6-мавзу. Дин маданият феномени. Буддавийлик ва христиан дини тарихи ва фалсафаси
Download 1.27 Mb. Pdf ko'rish
|
6-Маъруза
Қадимги Рим динида табиат, деҳқончилик, темирчилик, чорвадор лик, овчилик
ҳомийлари бўлган худоларга эътиқод қилиш хос бўлиб, экинзорлар худоси – ―Сильван‖, ―Сатурн‖, уруш худоси – ―Марс‖, об– ҳаво худоси, кейинчалик Римдаги бош худо – ―Юпитер‖, бошоқли ўсимликлар маъбудаси – ―Церера‖, узумлар худоси – ―Либер‖га сиғинишган. Шунингдек, бошқа халқлар диний эътиқодига хос бўлган дарахт, ер, ҳайвон, қуш, ѐвуз кучлар ва жонсиз жисмларга сиғинилган. Қадимги Рим диний эътиқодида фетишизм, тотемизм, анимизм, магия унсурлари мавжуд бўлган. Август ҳукмронлиги (милоддан аввалги I – милоднинг I асри) даврида Рим давлати Арманистон ва Месопатамиядан тортиб, Саҳрои кабир ва Қизил денгиз қирғоқларигача чўзилган қудратли империяга айланган. Забт этилган давлатларнинг бойликлари ѐзма ва маданий ѐдгорликлари Римга келтирилган. Римликлар уларни ўзлаштириб, меъморчилик, рассомчилик, ҳайкалтарошлик, шеърият, нотиқлик санъатида улкан ютуқларга эришганлар. Рим давлати сарҳади кенгайиши ва Ўрта Ер денгизи давлатига айланиши натижасида Шарқ халқлари маданияти ва дини таъсирида ―синкретизм‖ (юнонча – турли диний эътиқодларнинг қўшилиши) жараѐни содир бўлди. Бу эса Рим империяси маданий тараққиѐтини юксак чўққига кўтарди. Рим маданияти этруск, юнон, эллинизм даври маданияти таъсирида кучайган. Рим архитектура, ҳайкалтарошлик ва рассомлиги юнон санъати билан уйғунликда ривожланган, мухташам саройлар, улуғвор ибодатхоналар, улкан гумбазли Пантеон, йирик амфитеатрлар, колизей ва галереялар бунѐд этилган, уларда маъбудлар билан бирга тарихий шахслар, воқеалар ҳам ўз аксини топган. Римликлар юнон динлари таъсирида инсон қиѐфасидаги маъбудларга сиғинганлар. Этрускларнинг ―Юпитер‖ (юнонларда ―Зевс‖, барча худолар ва одамлар ҳукмдори), ―Марс‖ (дастлаб дала ва ҳосил, кейинчалик уруш), ―Диана‖ (юнонларда ―Артемида‖, ов), Афродита (юнонларда ―Венера‖ муҳаббат ва гўзаллик), ―Фортуна‖ (қисмат), ―Ферония‖ (ер) худоларини ўзлаштириб, уларга атаб ибодатхоналар қурганлар. Диний урф–одатлар доираси кенгайиб, худолар шарафига турли маросимлар, олимпиада ўйинлари, ҳосил байрамлари ўтказилган. Жумладан, Олимп худоси шарафига ҳар 100 йилда спорт ўйинлари мусобақаси, ҳар йили дала ишлари тугагандан сўнг ҳосилдорлик худоси ―Сатурн‖ шарафига ҳосил байрами, узумзорлар маъбуди ―Либер‖, хонадонлар илоҳи ―Пенат‖, ўрмон, дала тангриси ―Сильван‖, чорвадорлар ҳомийси ―Пан‖ шарафига турли маросимлар ташкил этилган. Download 1.27 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling