6-мавзу: “Ҳарбий мулоқот тўғрисида тушунча” 1-Машғулот: Ҳарбий жамоа тизими


 Ҳарбий мулоқот тўғрисида тушунча


Download 0.59 Mb.
bet15/17
Sana08.05.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1444683
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
6-мавзу 1-машғулот маъруза

2. Ҳарбий мулоқот тўғрисида тушунча.

  • 2. Ҳарбий мулоқот тўғрисида тушунча.
  • Мулоқот жараёнида офицер педагог сифатида бошқаларга психологик таъсир этади. Психологик таъсир бу турли воситалар ёрдамида инсонларнинг фикрлари, ҳиссиётлари ва хатти-ҳаракатларига таъсир кўрсата олишдир. Психологик таъсирнинг уч воситасини кўрсатиш мумкин:
  • 1. Вербал таъсир бу сўз ва нутқ орқали кўрсатиладиган таъсирдир. Бундаги асосий воситалар сўзлар ҳисобланади. Нутқий сўзлашув ўзаро мулоқот жараёни бўлиб, сўзлар унинг воситаси сифатида хизмат қилади. Оғзаки нутқнинг туридан қатъи назар (монологик нутқ бўладими ёки диалогик нутқми) мулоқотга киришувчи киши ўзининг луғат бойлигидан келиб чиққан ҳолда бошқаларга таъсир этади.
  • 2. Паралингвистик таъсир – бу бевосита сўзлар билан эмас, балки бу сўзларнинг таъсир кучини оширишга ёки камайтиришга қаратилган қўшимча воситалар (тўхташлар, дудуқланиш, йўтал, нутқнинг баланд ёки паст товушда ифодаланиши орқали нутқни безаш, уни кучайтириш ёки сусайтириш)дан фойдаланиш.
  • 3. Новербал (нутқсиз) таъсир – мимика (юз ифодаси), пантомимика (тана ҳаракати), поза (тана ҳолати), жестикуляция (қўллар ҳолати, ҳаракати), кўз қарашлари, қилиқлар, ташқи қиёфа, сўз оҳанги, кулгу, пауза ва шу кабилар орқали таъсир этиш. Уларнинг барчаси мулоқот жараёнини янада кўчайтириб, суҳбатдошларнинг бир-бирларини яхшироқ идрок қилишларига ёрдам беради.

Нутқсиз коммуникацияни амалга ошириш учун турли хил ёш, касб гуруҳларида турлича воситалар танланади. Нутқсиз коммуникацияда қўлланилаётган воситаларнинг ахборотни сўз билан етказиш мақсадларига ва мазмунига мувофиқлиги муносабат маданиятининг таркибий қисмларидан ҳисобланади. Бундай мувофиқлик ҳам оғзаки ва ҳам нутқсиз коммуникация воситалари касб фаолиятининг қуроли ҳисобланган педагог учун жуда муҳимдир. Кўп мутахассислар сўзлаш санъати (маҳорати) таъсирчанлигини ҳисобга оладиларда, лекин эшитиш уқуви ва унинг техникасига юзаки қарайдилар. Зеро, эшитиш ёки тинглашнинг ҳам ўзига хос нозик томонлари мавжуд.

  • Нутқсиз коммуникацияни амалга ошириш учун турли хил ёш, касб гуруҳларида турлича воситалар танланади. Нутқсиз коммуникацияда қўлланилаётган воситаларнинг ахборотни сўз билан етказиш мақсадларига ва мазмунига мувофиқлиги муносабат маданиятининг таркибий қисмларидан ҳисобланади. Бундай мувофиқлик ҳам оғзаки ва ҳам нутқсиз коммуникация воситалари касб фаолиятининг қуроли ҳисобланган педагог учун жуда муҳимдир. Кўп мутахассислар сўзлаш санъати (маҳорати) таъсирчанлигини ҳисобга оладиларда, лекин эшитиш уқуви ва унинг техникасига юзаки қарайдилар. Зеро, эшитиш ёки тинглашнинг ҳам ўзига хос нозик томонлари мавжуд.
  • Улар қуйидагилардан иборат бўлади:
  • 1. Эшитиш ёки тинглаш гапириш учун мавжуд ёки тинглаш эса тушунтириш учун даркор. Бу икки ҳолатда тингловчининг юз ифодасидан тортиб, то ўзини ҳис қилишларигача барчаси фарқ қилади. Тингловчи суҳбатдошини фикр алмашиш учун тинглаганда, унинг диққати шу даражада таранг бўладики, натижада у то бирор луқма ташламагунча ёки аниқ бир фикр тўпламагунча, уни тинглайверади.
  • 2. Ахборотни тушуниш учун тинглаганда эса эмоционал кечинмалар ёки луқмалар ҳар бир фикрга аниқлик киритиш, унинг моҳиятига тўлиқ етиб бориш учун ишлатилади, бунда тингловчининг суҳбатдошга нисбатан мавқеи олдингисидан анча суст кечади.

Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling