ва цивилизациянинг кейинги истиқболлари. Инсон ҳаёти маъноси муамолари


Адолат принципи ва унинг мезонлари


Download 0.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/45
Sana31.01.2024
Hajmi0.57 Mb.
#1831514
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   45
Bog'liq
axloqiy

2. Адолат принципи ва унинг мезонлари. Адолат – ахлоқ ва ҳуқуқ категорияси
сифатида касбий соҳа ходимларининг ўзаро ва фуқаролар билан бўладиган ахлоқий-
ҳуқуқий муносабатларни назорат қилиб турувчи,уларнинг фаолиятига баҳо берадиган
зарурий ўлчов ҳисобланади. Ана шу ўлчов унга принцип мақомини беради
Касб соҳаси ходимлари касб ахлоқининг адолат принципи деб жамият томонидан
белгиланган ахлоқий ва ҳуқуқий нормаларни ҳаққонийлик билан, одилона ва холисона,
тўғри, қонуний тарзда ҳаётга татбиқ этишга қаратилган фаолиятига айтилади.
Бу принцип, ўз мазмунига кўра, уч таркибий қисмдан – тақдирлаш мезони, талаб қилиш
мезони ҳамда қонуний баҳо беришдан ташкил топади.
Адолат принципининг тақдирлаш мезони деганда – жамиятнинг, хизмат жамоаларининг
ҳар бир одамни, хизматчини қилган меҳнатига (хизматига) яраша сийлаши ёки
қилмишига яраша жазолаши; талаб қилиш мезони деганда – шахс-хизматчининг жамият
ва хизмат жамоалари томонидан норма, одоб қоидаси, анъана, урф-одат шаклида қарор
топган ахлоқий талабларга оғишмай амал қилишини, уларни бажаришини қатъий талаб
қилиши; қонуний баҳо бериш деганда эса ўрнатилган ахлоқий баҳолаш ўлчови асосида ҳар
бир ҳаракатга берилган баҳонинг тўғри ёки нотўғрилигини белгилаб бериши тушунилади.
Улуғ аллома Носириддин Тусий: «Ижтимоий адолатнинг учта асоси талаби бордир,
булар: биринчидан, аҳоли турли табақаларининг ўзаро уйғун бўлишини таъминлаш;
иккинчидан, эл-улуснинг ҳақ-ҳуқуқи тенг таъминланган ҳолда кишиларни хизматга
тайинлашда шахснинг салоҳияти ва имкониятларидан келиб чиқиш; учинчидан,
1
Қаранг: Арасту. Ахлоқи кабир. – Т.: «Янги аср авлоди»,2015. – Б.142-144.
219


барчанинг тенг фаровонлигини ҳимоя қилиш билан бирга бу фаровонликни юзага
келтиришдаги хизмати ва ҳуқуқига қараб ҳар бир инсон ўз улушини олишига имкон
яратишдан иборатдир»,
1
 – деган эди.

Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling