6-мавзу. Дин маданият феномени. Буддавийлик ва христиан дини тарихи ва фалсафаси


Download 1.27 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/59
Sana18.06.2023
Hajmi1.27 Mb.
#1555452
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   59
Bog'liq
6-Маъруза

 Юнонистон динлари. Юнонлар табиатни ўраб турган турли майда руҳлар: сув 
руҳлари, ўрмон илоҳлари– наяд, дриад, тоғ руҳлари кабиларга ишонганлар. Юнонларда 
қадим ўтмишда ѐмонлик келтирувчи сеҳрга ишонч мавжуд бўлган. У ер ости қора кучлари 
ҳақидаги тасаввурлар биланбоғлиқ. Қаҳрли Геката худосининг номи билан кимни йўқ 
қилмоқчи бўлсалар лаънатлаб, лаънат ва дуои бад қилиш ѐвузлик маросимлари тарзида 
бажарилган. Ёвуз сеҳргарлик катта аҳамиятга эга бўлмаган. Даволаш ва муолажа қилиш 
ишларида юнонлар сеҳрдан фойдаланиб, у табобат билан боғлиқ урф–одатлар узоқ 
сақланган. Қадимий юнон эътиқодларидан бири – ўлим ва ундан кейинги ҳолат ҳақидаги 
тасаввурлардир. Ўлган киши танаси юнонларда ерга кўмилган ѐки сағанада сақланган. 
Юнонлар тасаввурида ўлганлар руҳлари ер ости макони Аидада тўпланади. Барча 
марҳумлар ким бўлишидан қатъи назар, Аидада руҳлари тўпланиб, унда машаққатли ва 
ғамгин тақдирга йўлиқадилар. Шу сабабли юнонлар марҳумни сўнгги кузатиш 
маросимини охирги бурч деб билиб, уни катта эътибор билан амалга ошириб, 
марҳумларни озиқ билан таъминлашга уринганлар. Юнонлар аслзода қаҳрамонларни 
илоҳийлаштирганлар, бунга худоларга бўлган ишончнинг пасайиши сабаб бўлган. 
Аслзода хонадонларнинг алоҳида ажратилиши билан уларнинг илк аждодлари ҳам 
улуғлана бошланди. Уларнинг номлари юқори қўйилиб, уни улуғловчи ва унга 
сиғинувчилар сони ортиб бориб, Геракл, Иффокал, Иврином, Борса, Эрота каби қаҳрамон 
худолар пантеони вужудга келди. Геракл – қуѐш худоси, тадқиқотчилар уни дорий 
қабиласига мансуб Гераклидлар сулоласининг бобокалони ҳисоблаб, халқ қаҳрамони 
шахсининг афсонавийлаштирилган кўринишидир. Мил. авв. XII–XI асрларда дорийлар 
томонидан Пелопоннессанинг катта қисми босиб олинишига сабаб бўлган ―Гераклидлар 
юриши‖ тарихий воқеаси бўлиб, Гераклнинг бу юришдаги қаҳрамонликлари бутун 
Юнонистон бўйлаб машҳур бўлди ва у ҳақда афсоналар тўқилишига сабаб бўлди. 
Гераклнинг осмонга кўтарилиб кетгани ва Эллада худоларидан бирига айланганлиги 
ҳақидаги афсона тарқалди. Гераклнинг ўғли Фест сикионликларни ўз отасини қаҳрамон 
сифатида эмас, худо сифатида улуғлашга мажбур қилди. 
Афинада Эрехтей, Бута каби қаҳрамонлар культи зодагон Бутадлар хонадони 
қўлида бўлган. Қадимги юнон худолари маҳаллий ва умумий худоларга бўлинган. 
Маҳаллий худолар ўзаро урушларда ѐрдам беради, деб эътиқод қилинган, умумий худолар 
эса ташқи душманга қарши курашларда ѐрдам беради деб ишонилган. Шаҳарларнинг ўз 
худолари бўлиб, бу Юнонистоннинг сиѐсий тарқоқлигидан хабар беради. Гомер даврида 
юнонларнинг кўплаб жамоаси Олимпия худоларига ибодат қилганлар. Шу ўринда айтиш 
керакки, Олимпия улуғ худолари пантеонининг келиб чиқиши жуда мураккаб масала 
ҳисобланган. Худоларнинг энг улуғи Зевснинг хотини Гера ҳисобланган. У сигир худо 
кўринишидадир. Иккинчиси Посейдон Пелопоннессада қадимий денгиз худоси бўлиб, 


унга балиқчилар сиғинишган. Афина шаҳарлар ва қўрғонлар ҳомийси ҳисобланган. Уни 
―Афина худоси‖, ―Афиналик аѐл‖, ―Паллада‖, ―Полиада‖ каби элликка яқин сифатлари 
бўлган. ―Эллада тавсифи‖ китобида унга атаб етмиш учта турли ибодатхона, зиѐратгоҳлар 
қурилгани ѐзиб қолдирилган. Афина Артемидадан кейинги ўринда бўлиб, афсоналарда у 
жанговар худо сифатида тўла қуролланган ҳолда тасвирланган. У бойқуш, илон, зайтун 
дарахти тимсолларида тасаввур қилиниб, Афинанинг образида тотемистик жиҳатлар 
сақланиб қолганлиги белгисидир. Юнон худоси Артемида – овчи қиз шаклида 
тасвирланган. Унга атаб ибодатхона ва муқаддас қадамжолар бунѐд этилган. Апполон 
юнон афсоналарида Зевс ва Летонинг ўғли, Артемиданинг акаси ҳисобланади. Апполон 
сўзининг маъноси баъзида ―ҳалок қилувчи‖, гоҳо ―чорва раҳнамоси‖ сифатида талқин 
қилинган. Зевс олимпия худоларининг улуғларидан бўлиб, ―худолар ва одамлар‖ отаси 
ҳисобланган. Унда элликка яқин маҳаллий худоларнинг сифатлари жамланган. У ҳақдаги 
афсоналар Крит ва Фессалияда тарқалган. Зевс номи ―ѐғдули осмон‖ маъносини 
билдиради. Юнонлар яна Асклепий, Пан, Афродита, Арес, Гефест, Гестия, Гермес каби 
худоларга сиғинганлар.

Download 1.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling