6-мавзу. Дин маданият феномени. Буддавийлик ва христиан дини тарихи ва фалсафаси


Download 1.27 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/59
Sana18.06.2023
Hajmi1.27 Mb.
#1555452
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   59
Bog'liq
6-Маъруза

 Тангричилик. Тангричилик осмон худоси ―Тангри‖ (Тангрихон)га эътиқод қилган 
қадимий туркийларнинг дини бўлиб, мил.авв. 2–минг йиллик охири ва 1–минг йилликда 
вужудга келган. Кўпчилик мутахассислар олий осмон худоси шумерларда – ―Дингир‖, 
қадим хитойликларда – ―Тянь‖ ва хуннларда – ―Ченли‖ номи билан мавжуд бўлганидан 
келиб чиқиб, уларда айнан бир худо – Тангри назарда тутилган, деб эътироф этади. 
Олимлар мазкур қиѐсга таянган ҳолда тангричилик энг қадимги динлардан бири эканини 
таъкидлайдилар. Кўпчилик олимлар фикрича, тангричилик ҳукмдор Канишка томонидан 
мил.авв. 165 йилда илгари сурилган буддавийликка яқин, аммо мустақил ақидага эга дин 
сифатида шаклланган эди. Диний қарашлар содда ва тушунарли бўлгани, диний 
маросимларнинг қатъий бажарилгани уларнинг минг йиллар давомида авлоддан авлодга 
ўтиб келишини таъминлаган. Баъзи олимлар тангричиликда ―Олқиш‖ (―Қўшиқлар 
тўплами‖) ѐзма манбаси бўлгани ва унда тангричилик ақидаси, маросимлари ва ибодат 
қилиш тартиблари баѐн этилганини таъкидлашади. Тангричилик таълимотига кўра, 
Тангри бу – Мовий Осмон, Буюк Осмон соҳиби руҳи бўлиб, унинг доимий макони осмон 
деб ҳисобланган. Тангри сўзи туркий халқларда Тенгри ѐки Тенгери (олтой), Тенгри 
(қипчоқ), Танри (турк), Тэнгри (татар), Тангара (ѐқут), Тэнгири (кумиқ), Тейри (болқор–
қорачой), Тэнгер (мўғул), Тура (чуваш) шакли ҳам ишлатилган. Тангри бутун борлиқнинг 
яратувчиси, чексиз фазода фақат унинг ўзи ҳамма нарсадан воқиф, адолатли ва марҳамат 
эгаси бўлган эркак қиѐфадаги ягона худо сифатида тасаввур қилинган. Бутун борлиқ 
бўйсунувчи Тангри инсонлар, халқ ва давлатларнинг тақдирини белгилайди деб эътиқод 
қилинган. Милодий IV–V асрларга оид Ўрхун Энасой ѐдгорликлари битикларида Тангри 
ягона, азалий, абадий, ҳаѐт берувчи, яратувчи, ўлдирувчи, ҳукм қилувчи, ѐрдам берувчи, 
жазоловчи, банданинг дуосини қабул қилувчи, ҳимоя қилувчи ва мағфиратига олувчи, 
ҳамма нарсани билувчи, инсонларга илм берувчи ва йўл кўрсатувчи сифатлар билан 
мақталган. Бундан ташқари уларга ҳоқонларни тахтга чиқарган ва мустақил давлат 
тузишларига ѐрдам берган ҳам Тангри экани қайд этилган. Қадимги туркийлар эътиқодига 
кўра, бутун борлиқ устидан ягона ҳукмдор Тангрихон ўзига бир қатор кўмакчи 
маъбудларни ҳам яратган. Жумладан, ушбу пантеон Умай (Жумай, она маъбуда), Эрлик 
(ота маъбуда), Ер, Сув, Олов, Қуѐш, Ой, Юлдузлар, Ҳаво, Булут, Шамол, Тўфон, 
Момоқалдироқ, Чақмоқ, Ёмғир, Камалак маъбудларидан иборат бўлган. Тангрихон Ер ва 
бошқа руҳлар (Юрт эгаси, Сув онаси) билан Ер олами ишларини ҳал қилиб, барча 
жонзотларнинг умрини белгилаган. Ерда ҳаѐтнинг сабабчиси бўлган Умай маъбуди аѐл 
қиѐфасида ва ―ҳаѐт онаси‖ деб эъзозланган. Эркак жинсидаги Эрлик ўлим сабабчиси 
бўлиб, унинг макони Ерости олами ҳисобланган. Тангричиликда Тангри ва Ер икки қутб 
сифатида қаралса–да, улар орасида ўзаро ҳамкорлик мавжуд деб эътиқод қилинган. Инсон 
Ерда туғилиб, Ерда яшаган. У вафот этганда, Ер уни ўз бағрига олган. Ер инсонга фақат 
моддий бўлагини бера олган. Лекин инсон бошқа мавжудотлардан фарқланиб туриши 
учун Тангри унга, руҳий куч бўлган ―кут‖ (қувват) ва ―сур‖ (руҳ)ни ато этган деб эътиқод 
қилинган. Тангричиликда табиат ва инсон ўртасида чегара дахлсизлигини сақлашга 
алоҳида эътибор билан қаралган. Агар инсон табиатга меъѐрдан ортиқ зарар етказса, унда 
табиат руҳларининг розилигига эришиш учун қурбонлик келтириш зарур бўлган. 
Қурбонликлар йирик тоғлар ѐки дарѐлар олдида оммавий равишда ўтказилган. Дарахтлар 
орқали маъбудлар озиқланади, – деб эътиқод қилингани сабабли қурбонлик қонлари 


дарахтлар остига қуйилган. Лекин, одамлар табиат руҳларини ўзларига ҳамкор сифатида 
қарашган, уларни қариндош ѐки аждодлар руҳлари деб билишган. Кўринмайдиган Ерости 
олами барча ѐвуз руҳларнинг макони бўлиб, уларга қудратли Эрлик бошчилик қилган. 
Тўққиз қатламлараро кўчиб юриш имконига эга Ер оламида ҳаѐт ва ўлимнинг мавжудлиги 
туфайли у ерда одамлар орасида маълум вақт бўла олади холос. Ерости оламида Ер 
оламидан фарқли равишда барча чегаралар кўриниб туради ва бошқа ҳудудларга ўтиш 
ўзига хос эшиклар ѐрдамида амалга ошади. Ерости ва сув олами тирик жонзотлари Эрлик 
тасарруфига киради. Инсон вафотидан кейин кўмилгач, унинг жисми энг қуйи қатламга 
тушиб боради. Умуман олганда, қадимий туркийларнинг дунѐқарашида борлиқнинг 
чексизлиги, ҳаѐтнинг доимий ҳаракат ва мунтазам янгиланишда экани муҳим ўрин 
эгаллаган. Айни пайтда Руҳнинг кўчиб юришига ишонганлиги боис инсон тириклик 
чоғида борлиқнинг бир бўлаги сифатида барча диний маросимларни тўла адо этиши 
лозим, акс ҳолда ѐвуз руҳлар қаторидан жой олади, деб эътиқод қилинган.
Тангричиликда диний рамз тўрт томони тенг бўлган салб – ―аджи‖ ҳисобланган. 
Шундан келиб чиқиб, туркийлар уни пешоналарига қизил рангда чизиб юрганлар. 
Қадимий туркийларда бўри тотеми мавжуд бўлиб, уни ―Бозкурт‖ (кулранг бўри) деб 
аташган. Мовий юнги осмонни англатган Бозкурт туркий ҳалқларнинг абадийлик тимсоли 
ҳисобланган. Тангричилик таълимотига кўра, инсон танасига ―тин‖ (жон) руҳидан пуфлаш 
орқали унга жон киради. Инсон ―тин битти‖ (жон тугади, жон чиқди) ҳолатига етмагунча 
умр кечиради. Инсонга бирор бир нарсани олдиндан сезиш қобилияти ―кунел‖ (кунелем 
сизе, интуиция) ҳам берилади. Инсон ўлимидан сўнг кут, тин ва сур бир вақтда осмонга 
кўчади ва асл руҳ (аждод руҳи)га айланади. Қадимий туркийлар мутлоқ ўлимга 
ишонишмаган, ҳаѐт маълум доира ичида бутун фазо бўйлаб айланиб юради, деб эътиқод 
қилишган. Шундан келиб чиқиб, улар инсоннинг жисмоний ўлимидан қўрқишмаган ва 
уни ҳаѐтнинг табиий давом этиши, деб қарашган. Қадимий туркийлар жанг майдонида 
қаҳрамонлик қилган аждодлар руҳига алоҳида эътибор қаратганлар. Аждодлар руҳига 
сиғиниш туркийларда ўзидан олдинги етти ота–бобоси фаолиятини яхши билиш 
анъанасини шакллантирган. 

Download 1.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling