6. Инсон ва цивилизациянинг кейинги истиқболлари. Инсон ҳаёти маъноси муамолари
Адолатни қарор топтиришга қаратилган мақсад ва тактик-стратегик вазифалар
Download 0.57 Mb. Pdf ko'rish
|
axloqiy
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мирзиёев Ш.М.
4. Адолатни қарор топтиришга қаратилган мақсад ва тактик-стратегик вазифалар.
Ўзбек халқининг асосий мақсади адолат ғоясига асосланган демократик жамиятни барпо этишдир. Адолат ғоясининг ҳуқуқий демократик давлатни барпо этишдаги тактик 3 вазифалари қаторига жамиятнинг кундалик ҳаёти, шунингдек яқин икки, уч йил ичида бажарадиган қуйидаги: биринчидан, жамиятдаги ижтимоий муносабатларни мақсадга мувофиқ ташкил этиш; иккинчидан, турли ижтимоий гуруҳлар манфаатларининг ҳимоя қилинишини таъминлаш асосида улар орасидаги мувозанатни сақлаб туриш; учинчидан, жамиятдаги мулкчилик муносабатларини, ишлаб чиқариш фаоллигини ошириш; тўртинчидан, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимояловчи восита сифатида хизмат қилиш; 1 Иброҳимов А., Султонов Х., Жураев Н. Ватан туйғуси – Т.: Ўзбекистон, 1996. – Б.33-39. 2 Мирзиёев Ш.М. Қонун ва адолат устуворлигини таъминлаш – барча эзгу мақсадларимизга эришишнинг энг муҳим шартидир.// Унинг ўзи. Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб,янги босқичга кўтарамиз.1-жилд. –Т.: «Ўзбекистон» НМИУ,2017.– Б.447. 3 “Тактика” (юнонча taktike – қўшин тузиш,сафлаш маҳорати) – кўзланган мақсадга эришмоқ учун олиб бориладиган курашнинг муаян шароитга мос йўл ва воситалари,шакл ва усуллари// Ўзбек тнлининг изоҳяи луғати. Ж.3. - Т.: «Ўзбекистон миллий энциклопедияси» Давлат илмий нашриёти, 2007. –Б.646. 220 бешинчидан, воқелиқда кенг илдиз отган, лекин ижтимоий тараққиётга тўсиқлик қилаётган муносабатларни бартараф этиш; олтинчидан, келажакка ишонч туйғуларини уйғотиш вазифаларни киритиш мумкин. Адолат ғоясини жамиятда қарор топтириш учун кураш юқорида келтирилган вазифаларни бажариш билан тугамайди. Модомики,,биз мустақил мамлакат сифатида дунё тургунча турмоқчи эканмиз (бунга шубҳа йўқ, албатта) адолат ғоясини қарор топтириш борасида стратегик 1 вазифаларни олдимизга қуйиш ва уни бажалиш механизмларини ишлаб чиқишни ҳам талаб қилади. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясидан келиб чиққан ҳолда мамлакатимизда адолатли демократик жамиятни барпо этишда ижтимоий адолат ғоясини амалга ошириш борасидаги стратегик вазифалар қаторига қуйидагиларни: – ҳар бир фуқаронинг табиий яшаш ҳуқуқини мустаҳкамлаш ва уларнинг жамият олдидаги бурч ва ҳуқуқларини уйғунлаштириб бориш; – ҳар бир фуқарони ўзи танлаган касб-корига қараб тўлиқ иш билан таъминлашга эришиш,уларнинг ижодий иш билан шуғулланишига шарт-шароитларни яратиб бериш; – ҳар бир фуқаронинг саломатлигини сақлаш бўйича одилона иш олиб бориш ва аҳолининг тиббий маданиятини юксалтириш; – моддий ва маънавий ишлаб чиқаришдан ҳосил бўлган неъматларни,уларнинг кўшган ҳиссасига яраша истеъмол қилиш маданиятини шакллантириш,юлғичлик ва боқимандаликка қарши кескин чоралар кўриш; – мулкий муносабатларни ривожлантиришда соғлом рақобатнинг аҳамиятини ошириш,уни жамиятнинг ҳаракатлантирувчи механизмига айлантириш; – давлат бошқарувининг ҳар қандай бўғинида халқ билан мулоқот қилиш асосида, унинг куч қудратига қараб одилона иш олиб бориш, яъни раҳбарлик сиёсатини юритиш; – аёллар, болалар, ногиронлар, кексалар ва бошқа ижтимоий ёрдамга муҳтож кишиларга моддий ва маънавий ёрдам қўлини чўзиш, саховатпеша бўлишни таъминлаш кабиларни киритиш мумкин. Download 0.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling