6. Инсон ва цивилизациянинг кейинги истиқболлари. Инсон ҳаёти маъноси муамолари


Жасорат деб ходимларнинг хизмат вазифаларини ўташ вақтида дуч келадиган


Download 0.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/45
Sana31.01.2024
Hajmi0.57 Mb.
#1831514
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   45
Bog'liq
axloqiy

 Жасорат деб ходимларнинг хизмат вазифаларини ўташ вақтида дуч келадиган
қийинчилик ва хавф-хатарлардан таҳликага тушмасдан, қўрқмасдан ўзининг бор
имкониятларини ишга солиб она-Ватаннинг озодлиги ва ободлиги йўлида қиладиган
мардонавор хатти-ҳаракатларига айтилади.
Масалан, ходимларининг мардлиги ва жасорати, аввало:
– ҳар қандай юқумли касалликларнинг дўқ-пўписа ва бошқа макр-ҳийлаларидан
қўрқмаслигида;
– ҳаётини хавф остига қўйиб бўлса-да, ҳалол одамларни юқумли касалликларга
чалинишдан қутқаришида;
– хавф-хатарни писанд қилмасдан тиббий ҳаёт оламига кириб бориб, уларнининг
сир-асрорларини ўрганишда;
– ўзининг маънавий жасорати билан одамларнинг хаста танаси ва руҳига дармон
топишда яққол кўринади.
Шижоатли ходим бошлаган ишини охирига этказмай қўймайди. У ҳар қандай
тўсиқни энгиб ўзбек халқининг қалқони ва суянчиғи бўлиш бахтига муяссар бўлади. У
ўзининг обрў- эътибори, номи ва шаънини ҳамиша баланд тутиб, ўз касбининг қадр-
қиммат сақлайди, халқнинг уларга бўлган ишончини мустаҳкамлайди.
Жаҳон мутафаккирлари мардлик ва жасорат ҳақида:
– Мардлик қўрқувдан жирканишдир. У бизга таҳдид солиб турган хавф-хатарни писанд
қилмай, унга тикка боради ва уни яксон этади.(Сенека)
– Ҳақиқий мард одам бирон-бир ишга қўл урганида эҳтиёткор бўлмоғи, барча
тасодифларни чамалаб кўрмоғи, аммо ишни ҳал этишга келганда эса жасорат
кўрсатмоғи лозим. (Геродот)
– Ҳақиқий мардликни мен хатарнинг меъёрини баҳолашдаги ақл мукаммаллиги ва ўша
хатарга қарши тура билишдаги маънавий тайёрлик, деб таърифлаган бўлар эдим.
(У.Шерман)
1
Қаранг: Абдулла Авлоний. Туркий гулистон ёхуд ахлоқ – Т.: Ўқитувчи ,1992. – Б.21.
2
Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. – Т.: Маънавият, 2008. – Б.159.
215


– Мардлик – қаршилик кўрсатиш кучи бўлса, жасорат – ёвузликка таҳдид соладиган
кучдир. (П.Бауст)
– Ботирлик маънавий жасоратдир. (Ж.Блекки)
– Қўрқув нималигини билмай, ўлимга мардона тик борган одамни мард деса бўлади.
(Аристотель)
Ҳушёрлик касб ахлоқининг нормаси сифатида ходимлардан доимо бедор ва огоҳ
бўлишни, яъни халқнинг ҳаётидан хабардор бўлишни, айниқса юқумли касалликларнинг
оқибатларидан огоҳ бўлиб туришни, ахлоқ ва қонун талабларини бузишларига йўл
қўймасликни, бунинг учун эса бор имкониятларини ишга солишни талаб этади.
Ҳушёрлик – ҳар хил иллат ва хасталикларнинг олдини олишдаги асосий восита,
усуллардан энг муҳими. Унинг талабларини бажариш ҳар бир ходимнинг муқаддас
бурчидир.

Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling