6. Инсон ва цивилизациянинг кейинги истиқболлари. Инсон ҳаёти маъноси муамолари
Download 0.57 Mb. Pdf ko'rish
|
axloqiy
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3. Боқимандалик.
- 5. Маҳаллийчилик
- 6. Миллатчилик.
- Адолатсизликка қарши кураш чора-тадбирлари.
- И.А.Каримовнинг :” “Адолат” сўзи
2. Бюрократизм. Бюрократизм (французча буреау – девонхона,орган;ёзув столи ва
юнонча кратос қудрат,ҳокимият) – бу ўз вазифасига расмиятчилик билан қаровчи,расмиятпараст,тўрадир,яна ҳам аниқроғи ишга,ўз вазифасига расмиятчилик ва совуққонлик билан қараш,қуруқ расмиятчилик билан иш тутиш,қоғозбозлик,тўрачилик билан иш юритиб эчилиши лозим бўлган муаммонинг ечимини атайлаб мураккаблаштиришдир. 3. Боқимандалик. Боқимандалик ўзини ўзи муносиб баҳолай олмаслик, ўз қобилияти ва жам-тдаги ўрнини нотўғри тушуниш оқибатидир. Жамиятда боқимандаликнинг кучайиши икки хил салбий ҳолатга олиб келади. Биринчи ҳолатда шахс ўз хизматларини ортиқча баҳолаб юборади. Натижада у «одамлар менинг олдимда қарздор» қабилидаги сохта тасаввурлар билан ўзига кўпроқ имтиёзлар талаб қила бошлайди. Иккинчи ҳолатда эса шахс ўз им- кониятларини етарли баҳолай олмайди ва шу тариқа ношуд, ташаббусдан йироқ, иродасиз одамга айланиб, “Берсанг — ейман, урсанг – ўламан” деган нақлдаги аянчли ҳолатга тушиб қолади. Боқимандаликнинг илдизлари аввало тарбиядаги нотўғри ёндашув билан боғлиқ. Иккинчидан, шахснинг ижтмоийлашув жараёнида узилиш юз бериши, унинг ижтимоий муносабатларга тўла жалб этилмаслиги оқибатида келиб чиқади. Бундай кимсалар умрбод «давлат ёки бошқалар мени боқиши керак», деган кайфиятда кун кечиради. 5. Маҳаллийчилик – кишиларда ўзлари туғилиб ўсган жой билан боғлиқ ҳолда шаклланадиган ҳудудий яқинлик туйғусининг салбий шаклда намоён бўлиши. Маҳаллийчиликнинг энг номақбул томони маҳалла, ҳудуд, минтақа манфаатларини жамият манфаатларидан устун қўйишдадир. Жамиятда бундай қараш ва муносабатлар тизимининг мавжуд бўлиши давлатнинг ҳудудий яхлитлиги, барқарорлиги, ва тараққий этишига салбий таъсир кўрсатади. 6. Миллатчилик. Бу – бошқа миллат кишилари манфаатлари, эҳтиёжларига беписандлик билан қараш, худбинларча муносабатларни ифодаловчи ғоявий-назарий қарашлар тизими ва амалиёти. Миллатчилик – ўз миллати манфаатларини, эҳтиёжларини бошқа миллат манфаатларини, эҳтиёжларини камситиш ёрдамида қондиришдир. 222 Миллатчилик чинакам миллий ғурурни шакллантирмайди. Миллий ғурурни миллатчилик билан тенглаштириш миллатлараро муносабатлар маданиятига ғов бўлади. Миллий ғурур бир миллатга хос бўлган хусусиятларни ривожланишига, уларнинг келажак ҳаётини юксалтиришга қаратилган интилиш бўлса, миллатчилик бошқа миллатлар, элатлар манфаатлари, эҳтиёжларини назар-писанд қилмаслик, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини чегаралашга қаратилган фаолият, ҳаракатдир. Миллатчилик сиёсий тусга кирса, кучли салбий йўналиш касб этиши мумкинлигани таъкидлаш зарур. Бу давлат ва миллат хавфсизлигига, минтақавий ва кенг кўламдаги хавфсизликка анча кучли таҳдидга айланиб кэтиши мумкин. Миллатчилик турли шаклларда намоён бўлади. У бир ҳудудда яшаётган миллатларнинг ёки бир давлатда истиқомат қилаётган миллатлар ўртасида, муайян империя шароитида бир миллатнинг иккинчиси ёки бошқаларидан устунлиги тарзида рўй бериши ҳам мумкин. 7. Адолатсизликка қарши кураш чора-тадбирлари. Адолатли ҳуқуқий демократик давлатни бунёд этиш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш ўзбек халқининг пировард мақсадидир. Адолатли жамият қуриш учун адолатсизликка қарши курашиш керак. Ҳар бир касб соҳаси ходими ўзбек халқининг буюк фарзанди И.А.Каримовнинг:” “Адолат” сўзи Download 0.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling