6. Инсон ва цивилизациянинг кейинги истиқболлари. Инсон ҳаёти маъноси муамолари
Download 0.57 Mb. Pdf ko'rish
|
axloqiy
- Bu sahifa navigatsiya:
- Муҳаммад САВ
- Лоқайдлик, бепарволик, бефарқлик.
5. Порахўрлик. Порахўрлик форсча «пора-майда пул,чақа; хайр-садақа: ришва, пора»
деган сўзлардан олинган бўлиб, бирор ишни ноқонуний тарзда битириб бергани учун мансабдор шахсга бериладиган ёки берилган нарса ёки пул маъносини англатади. Пора олиш билан шуғулланувчи кишиларни порахўр деб аташади. Порахўрликнинг келиб чиқишига бир неча омиллар таъсир қилади. Буларга: – жамиятда эркин яшаш учун етарлича моддий ва маънавий бойликларнинг этишмаслиги, уни тақсимлашда адолатсизликнинг авж олганлиги; – боқимандаликнинг кундалик турмуш тарзига айланганлиги; – бойликка ҳирс қўйганлик, очкўзлик балосига гирифтор бўлганлик; – шахсий фойда келтирувчи давлат мансабларини эгаллашга бўлган ҳаракатлар, яъни пулнинг ҳокимиятга интилиши; – ўзининг фарзандлари ва қариндошларининг одамлардан бой-бадавлат бўлиб, устун яшашини таъминлашга қаратилган ғайриқонуний ҳаракатлар; – эгаллаган мансабини пеш қилиб одамларни қўрқитиш орқали халқ мулкини текинга ўзлаштириб олиш; 1 Муҳаммад пайғамбар қиссаси. Ҳадислар.– Т.: Камалак,1991.– Б.98. 2 Абулла Авлоний. Туркий гулистон ёхуд ахлоқ. – Т.: Ўқитувчи, 1992. – Б.51, 52, 54, 55. 228 – қонунларни менсимасдан ғайри қонуний ҳаракатларни содир этиш ва бошқалар киради. Касб соҳаси ходимларининг очиқ ёки пинҳона тарзда пора олиши – бу давлат ҳокимиятига, қолаверса, унинг раҳбарига нисбатан қилинган хиёнат ҳисобланади. Ходимнинг порахўрлигини кўрган халқ давлат ҳокимиятига нисбатан ишончини йўқотади. Адолатнинг тантана қилишига ишонмайди. Ҳаётдан кўнгли совийди, адолатни қарор топтиришнинг ўзига хос бўлган қандайдир “бошқа” усулларини излашга киришади. Шунинг учун ҳам пайғамбаримиз Муҳаммад САВ: “Пора берган ҳам, пора олган ҳам дўзахга тушади” 1 ,– деб айтганлар. Кейинги йилларда юзлаб касб соҳаси ходимлари порахўрлиги туфайли жиноий жазога тортилдилар, бу ҳақиқат. Шунинг учун ҳам бу иллатнинг қил томирини кесиш жамиятда адолат ва тинчлик ўрнатиш, унинг барқарор ривожланишини таъминлаш демакдир. 6. Лоқайдлик, бепарволик, бефарқлик. Касб соҳаси ходимларининг касбий таназзулига олиб келадиган ахлоқий иллатлардан бирини лоқайдлик,бепарволик ва бефарқлик ташкил қилади. Лоқайдлик — инсон, жамият, миллат ишига бепарво ва совуққонлик билан ёндашиш, муносабатда бўлишни ифодаловчи ахлоқий -маънавий иллат. У муайян кишининг гоҳида ўз ҳаёти, ўзгалар фаолияти, атрофида рўй бераётган воқеа-ҳодисаларга бефарқлиги ва муносабатсизлигидир.Ҳаётий позитсиянинг аниқ эмаслиги, долзарб вазифалардан ўзини олиб қочиш, эл-юрт, жамият ва миллат ташвишларидан четда туриш ҳолатлари лоқайдлик кўринишларидир. Бепарволик (бефарқлик, эътиборсизлик, лоқайдлик) — кишидаги ўзгалар ҳаётига, атроф воқеликка эътиборсизлик, лоқайдликдир. Айниқса, давлат ва жамият ҳаётида жиддий ўзгаришлар содир бўлаётган, Ватан тақдири ҳал бўлаётган паллаларда кишилардан юксак фаоллик, масъулият талаб қилинганда бефарқлик нафақат иллат, балки жиноят ҳамдир. Лоқайдлик ва бепарволик ўзаро алоқадордир. Бефарқлик — жамиятга, ижтимоий ҳаётга, атрофдаги инсонлар ва ҳодисаларга нисбатан бирор бир қизиқиш ва аниқ маънавий-ҳиссий муносабатнинг намоён бўлмаслигини ифодалайдиган тушунча. Бефарқликни ўзини тутиб туриш, вазминлик ҳолатидан фарқлаш лозим. Вазмин одам ўзини орган қила олиши ҳисобига қалбидаги туғ туғёнларни босиб тура олади ва ўзининг мустаҳкам иродасини намоён қилади. Download 0.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling