3. Мулкчиликнинг моҳияти ва иқтисодий мазмуни. Мулкчилик шакллари.
Мулкчилик муносабатлари — бу мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф қилиш ҳамда ишлаб чиқариш натижаларини ўзлаштириш жараёнида вужудга келадиган иқтисодий муносабатлардир
Мулкка эгалик қилиш — мулкдорлик ҳуқуқининг унинг эгаси қўлида сақланиб туриишни билдиради
Мулкдан фойдаланиш — бу мол - мулкнинг иқтисодий фаолиятда ишлатилиши ёки ижтимоий ҳаётда қўлланишидир. Бундан даромад олиш ёки шахсий эҳтиёжни қондириш мақсади кўзда тутилади.
Мулкни тасарруф этиш — бу мол - мулкнинг тақдирини мустақил ҳал қилишдир. Бу мулк объектларини сотиш, мерос қолдириш, ҳадя қилиш, ижарага бериш каби йўллар билан рўй беради.
Мулкчилик ҳам иқтисодий ва ҳам ҳуқуқий категория ҳисобланади.
Мол - мулк ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланилса ва ўз эгасига даромад келтирса, ёки унинг истеъмолини қондиришга хизмат қилса, у иқтисодий муносабатларни ифодалаб, иқтисодий категория сифатида чиқади.
Мулк тадбиркорлик фаолиятининг бирор бир тури орқали рўёбга чиқарилмаса, яъни иқтисодий фаолиятда фойдаланилмаса, бунда у «ҳуқуқий» категория сифатида қолади.
мол - мулкни ҳимоя қилиш усуллари.
мулк эгаларининг қонун билан ҳимояланадиган ваколатлари;
ишлаб чиқариш воситалари ва яратилган моддий неъматларнинг муайян шахсларга тегишли эканлиги;
Мулкчиликнинг ҳуқуқий меъёрларини қуйидагилар белгилаб беради:
Мулк объсктлари — бу мулкка айланган барча бойлик турларидир.
ишлаб чиқариш воситалари;
инсон яратган моддий ва маънавий бойликлар;
табиий бойликлар;
Интеллектуал бойликлар;
инсоннинг меҳнат қилиш қобилияти бўлган ишчи кучи ва ҳ.к.
Булар :
Мулк субъекти — бу мулкий муносабатларнинг иштирокчилари, яъни мулк объекти ва ишлаб чиқариш натижаларини ўзлаштиришда қатнашувчилардир.
► • давлат (турли даражадаги ҳукумат ва бошқарув органлари);
► • корхоналар, хўжалик бирлашма (уюшма)лари, жамоат ва бошқа ташкилотлар
► • алоҳида кишилар ва оилалар;
► • чет элликлар (хорижий фуқаро, ташкилот ва давлатлар
Улар:
Do'stlaringiz bilan baham: |