6. Инсон ва цивилизациянинг кейинги истиқболлари. Инсон ҳаёти маъноси муамолари
Download 0.57 Mb. Pdf ko'rish
|
axloqiy
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4. Ҳақорат, қўрқоқлик, нифоқ, тама, зулм.
3. Ёлғон. Ёлғон – бу ҳақиқатга тўғри келмайдиган, нотўғри сўзларни айтишдир.
Ёлғончи кишиларни каззоб дейдилар. Пайғамбаримиз с.а.в.: «Ал каззобу ло уммати», яъни ёлғончи менинг умматимдан эмасдир 1 , – деган эдилар. Гапларнинг ёмони – ёлғон гап, ёлғонни ҳазил билан ҳам, жиддий ҳам гапириб бўлмайди. Ёлғончилик ёвузликка, ёвузлик эса жаҳаннамга бошлайди. Ростгўй одамга яхши, ёлғончига ёмон баҳо берадилар. Ҳадисларда: «Ҳар бир ёлғон гап одам боласига гуноҳ бўлиб ёзилади, лекин уч ёлғон ёзилмайди: 1. Киши урушда (душманга) ёлғон ишлатади, чунки урушнинг ўзи ҳийладир. 2.Киши хотинига муроса учун ёлғон гапиради. 1 Ахлоқ– одобга оид ҳадис намуналари. – Т.: Фан, 1990 – Б.46. 227 3. Киши икки кишининг орасини ислоҳ қилиш (яраштириш) учун ёлғон гапиради» 1 , – дейилган. Демак, уруш вақтида, эр ва хотинни ризо қилишда, икки мўмин орасини тузатишда ёлғон гапириш мумкин экан. Ёлғончиликнинг зарарлари ҳақида донишмандлар шундай деганлар: – Ёлғончилик – қабиҳ иллат. (М.Монтен) – Ёлғончи – инсон деб аталишга лойиқ эмас. (Ф.Фенелон) – Ёлғон бевиқор қилур одамни, Ёлғон шармисор қилур одамни. (Саъдий) – Ёлғончининг жазоси унинг гапига ҳеч ким ишонмай қўйишида эмас, балки унинг ўзи энди ҳеч кимга ишонмаслигидадир. (Б.Шоу) – Ёлғончиликдан четланиб, ростгўйликка ёпишган кишини бошқа одам у ёқда турсин, ёлғончининг ўзи ҳам севиб мақтайди.(Абу Райҳон Беруний) – Ёлғон гапирманглар,чунки ёлғон гап имонга зиддир ( Ҳадис ) 4. Ҳақорат, қўрқоқлик, нифоқ, тама, зулм. Халқ фидойиси Абдулла Авлоний ёмон хулқлар, ахлоққа зид иллатлар тўғрисида қуйидагиларни ёзган эди. «Ҳақорат деб бир кишининг нафсига, иффатига тегадурган сўзлар ила қадр ва эътиборини тушурмак ниятида ёмон муомала қилмоққа айтилади. Бировни ҳақорат қилиш катта гуноҳдир. Ҳақорат таҳқир қилинган кишининг дилига ўрнашиб, шундай ёмон жароҳатларни очурки, фурсатни ғанимат топиб, ўч ва интиқом олмагунча тузалмайдур. Қўрқоқлик энг ёмон хулқларнинг биридур. Қўрқоқ кишилар ваҳм ва хаёлот асири бўлуб, бир ишни ишламакға жасорат қилолмаслар. Қўрқоқ кишиларнинг сўз ва ваъдаларига ишониб бўлмагани каби йўл ва сафарда ҳам ҳамроҳ бўлмак хатодур. Зероки, юраксиз кишиларда сабр ва сабот, журъат ва матонат каби яхши сифатлар бўлмайдур. Нифоқ деб кишининг олдида бир хил, орқасидан бошқа хил сўзланадиган сўзларга айтилади. Бундай сўзловчи икки юзлама кишиларни мунофиқ дейилади. Баъзи ҳийлакор, кўрнамак, ёлғончи мунофиқлар бўлурки, ўзларининг шахсий манфаатлари учун сизни қурбон қилур. Тама деб бировдан бир нарса умидвор бўлишга айтилади. Тамагирлик балосига гирифтор бўлган кишиларда номус ва ҳаё деган яхши сифатлар бўлмайди. Зулм деб бировнинг жонига ёки молига зарар этказмакни айтилади. Мансаб ва давлатга, куч ва қувватга мағрур бўлиб, бировнинг ҳақига таарруз (тўсқинлик) ва тажовуз қилмок зулмдур. Катталикнинг иззати зулм ва таадди (жабри)да эмас, шафқат ва марҳаматдадур. Кичикликнинг лаззати нафрат ва қаршиликда эмас, садоқат ва ҳурматдадур» 2 . Download 0.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling