6-мавзу: “Ҳарбий мулоқот тўғрисида тушунча” 1-Машғулот: Ҳарбий жамоа тизими
Миллий анъаналар – миллат ҳаётининг турли соҳаларида намоён бўладиган тушунчалар, белгилар, хусусиятлар, фаолият турлари, одатлар ва хислатларнинг авлоддан-авлодга ўтиш ҳамда мерос бўлиб қолиш тарзи
Download 0.59 Mb.
|
6-мавзу 1-машғулот маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- Миллий анъаналар
- Миллий қадриятлар
Миллий анъаналар – миллат ҳаётининг турли соҳаларида намоён бўладиган тушунчалар, белгилар, хусусиятлар, фаолият турлари, одатлар ва хислатларнинг авлоддан-авлодга ўтиш ҳамда мерос бўлиб қолиш тарзи.
Миллий қадриятлар – миллат учун муҳим ва жиддий аҳамиятга эга бўлган жиҳатлар, хусусиятлар, моддий ва маънавий бойликлар.
Миллий қадриятларимизнинг жаҳоннинг бошқа халқларига ўхшамайдиган урф-одатлар, расм-русумлар, маросимлар ва анъаналардаги ўзига хослиги ҳам бор. Маълумки, қадриятлар муайян шароитда шаклланади. Шу сабабли улар маҳаллий, миллий, минтақавий шакллар ва умуминсоний мазмунда мавжуд бўлади. Маҳаллий қадриятларнинг энг етуклари ва умуммиллий манфаатларга мослари аста-секин сараланиб умуммиллий даражага кўтариладилар. Миллий муҳит қадриятларни яратиш ва саралашнинг асосий манбасидир: у маҳаллий қадриятларнинг энг яхшиларини ўз даражасига кўтаради ва уларни вояга етказиб, жаҳон миқёсига олиб чиқади ва аксинча умуминсоний қадриятларни ўзидаги ҳар бир кишининг бойлигига айлантиради. Қадриятларни тушуниш ва уларга муносабат, ўз миллатига, юртига, элига, уларнинг аҳолисига тегишли қадриятларни жамлаш, авайлаш, уларнинг аҳамиятини асослаш, ўз юртининг миллий қадриятларини ўз онгининг таркибий қисмига айлантириш кишиларда ўзига ишонч ва ҳурматни мустаҳкамлайди. Ўз Ватанининг истиқболига катта умид билан қарашга ундайди.
Download 0.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling