6-мавзу. Дин маданият феномени. Буддавийлик ва христиан дини тарихи ва фалсафаси
Қадимги ва миллий динларнинг таснифи
Download 1.27 Mb. Pdf ko'rish
|
6-Маъруза
2.Қадимги ва миллий динларнинг таснифи
Қадимги Миср дини ―Ном‖ларнинг раҳнамо – худоларига сиғинишга асосланган. Мил. ав. IV асрда қабилалар ―ном‖лар деб аталган. Ҳар бир қабила ўз худосига ибодат қилиш, уни эъзозлаш билан бир қаторда ўша худо билан қандайдир боғлиқ муайян ҳайвонни ҳам эъзозлаган ва унга сиғинган. Масалан, Элефантинда – қўйга, Дендерада – сигирга, Сиутда – чиябўрига, Гермополда – ибис (лайлакка ўхшаш узун оѐқли қуш) ва павианга (иттумшуқ маймун), ал–Файюм водийсида – тимсоҳга, Бубастисда эса мушукка сиғинилган. Жанубий Мисрнинг қадимий бирлашишига асос бўлган Нехенда калхат аѐл худоси, унга яқин жойлашган Нахабда сув нилуфари, Шимолий Миср бирлашувининг қадимий маркази Бутода муқаддас илон, қўшни Пе жамоасида эса асалари илоҳийлаштирилган. Мазкур ҳолдан келиб чиқиб, деярли барча маҳаллий раҳнамо– худоларга ҳайвон–одам шаклини бериш одат бўлган. Масалан, мушук кейинчалик мушук бошли Бастет худосига, лочин – Гор худосига айланган. Шунингдек, Тот ибис бошли, Анубис ит бошли, Собек тимсоҳ бошли, Сохмет урғочи шер бошли, Хатхор худоси сигир бошли қилиб тасвирланган. Кўриниб турибдики, Қадимги Миср динларида кўпроқ тотемистик унсурлар сақланиб қолган. Миср худолари орасида Нехебт, Хатхор, Нейт, Сохмет, Нефтида каби кўп сонли аѐл худолар ҳам мавжуд бўлган. Мисрнинг бирлашиш давридан аввалроқ бутун Мисрнинг умумий худолари культи вужудга келганлигини кузатиш мумкин. Агар бирон–бир қабила Мисрнинг бирлаштирилишида асосий ўринни эгалласа, ўша қабиланинг худоси умумдавлат маъбудига айланган. Умумий худолар орасида энг қадимийларидан бири Гор худоси бўлиб, аввал унга Иераконполь ва Эдфуда сиғинганлар. Бу минтақадан чиққан подшоҳлар Мисрнинг илк бирлаштирувчилари бўлганлар (1–2–сулола; мил. ав. тўртинчи минг йилликнинг охири). Улар ўз қабилавий худоларини умуммиср қуѐш худосига айлантирдилар. Мамлакат пойтахти Мемфисга кўчирилгач (3–сулола; мил. ав. 3000 й. атрофи) Мисрнинг асосий расмий худоси Птах номли маҳаллий худо бўлиб қолди. Мил. ав. 2700 йиллар атрофида 5–сулола ҳокимият тепасига келгач эса Он (Гелиополь) шаҳри билан боғлиқ бўлган Атум (Ра) худоси Мисрнинг олий худосига айланди. 11–12–сулолалар даврида (мил. ав. 2100–1800 й.) жуда ҳам машҳур бўлмаган Амон худоси умуммиср худоларининг асосийсига айланди ва олдинги олий худо Ра билан бирлашиб Амон–Ра шаклини олди. Мамлакатнинг бирлаштирилиши натижасида маҳаллий худолар ҳам иккинчи даражали маъбудларга айланганлар. Гермополь худоси Тот (Ибис) олимлар ва котиблар раҳнамосига, Сиут худоси Анут нариги дунѐ ҳукмдорига, Латополнинг аѐл худоси уруш худосига, Коптос худоси Мин ажнабийлар раҳнамосига айланди ва ҳ.к. Қадимги Мисрда подшоҳ – фиръавнларнинг илоҳийлаштирилиш ҳолатларини кузатиш мумкин. Мамлакатни бирлаштирган Гор худосига сиғинган қадимий подшоҳлар ўзларини худоларининг паноҳида деб ҳисоблаганлар ва ҳатто, ўзларини унинг номи билан атаганлар. 5–сулола давридан бошлаб, фиръавн қуѐш худоси Ранинг ўғли деб саналадиган бўлди. Подшоларни худонинг ўғли деб билиш милоднинг бошларигача давом этган. Подшоҳнинг шахсан ўзи асосий диний маросимларни ижро қилган: ибодатхоналарга асос солган, ѐлғиз ўзи худога аталган қурбонликларни адо этган. Руҳонийлар фақатгина подшоҳ номидангина иш юритганлар. Фуқаролар унинг ҳузурида ер ўпиб таъзим қилганлар, подшоҳ номини айтиш тақиқланган, диний рамзларда унинг сурати акс эттирилган. Буларнинг ҳаммаси подшоҳ насабининг худога тегишли деб эътиқод қилинганидан дарак беради. Қадимги Мисрда дафн маросимлари аста–секин тараққий этиб борди. Аввалда ўлган одам жасадини ѐнбошлатиб, баъзи ашѐлар билан бирга кўмганлар. Баъзан жасад бўлакларга бўлиб кўмилган. Вақт ўтиши билан, айниқса, подшоҳлар дафн расм–русумлари ўзгариб борган. Сағаналар бора–бора кенг ва мураккаб услубда қурила бошлаган. Аввал ердан озгина юқори кўтарилган пирамида шаклида, кейинроқ эса баланд пирамида шаклини олган. Вафот этган подшоҳнинг жасади мумиѐланиб дафн этилган. Кейинчалик подшоҳ мулозимлари, сўнгроқ ўрта табақа кишилари ҳам мумиѐланадиган бўлган. Мумиѐлашнинг мураккаб технологияси тобора ривожланиб борган. Мумиѐлаш руҳонийлар томонидан бажарилган. Улар бу ишда жуда моҳир бўлганлар. Мана шунинг учун ҳам улар томонидан мумиѐланган жасадлар бугунги кунга қадар сақланиб келмоқда. Қадимги Мисрда жасадларнинг мумиѐланиши ўлимдан кейинги ҳаѐтга бўлган ишончдан дарак беради. Қадимги мисрликлар эътиқодларига кўра, одам ўлиши билан унинг жасадидан унинг номи (рен), руҳи (ба), жони (ка) чиқиб кетади. Ка – инсоннинг жони жасаднинг тақдири билан боғлиқ ҳисобланган. Ка ўлмас эмас, агар жасад керакли анжомлар билан қўшиб дафн этилмаса, ―ка‖ очлик ва чанқоқдан ўлиши мумкин. Агар турли сеҳрли дуолар ѐзиб қўйилмаса, ―ка‖ни нариги дунѐдаги махлуқлар еб қўйиши мумкин. Жасад яхшилаб мумиѐланиб, узоқ сақланса ѐки ҳеч бўлмаса, унинг устихони қанча узоқ сақланса, руҳи ҳам шунча узоқ яшайди. Мисрликларнинг эсхатологик тасаввурига кўра, олийнасаб, бой кишилар ўлгандан кейин нариги дунѐда фаровон ҳаѐт кечирадилар. Ушбу тасаввурлар ҳақида 6–сулола вакиллари сағаналарида акс эттирилган суратлар хабар беради. Бу каби фаровон ҳаѐтга, уларнинг фикрича, бу дунѐда ҳам фаровон ҳаѐт кечирганлар етишган ѐки бундай ҳаѐтга сеҳр–жоду билан эришиш мумкин бўлган. Мисрликлар қадимги эътиқодида марҳумлар раҳнамолари бўлган худолар ҳақида тасаввурлар мавжуд бўлган. Ўрта подшоҳлик даврида ўлганлар руҳлари устидан ҳукм чиқариш ҳақидаги тасаввурлар пайдо бўлган. Бу таълимотлар пирамидалар матнларида учрамайди. Улар Осирис худосини руҳлар устидан ҳукм қилувчи худо сифатида таърифлаганлар. Қадимги Миср динлари тарихида сеҳр–жоду катта ўринни эгаллаган. Бизгача етиб келган ѐзма ва тасвирий манбалар, ашѐвий далиллар халқ ҳаѐтининг турли соҳаларида Миср тарихининг барча босқичларида сеҳргарликдан кенг фойдаланилганлигидан далолат беради. Жумладан, тиббиѐт билан боғлиқ даволаш– ҳимоялаш сеҳргарлиги бунга яққол мисолдир. Миср тиббиѐти, хусусан, доришунослиги нисбатан юқори ўринда турган ва уларнинг барчаси сеҳргарлик тасаввурлари билан боғлиқ бўлган. Ундан ташқари, об– ҳаво сеҳргарлиги ҳам амалда кўп қўлланган. Мана шундай маросимлардан бири Ранинг душмани Апопга қарши Фива ибодатхонаси руҳонийлари доим қуѐш порлаб туриши учун ҳар куни сеҳргарлик маросимларини ўтказар эдилар. Мазкур динлар ҳақида қадимги юнон достонлари, юнон файласуф мутафаккирларининг бизга етиб келган асарлари ва манбаларидан маълумот олишимиз мумкин. Қадимги юнонлар ҳайвонлар тимсолларини илоҳийлаштирганлар. Ҳўкиз тимсоли биринчи ўринда бўлиб, илон тимсолида эса илоҳий куч эгасини тасаввур қилиб, бир қатор ҳайвон ва қушларни илоҳийлаштирганлар. Бу юнонларда тотемизм тушунчалари кенг ѐйилганлигидан дарак беради. Қадимги юнонларда одам шаклидаги худо тимсоллари кўп учрайди. Худолар кўпинча аѐл суратида бўлган. Қуѐш ва ойни ҳам илоҳийлаштирганлар. Тошлар ва баъзи дарахтларда илоҳий куч мавжуд деб ҳисоблаганлар. Ғорлар ва унсурларга ҳам диний тус берганлар. Тотемизм каби диний тасаввурларнинг баъзи белгилари мирмадан халқининг чумолидан тарқалганлиги ѐки илоноѐқ Кекропнинг Афина асосчиси эканлиги ҳақидаги афсоналарда баѐн этилган. Қадимги овчиликка оид маросимлар, сеҳргарлик урф– одатлари об–ҳаво билан боғлиқ бўлган. Ёмғир чақириш маросимлари ҳам ўтказилган. Download 1.27 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling