6. Инсон ва цивилизациянинг кейинги истиқболлари. Инсон ҳаёти маъноси муамолари


«Умуминсоний ахлоққа зид иллат» – ахлоқий ёмонлик тушунчаси


Download 0.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/45
Sana31.01.2024
Hajmi0.57 Mb.
#1831514
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   45
Bog'liq
axloqiy

«Умуминсоний ахлоққа зид иллат» – ахлоқий ёмонлик тушунчаси. «Иллат» сўзи
тандаги дард, касаллик, хасталик, жисмоний ёки руҳий камчилик, нуқсон, айб ҳамда
бирор ишга, ҳолга сабаб бўлган бузуқлик, бало, офат деган маъноларни англатади. Шунга
кўра, умуминсоний ахлоққа зид иллатлар деб умуминсоний одоб-ахлоқ принциплари ва
нормалари доирасига сиғмайдиган, унга хилоф равишда содир этиладиган ярамас хатти-
ҳаракатларга айтилади. Уларга ғазаб, жаҳолат, адоват, ғийбат, ҳақорат, ҳасад, нифоқ,
зулм, ёлғончилик, мақтанчоқлик, дангасалик, ичкиликбозлик, манфаатпараслик,
шуҳратпарастлик, айёрлик, хушомадгўйлик, иккиюзламачилик, эзмалик, жиззакилик,
бузуқчилик кабилар киради. 
1. Ғазаб. Ғазаб – инсоннинг ақл қувватидан ҳиссиёт қуввати устун келиб, ўзини
босолмасдан, ўзгаларга шиддат билан муомала қилишидир. Агар ғазаб бировни уриш,
сўкиш, яъни кишиларга жабр ва зулм этказиш тариқасида юзага чиқса, ахлоққа зид
иллатга айланади. Ўринсиз ғазабланиш Касб соҳасиходимларинингишларига зарар
келтиради.
Ғазабнинг иллатлари тўғрисида донишмандлар шундай деганлар:
– Ғазаб тез қайтариладиган, шафқатсиз, ғоят кучли, руҳий жиҳатдан ҳайвоний бир 
ҳиссиётдир, у қотиллик сабабчиси, ғам-кулфат ҳамроҳи, 
зиёндошлик ва номуссизликнинг ошнаси бўлиши мумкин. (Аристотель)
– Ғазаб устида жазо бериш – жазолаш эмас, қасд олишдир. (П.Буаст)
– Ғазаб устида урган ҳар бир зарбамиз охир-оқибат ўзимизга келиб тушади. 
(У. Пени)
– Ғазабга тушиш бировнинг хатоси учун ўзимиздан ўч олишимиздир. (А.Поп)
1
Термизий Хожа Самандар. Дастур ул-мулук: Подшоҳларга қўлланма. – Т.:. Ғ.Ғулом
номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти,1997. –Б.62.
226


– Қайси бирларингда жаҳлу ғазаб қўзиса, дарҳол сукут сақлашга ўтсин. 
(Ҳадис)
– Ғазаб қўзиганда гапириш ҳам, нимадир қилиш ҳам керак эмас. (Пифагор)
– Қайси бирларингда жаҳлу ғазаб тик турган пайтда келса, дарҳол ўтириб 
олсин. Агар шунда ҳам ғазаб кетмаса, ётиб олсин. (Ҳадис)
– Ғазаби келганда уни босоладиган киши энг кучли одамдир (Ҳадис)

Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling