6-мавзу: “Ҳарбий мулоқот тўғрисида тушунча” 1-Машғулот: Ҳарбий жамоа тизими
Download 0.59 Mb.
|
6-мавзу 1-машғулот маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- «Менталитет»
«Менталитет» сўзи лотинчадан таржима қилинганда «ақл, фаҳм, зеҳн, идрок» маъноларини билдиради. Ҳар бир миллатнинг ақли, идроки, фаҳм-фаросати унинг яшаб турган шарт-шароитлари, тарихи, қандай халқлар қуршовида истиқомат қилиши, ижтимоий фаоллиги ва қатор бошқа омиллар билан боғлиқдир. Асрлар давомида ўзбек халқи муҳим савдо-сотиқ, илм-фан, меъморчилик-ҳунармандчилик марказлари, халқларни ва мамлакатларни бир-бири билан боғлаб турган йўллар чорраҳасида яшагани сабабли, унинг менталитети, ақли, фаросати, зеҳни чархланиб, ўткирлашиб борган. Шу боисдан юртимиз-ҳудудимиздан ўнлаб ва юзлаб жаҳонга донғи кетган мутафаккирлар, олиму-уламолар, давлат арбоблари ва намояндалар чиққан. Аммо халқимиз XVI – XX асрлар оралиғида узоқ турғунлик даврини бошидан кечирди. Буюк жуғрофий кашфиётлар, мисли кўрилмаган назариялар ва техникавий ихтиролар сабабли Ғарб мамлакатлари ўз тараққиётида биздан ўзиб кетди; биз хонлар-амирлар, мустамлакачилар, истибдодчилар «ғамхўрлиги» туфайли илгариги тадбиркорлигимиз, салоҳиятимиз, мустақил фикрлаш қобилиятимиз ва бошқа қатор жиҳатларимиздан узоқлашдик, кўпларимиз мутелик, норасолик, қарамлик руҳиятининг бандаларига айландик. Шу боисдан ўзбек миллатининг менталитетига жидий путур етди.
Download 0.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling