Индустриал жамиятнинг асосий белгилари:
- ишлаб чиқаришнинг машиналарга асосланганлиги;
- саноат, фан-техника ютуқлари асосида ривожланиши;
- шаҳар аҳолисининг қишлоқ аҳолисига нисбатан тезроқ кўпайиши.
Постиндустриал (юқори даражада индустрлашган) жамиятнинг асосий белгилари:
- хизмат кўрсатиш соҳасининг юксак даражада ривожланганлиги;
- аҳолининг асосий қисми (60–70%) нинг хизмат кўрсатиш соҳаларида бандлиги;
- фаннинг бевосита ишлаб чиқариш жараёнига кириб бориши;
- иқтисодиётнинг ҳамма соҳаларида ахборот ва ҳисоблаш техникасини кенг қўлланилиши;
- иқтисодий ресурсларнинг барча турларини тежаш имконини, берадиган янги техника ва технололгияларнинг кенг қўлланилиши.
Жамият иқтисодий тараққиётининг босқичлари белгилари (америкалик иқтисодчи У. Ростоунинг «Иқтисодий ўсиш босқичлари» китобига асосан)
Анъанавий
(традицион) жамият
- Қишлоқ хўжалиги устуворлиги;
- Йирик ер егалари ҳукмронлиги;
- Меҳнат қуролларининг оддий, примитивлиги;
- Меҳнат унумдорлигининг пастлиги.
Ўткинчи
жамият
- Марказлашган давлатнинг вужудга келиши;
- *Ижтимоий меҳнат тақсимотининг чуқурлашуви;
- Ҳунармандчилик ҳамда тадбиркорликнинг вужудга келиши;
- Иқтисодий жамғариш жараёни бошланиши
Индустриал__жамиятга_ўтиш'>Индустриал
жамиятга
ўтиш
- Меҳнат қуролларининг такомиллашуви, саноатда инқилоб (тўнтариш) юз беради
- Меҳнат унумдорлиги ўсади;
- Ишлаб чиқариш инфра тузилмаси шаклланади, ривожлана бошлайди;
- Қўл меҳнати ўрнига машиналашган меҳнат келади;
- Жамғариш аввалгига нисбатан ўсиб боради.
Индустриал
жамият
- йирик машиналашган индустрия вужудга келади. Фан-техника тараққиёти жадал боради;
- Оғир саноат ривожланади;
- Урбанизация рўй беради;
- Жамғариш жадал боради
Do'stlaringiz bilan baham: |