6. Инсон ва цивилизациянинг кейинги истиқболлари. Инсон ҳаёти маъноси муамолари
Адолатпарварлик ва унинг моҳияти
Download 0.57 Mb. Pdf ko'rish
|
axloqiy
- Bu sahifa navigatsiya:
- Адолатпарварлик – бу кишиларнинг жамиятда ўрнатилган ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий, маънавий-маданий нормалар
- 6. Адолатсизлик ва унинг шакллари.
- Протекционизм.
5. Адолатпарварлик ва унинг моҳияти. Инсоният пайдо бўлгандан бошлаб жамият
ҳаётида адолатпарвар кучлар билан адолатсизлик қилувчилар ўртасидаги тинимсиз кураш давом этиб келади. Адолат ғоясининг амалдаги ифодаси ҳар бир шахс,ижтимоий гуруҳ,жамият ва давлатнинг адолатпарварлик билан иш юритишида яққол кўзга ташланади. Шундай экан адолатпарварлик нима? Адолатпарварлик – бу кишиларнинг жамиятда ўрнатилган ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий, маънавий-маданий нормалар асосида шаклланган устувор инсоний муносабатлар доирасида бир бирларига нисбатан тенг ва холисона муносабатда бўлишидир. Демак,ҳар бир мутассади ходим адолатпарвар бўлиши керак. Адолатли бўлиш – одобнинг устуни, инсонийликнинг асоси ҳисобланади. Ҳар бир масъул ходим одоб ва инсонийликка эришаман деса, адолатли бўлишни унутмаслиги керак. Адолатли сўз уни айтувчига ҳам, эшитувчига ҳам манфаат этказади. Тўғрилик одамларни ҳамиша яхшиликка этаклайди, яхшилик эса адолатга етказади. Адолатпарварлик – инсондаги ўткир ақл, соф мулоҳаза, тоза кўнгил, олижаноблилик ва мардликни кўрсатувчи далилдир. Дунёда адолатпарварликдан кўра кўркамроқ хулқ ва табиат йўқ. Ундан кўра шарафлироқ хислат ва иқбол, таъсирлироқ наф қилувчи нарсани топиш амри маҳолдир. 1 “Стратегия” (юнонча strategia < stratos – қўшин + ago – бошлаб бораман) асл маънода «уруш олиб бориш санъати»,кўчма маънода «ижтимоий-сиёсий курашга раҳбарлик қилиш санъати»,шунингдек,«умуман,бошқарувни тўғри ва истиқболли режалаштириш санъати»// Ўзбек тнлининг изоҳяи луғати. Ж.3. - Т.: «Ўзбекистон миллий энциклопедияси» Давлат илмий нашриёти, 2007. –Б.573. 221 6. Адолатсизлик ва унинг шакллари. Адолатпарварликнинг зидди – бу адолатсизликдир. Адолатсизлик – бу кундалик ҳаётда айрим кишиларнинг жамиятда ўрнатилган ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий, маънавий-маданий нормалар асосида шаклланган муносабатлар доирасида бир бирларига нисбатан менсимаслик, лавозимини пеш қилиш, қўлга киритган бойлиги билан мақтаниш, орқасида турган ”ака” сига ишониб бировларни қўрқитиш ҳисобига ўзгаларнинг мулкини ўзлаштириш,боқимандалик кайфиятига берилиш каби ғайри инсоний муносабатлар асосида хатти-ҳаракатлар содир этишидир. Ушбу таърифдан кўриниб турибдики,адолат меъёрлари, қонун ва жамият томонидан ўрнатилган тамойилларининг бузилиши,маънавий тамойилларга амал қилмаслик адолатсизликни келтириб чиқаради. Адолатсизлик ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий ва бошқа шаклларда намоён бўлади. У гоҳида бутун жамиятга, баъзан шахслар ёки ижтимоий субъектларга (синф, гуруҳ, партия, миллат, давлат ва б.) нисбатан бўлиши мумкин. Тарихда адолатсизликнинг хилма-хил куринишлари учрайди, чунон- чи, босқинчилик урушлари, колониализм сиёсати, халқларни она юртидан зўрлик билан кўчириш, муайян халқ ёки миллатга нисбатан генотсид уюштириш, миллий маданиятидан жудо қилишга интилиш, унинг бошига бўҳтонлар ёғдириб, ёмонотлиқ қилиш, таҳқирлаш ва шу кабилар. Адолатсизлик нисбий тушунча бўлиб, унинг бошқа шакллари ҳам учраб туради. Буларга қуйидагилар киради. 1. Протекционизм. Протекционизм (лотинча протектио— ҳимоялаш) ижтимоий ҳаёт учун хавфли бўлган иллат бўлиб,юқори мансаб ва мавқега эга бўлган шахс томонидан ўзга шахснинг муаммоларини ҳал қилиш учун ноқонуний ҳомийлик кўрсатиш ҳисобланади. Демак, у ҳокимиятни ғаразли мақсад юлида ноқонуний қўллаш билан боғлиқ ҳолатдан иборат бўлган жиноятдир. Download 0.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling