6– маъруза иссиқлик алмашиниш қурилмаларини


Download 352.88 Kb.
bet1/10
Sana18.06.2023
Hajmi352.88 Kb.
#1591079
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
6-Maruza.Issiqlik almashinish qurilmalarini ta’mirlash (1)


6– маъруза

ИССИҚЛИК АЛМАШИНИШ ҚУРИЛМАЛАРИНИ
ТАЪМИРЛАШ

Қурилмаларни иссиқлик алмашиниш жараёнини кечиши бўйича сиртий ва аралашувчи иссиқлик алмашиниш қурилмаларига ажратилади. Аралаштирув қурилмалар муҳитларнинг контактини таъминлаш ва кейин уни ажратиш учун нисбатан содда, колонналардан иборатдир.


Сиртий иссиқлик алмашиниш қурилмалари иситиш ва совутиш ҳамда иссиқликни регенерация қилиш, хом-ашёни, дистиллятни ва реагентни махсус иссиқлик элтгич (масалан сув буғи) қиздириш учун, буғларни конденсациялаш, газ ва суюқликларни совитиш учун иситкич совуткич конденсатор ва музлаткичлар қўлланилади. Совутилаётган эритмалардан қаттиқ моддаларни ажратиб олиш учун кристаллизатор – совуткичлар алоҳида гуруҳни ташкил этади.

Иссиқлик алмашиниш қурилмалари

Кимё ва нефтни қайта ишлаш корхоналарида қўлланиладиган сиртий иссиқлик алмашиниш қурилмалари конструктив ва моддий безатилишига, шу режимига, иссиқлик алмашинувчи оқимлар ҳаракатларининг характерига, фазовий жойлашишига, иссиқлик алмашиш юзаси катталигига ва бошқаларга қараб фарқланади. Қобиқ-трубали ва “труба ичида труба” типидаги иссиқлик алмашиниш қурилмалари кенг тарқалган. Охирги вақтда юқори самара берадиган пластинали иссиқлик алмашиниш қурилмалари кенг қўлланилмоқда. Юқорида санаб ўтилган иссиқлик алмашиниш қурилмаларининг монтаж усуллари конструкцияларига ва жойлаштирилишига қараб, шунингдек эксплуатация шароитларига қараб танланади.


Қобиқ-трубали иссиқлик алмашиниш қурилмалари. Бу қурилмалар қилиндрик қобиқдан ва унда зич жойлаштирилган трубалар ўрамидан иборат. Шунинг учун, конструкциялари ҳар хил бўлишига қарамасдан, бундай иссиқлик алмашиниш қурилмаларини монтаж қилиш, уларнинг оғирлиги, ўлчами ва фазода жойлашишига боғлиқдир.
Ҳозирда ишлаб чиқарилаётган қобиқ-трубали иссиқлик алмашиниш қурилмаларининг оғирлиги ва ўлчамлари, уларни монтаж майдончасига тайёрловчи – завод томонидан йиғилган кўринишда транспортировка қилиш имконини беради.
Транспортировка қилиш учун темир йўл платформалари, трейлерлар, автомашиналар ва бошқалардан фойдаланилади.
Иссиқлик алмашиниш қурилмалари лойиҳага турли белгиларда горизонтал ёки вертикал ҳолатда ўрнатилади. Улар учун таянч конструкциялари бўлиб: бетон ёки темир-бетон анкер болтли устунлар (паст горизонтал ҳолатда) ва баланд металл конструкциялар тўсинлари (вертикал жойлашганда ва юқори баландликларда горизонтал жойлашганда) хизмат қилади.
Қурилма қобиғига оралиқ масофалари нормалга тўғри келадиган иккита таянчлар пайванд қилинади (6.1а-расм). Иссиқлик алмашиниш қурилмасини мавжуд бўлган пойдеворга ўрнатиш учун таянчлар орасидаги масофани кичик чегараларда ўзгартириш мумкин. Қурилманинг қобиғи ва таянчлари орасида пўлат листлардан ясалган қистирмалар жойлаштирилиши керак. Улар қобиқдаги шикастланишни олдини олади. Вертикал жойлашган иссиқлик алмашиниш қурилмалари қобиғига таянчлар ўрнига мустаҳкамлик қовурғаларига эга бўлган панжалар пайвандланади (6.1б-расм).



Download 352.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling