6. Инсон ва цивилизациянинг кейинги истиқболлари. Инсон ҳаёти маъноси муамолари


Download 0.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/45
Sana31.01.2024
Hajmi0.57 Mb.
#1831514
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   45
Bog'liq
axloqiy

2. Ғийбат ва туҳмат. Ғийбат – бировларнинг орқасидан ёмонлаб гапириш, фисқ-
фасод тарқатишдир. Ғийбат тарқатувчиларни ғийбатчилар деб атайдилар. Улар бировнинг
гапини бошқа бировга этказиб, одамлар ўртасига нифоқ соладилар. Оқибатда ота ўғилни
оқ қилади, қиз онасидан юз ўгиради, устоз шогирдидан воз кечади, раҳбар ва ходим
ўртасида совуқчилик тушади, бир-бирларидан ўч олиш пайига тушадилар. Шу тариқа
ғийбатчилар дунёни бузадилар. Шунинг учун ҳам пайғамбаримиз: «Ғийбатдан
сақланингиз, ғийбат зинодан ҳам ёмонроқдур», – деган эдилар.
Туҳмат – бу ҳалол, имони бутун одамларни айблаш ёки қоралаш мақсадида ўйлаб
чиқарилган асоссиз даъво, бўҳтондир.
Туҳмат-бўҳтонлар туфайли собиқ шўролар даврида юз минглаб кишилар ҳаётдан кўз
юмдилар. Биргина «ўзбеклар иши» деб аталувчи Марказдан тўқиб чиқарилган бўҳтон
туфайли халқимизнинг ўн мингдан ортиқ фарзанди устидан жиноят иши қўзғатдилар, беш
мингга яқинини қамоқда сақладилар. Аммо матонатли халқимизнинг асл фарзандлари
қийинчиликларни, туҳмат бало-қазоларини энгиб, асрлик кишанларини парчалаб ташлаб,
озодликни қўлга киритдилар ва она Ватанимизнинг мустақиллиги, ободлиги ва озодлиги
йўлида тинмай меҳнат қилмоқдалар.
Туҳмат ва бўҳтоннинг зарарли иллат эканлиги ҳақида донишмандлар шундай
деганлар:
– Бирон-бир нарсани таъкидлай туриб, уни қонуний равишда исботлай
олмаслик туҳмат қилиш демакдир.(П.Бомарше)
– Бошқаларга туҳмат қилиб шивирлайдиган одамни уйингдан ҳайдаб 
чиқар.(Фалес)
– эшитар қулоқ учун туҳмат тилга чиққан чипқондек гап. (Ш.Руставели)
– Туҳматга ишониш орқали қанча-қанча дўстлик иплари узилган
қанча-қанча хонадонлар хароба бўлган. (Лукиан)
– Ким туҳматчини қораламаса, уни қўллаган бўлади.(Светоний)
– Бўҳтон худди милтиқ каби хавфли қуролдир.(А.Г.Рубинштейн)
– Бўҳтон – ҳасад қуролидир.(С.Сегюр)
– Бўҳтон ғингиллаб жонга тегадиган арига ўхшайди: уни жойида ўлдира
олишингизга ишонмасангиз, яхшиси уни ҳайдашга ҳам уринманг, қайтага
у сизга баттар ёпишади. (Н.Шамфор)
 – Ғийбат – биродарингнинг эшитса хафа бўладиган томонини гапиришингдир.(Ҳадис)

Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling